АНТИКОР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Республика бўйича коррупция ҳамда бошқа қонун бузулишнинг турли кўринишларидан хабардор бўлсангиз бизга мурожаат қилинг.
https://www.instagram.com/jeklondon_zdf?igsh=NWtrZTd2NXFhZTNu

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Порадан сақланинг!

09.01.2025 йилда Сирдарё вилоятидаги туманлардан бирининг йўллардан фойдаланиш корхонаси директори 5 минг АҚШ доллари билан тезкор қидирув тадбирида ушлангани айтилмоқда.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.

@huquq_ustuvor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Chortoq tumani prokurorining katta yordamchisi 2400 AQSH dollari olgan vaqtida ushlandi

Namangan viloyati Chortoq tumani prokurorining katta yordamchisi tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinikasi shifokori 5 nafar fuqaroga nogironlik nafaqasini belgilashda soxta hujjatlar tayyorlab berganligi yuzasidan taqdim qilingan materiallarni o‘rganib chiqib, unga nisbatan qonuniy chora ko‘rmaslik evaziga 3000 AQSH dollari talab qilgan.

Ammo, u so‘ralgan pul mablag‘idan 2400 AQSH dollarini olgan vaqtida huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan ashyoviy dalillar bilan ushlandi.

Hozirda unga nisbatan Jinoyat Kodeksining 25,168-moddasi 3-qismi “v” bandi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.

@huquq_ustuvor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Olmazor tumani prokuraturasi tergovchisi pora bilan ushlandi
Huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan o‘tkazilgan tezkor tadbirda Toshkent shahrida gul yetishtirish faoliyati bilan shug‘ullanuvchi mas’uliyati cheklangan jamiyatning muqaddam prokuratura organlarida ishlagan va sudlangan yuristi savdo-sotiq sohasiga ixtisoslashgan mas’uliyati cheklangan jamiyat mansabdor xodimlariga nisbatan Jinoyat Kodeksining 184 va 189-moddalari bilan qo‘zg‘atilib, Olmazor tumani prokuraturasi tomonidan tergov harakatlari olib borilayotgan jinoyat ishi doirasida gumonlanuvchi sifatida jalb qilingan shaxsga nisbatan “qamoqqa olish” tarzidagi ehtiyot chorasi qo‘llamaslik masalasini mazkur tuman prokuraturasi mansabdor shaxslari orqali hal qilib berish evaziga 30 ming AQSH dollari talab qilib, shundan 20 ming AQSH dollarini olgan vaqtida ushlandi.

Hozirda prokuratura tergovchisiga nisbatan Jinoyat Kodeksining 210-moddasi 3-qismi “a” bandi bilan, tergov harakatlari olib borilmoqda.

@huquq_ustuvor


Порахўр суваракка ўхшайди - ҳамма ишини кўздан пана жойда, қоронғида битиради

@huquq_ustuvor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025-yil fevral oyi mansabdorlar uchun qiyin kelishi mumkin!

Poligraf uskunasi orqali 500 nafar mansabdorning korrupsiyaga moyilligi tekshiriladi.

Bundan tashqari, siz oʻzingiz xohlagan mansabdorni korrupsiyaga moyilligini tekshirishni soʻrab Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligiga murojaat qilishingiz mumkin.


@huquq_ustuvor


Шаҳрихон туманида мактаб ўқитувчиси М. Н.дан фарзандига баҳо қўйишни талаб қилган ота-она суд томонидан жаримага тортилди. Ўқитувчи ҳуқуқбузар ота-онадан моддий ва маънавий зарар ҳам ундириб олди.

Ўқувчининг ота-онаси С. С. ҳамда Г. С. ўқитувчининг яшаш хонадонига келиб, фарзандига баҳо қўйишини айтиб, унинг билимини тўғри ва холис баҳоланишига таъсир кўрсатган ҳамда педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани судида кўриб чиқилган ҳамда ота-онанинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддаси (таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Шундан сўнг ҳолат бўйича жабрланувчи деб эътироф этилган М. Н. фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ўқувчисининг ота-онасидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий зарар учун 3 миллион 325 минг сўм, маънавий зарар учун эса 3 миллион сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.

Бироқ даъвогар суд мажлисида жавобгарлар билан ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарларни ундириш масаласида келишиб олганлигини таъкидлаган. Шу боис суд арз қилинган талабдан воз кечишни қабул қилиб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиш ҳақида ажрим чиқарди.

@huquq_ustuvor


Иномарка машинани 2000 долларга ижарага олиб, 2 млн га карнай-сурнайни обкелиб, 1000 долларга камерани олиб келиб, боласини туғриқхонадан олиб чиқаётиб 50 минг сўм сўраганим учун порталга ёзворибди номард!

Доктор ҳасрати

@huquq_ustuvor


#амалиёт

📑 Рухсатнома бор аммо бироз кўпроқ қорайиб кетган "тонировка" учун расмийлаштирилган жарима қарори Олий судда тафтиш тартибида бекор бўлиб, иш юритиш тугатилди.

