Ўзбекистон регулятор органи ICH'га кузатувчи мақомида қабул қилинди
Монреал шаҳрида фармацевтика маҳсулотларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро кенгаш Ассамблеяси ICH'нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда мамлакатимиздан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ директори Алишер Темиров иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли ташкилот йиғилишидаги илк қатнашуви.
Кенгашда ўз тақдимоти билан нутқ сўзлаган Алишер Темиров, Ўзбекистон миллий регулятор органи ва унинг вазифалари ҳамда аҳолини сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашда муассаса томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Бу эса ICH аъзолари томонидан юқори эътироф этилиб, йиғилишда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасини ICH’га расмий равишда кузатувчи мақомида қабул қилиниши бир овозда маъқулланди.
Айтиш жоиз, ICH’да кузатувчи мақомини олиш Ўзбекистон Республикасининг жаҳон фармацевтика ҳамжамиятига интеграциялашуви жараёнидаги муҳим қадам бўлиб, маҳаллий тартибга солиш стандартларини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш имконини яратади.
https://t.me/hudud_inform