❓Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми?
❓Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил давомийлиги қанча бўлиши керак?
➖ Меҳнат кодексининг 240-моддаси 2-қисмига кўра, ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.
❓Иш берувчи ходимнинг хоҳишисиз мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариши мумкинми?
➖ Йўқ, мумкин эмас. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.
Иш берувчи ходимни мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарса, бу МЖТКнинг 49-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўз навбатида эса ходим ҳам иш берувчи билан келишмасдан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқа олмайди, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно.

➖ Ходим иш берувчи билан келишиб, исталган вақтда, ҳаттоки бугун ишга кириб эртадан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкин.
Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида агар иш берувчи ходимнинг талабига кўра, мажбурий тартибда иш ҳақи қисман сақланадиган ҳолда таътил берилиши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилган ҳолатларда ходим иш берувчи билан келишмасдан ҳам исталган вақтда бундай таътилга чиқа олади.
МКнинг 227-моддасидаги биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтганидан кейин юзага келади, деган қоида ҳар йилги меҳнат таътилига тааллуқли.
✅ Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
Аслида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил тушунчаси меҳнат қонунчилиги учун янгилик эмас. Гарчи эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида бу тушунча мавжуд бўлмаган бўлса-да, лекин Солиқ кодексининг 374-моддаси (Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш) 2-бандида асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар назарда тутилган.