✅ Суд конкрет холат кесимида рухсатномаси бор фуқарога нисбатан МЖТКнинг 126-моддаси тартибида қўлланилган жаримани қонуний асосга эга эмас деган хулосага келди.

⚖️ Жайдари қилиб тушунтирганда Олий суд хам "Рухсати бор"га "Рухсати йўқ"нинг жаримасини ИЛИШ амалиёти билан келишмади

Ps: мободо судья бунақаси бўлмаган деса, юқори турувчи суднинг фикрини кўрсатиш керак.

@huquq_ustuvor


126_модда_тартибида_расмийлаштирилган_баённома_бўйича_судга_шикоят.docx
28.3Кб
Тонировкани фоизи баландлиги учун жарима қўлланилган танишингизга юборинг!

"Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади". Конституция. 20-модда.

📝 Рухсати борга рухсати йўқнинг жаримасини қўллаш (илиш) амалиёти бўйича расмийлаштирилган баённомани бекор қилиш тўғрисида судга шикоят аризаси намунаси.

@huquq_ustuvor


Айбсизлигини исботлаб оқланди, сўнг адвокат бўлди...

1998 йилда 17 ёшли Жаррет Aдамс гуруҳда номусга тегишда айбланиб, 20 йилга қамалади.

Аксига олиб, давлат томонидан тақдим этилган адвокат унга ҳеч қандай ёрдам бермайди (ахир у қора танли эдида).

Бизни бир хил жиноятда айблашди, бироқ муаммо муносиб хуқуқий ҳимоя қилишда эди”
дейди у.


Бир ярим йил панжара ортида ўтиргандан сўнг, унинг камерадоши юриспруденция билан шуғулланишни, адвокати нима нотўғри қилгани ва хатоларини қандай тузатишни маслаҳат беради. У қамоқхона кутубхонасига доимий ташриф буюриб, жиноят ҳуқуқи адабиётларини топади ва ўз устида ишлайди.

8 йил ўтгач, Aдамс ўзининг айбсизлиги ҳақидаги далилларни тўплаб, суддан ишини қайта кўриб чиқишни сўрайди. Бироқ бу сафар у ўзини ўзи ҳимоя қилишга қарор қилади. Натижада бу қарор ўзини оқлайди, ҳукм бекор қилиниб, у озодликка чиқади.

Сўнг, у коллежга ўқишга кирди ва жиноят ҳуқуқи бўйича бакалавр даражасини олди. 2015 йилда эса Чикаго университети юридик факултетини тамомлаб, адвокат бўлиб ишлашни бошлайди.

Шундан бери Aдамс сохта айбловга учраган инсонларга фаол ёрдам бериб келмоқда.

Айтмоқчи бўлганим шуки, қандайдир сабаблар сизни ҳеч қачон адолатни қарор топтиришга, ҳақиқатни юзага чиқаришга бўлган урунишингизга таъсир ўтказмасин. Адолат тантанаси учун курашишда чарчаманг!

Ҳар ким муносиб ҳимояга эга бўлишга ҳақли. Ҳаракат биздан эканлигини унутманг!

@huquq_ustuvor


727-қарор қўлланма.doc
560.0Кб
#фойдали
Тергов департаментининг терговчиларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисида Низомни қўллаш юзасидан шарҳ

💰Янги йил бошида жуда керак бўлади😉


@huquq_ustuvor


Shavkat Miromonovich 2024-yilda eng koʻp tashrif buyurgan hududi Toshkent shahar, davlatlar ichida esa Rossiya boʻldi.

@huquq_ustuvor




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#табрик

🎄 2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣

Қадрли юртдошлар!

Кириб келаётган Янги йил ҳар бир хонадонга фақат яхшилик олиб келсин.

Она Ватанимиздаги барқарор тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт боқий бўлсин!

@huquq_ustuvor


Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов қилиш ваколатини берувчи қонун депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Шундай қилиб, Департамент тадқиқот, мониторинг, таҳлил, текширув, тафтиш, тезкор қидирув фаолияти, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ваколатларига эга ягона қудратли органга айланмоқда.

@huquq_ustuvor






Тергов судъялари учун ажратилган штат бирликларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти

@huquq_ustuvor


Тафтиш ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қуйидаги ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши тадбиркорлик субъектини тафтишдан ўтказишнинг мажбурий шартидир:

🤩тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим;
🤩ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;
🤩тафтиш ўтказувчи шахснинг хизмат гувоҳномаси;
🤩тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома.

ЖПК 187-4-моддаси

t.me/huquq_ustuvor


#bilasizmi?

Maxsus unvonlarining boshqa davlat organlaridagi unvon va martaba darajalarga nisbatan taqqoslanmasi

t.me/huquq_ustuvor

Показано 20 последних публикаций.