Тергов судьялари учун синов йили
ЖПКга кўра, тергов жараёнида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси айбланувчи терговдан яширинганида, ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида, илгари қўлланилган эҳтиёт чораси бузилганида, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида ҳамда жиноят озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида, қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
❗Бироқ, амалиётда бутун Ўзбекистон бўйлаб иқтисодиёт ва зарар билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун зарар қопланмаганлиги важи билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тизимли равишда қўллаш тенденцияси шаклланган.
Зарар қопланмаганлиги сабабли қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш асоси на ЖПК, на ЖК ва на бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.
Шунга кўра, масъуллар олдида бу бўйича 2 та йўл бор:
1) зарар қопланмаганлиги учун қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни ЖПКга расмий равишда киритиш керак, шунда ҳеч қайси тараф бунга эътироз билдирмайди, ҳаммаси қонуний бўлади;
2) моддий зарар қопланмаганлиги сабабли қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш, чунки амалиётда зарар билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича қанча-қанчалаб ОҚЛОВ ҳукмлари чиқаётганини гувоҳи бўлаяпмиз.
Тергов судьяларидан ушбу масалалар юзасидан қарор қабул қилишда метин ирода ва юксак жасорат кутиб қоламиз, чунки 2025 йил улар учун оғир ва синовли келиши аниқ.
@huquq_ustuvor⚖