✅ БМТТД ва GEF Ўзбекистонга биохилма-хиллик миллий стратегияларини янгилашга ёрдам беради
🖋 Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ўртасида “Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш миллий стратегиялари ва ҳаракатлар режалари (NBSAP) ва 7 Миллий ҳисоботни янгилашни қўллаб-қувватлаш бўйича GEF-8 дастури” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Битим имзоланди.
https://t.me/hudud_inform

Лойиҳа Ўзбекистонга NBSAPларни яқинда келишилган Биохилма-хиллик бўйича Кунминг-Монреал глобал дастурига мувофиқлаштириш ва Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция ва Биохилма-хиллик бўйича Кунминг-Монреал глобал дастурининг миллий даражада самарали амалга оширилишини таъминлаш учун уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилашда қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бундан ташқари, лойиҳа ушбу ҳужжатларни амалга ошириш бўйича 7 Миллий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишда республикага кўмак беради. 2024 йилнинг ноябридан 2027 йилнинг 30 июлигача амалга оширилиши режалаштирилган.
https://t.me/hudud_inform