HR assistant


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Карьера


HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba
HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish
Hamkorlik uchun — @fimediateam

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Карьера
Статистика
Фильтр публикаций


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.

Ишлайдиган эркакларга хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили:

биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;
кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчисига белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади. Унда давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Хизмат гувоҳномаси идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда уни берган давлат органига қайтарилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмаслиги белгиланган.

❗️Аммо, давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарликка тортилиши унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилишини бекор қилмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.

Бунда, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда (9 млн 375 минг сўмгача) жарима;
➖3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Эслатма

Меҳнат кодексига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддаси:

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Видеоролик Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан тайёрланди.


Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


❓Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми?

Аслида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил тушунчаси меҳнат қонунчилиги учун янгилик эмас. Гарчи эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида бу тушунча мавжуд бўлмаган бўлса-да, лекин Солиқ кодексининг 374-моддаси (Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш) 2-бандида асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар назарда тутилган.


❓Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил давомийлиги қанча бўлиши керак?

Меҳнат кодексининг 240-моддаси 2-қисмига кўра, ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.

❓Иш берувчи ходимнинг хоҳишисиз мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариши мумкинми?

➖ Йўқ, мумкин эмас. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.

Иш берувчи ходимни мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарса, бу МЖТКнинг 49-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўз навбатида эса ходим ҳам иш берувчи билан келишмасдан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқа олмайди, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно.

❓Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми?

➖ Ходим иш берувчи билан келишиб, исталган вақтда, ҳаттоки бугун ишга кириб эртадан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкин.

Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида агар иш берувчи ходимнинг талабига кўра, мажбурий тартибда иш ҳақи қисман сақланадиган ҳолда таътил берилиши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилган ҳолатларда ходим иш берувчи билан келишмасдан ҳам исталган вақтда бундай таътилга чиқа олади.

МКнинг 227-моддасидаги биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтганидан кейин юзага келади, деган қоида ҳар йилги меҳнат таътилига тааллуқли.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


❓Янги Меҳнат кодекси бўйича таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак?

Янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили давомийлиги борасида уларни ҳисоб-китоб қилишда янги талабларни назарда тутади:

1️⃣ таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади;

1️⃣ асосий таътилнинг энг кам давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади (илгари – 15 иш куни эди).

Таътилнинг йигирма бир календарь куни 3 календарь ҳафтани ташкил этади. Бу 6 кунлик иш ҳафтасидан (худди шу уч календарь ҳафтаси) келиб чиқиб ҳисобланадиган таътилнинг 18 иш кунига тенг. Мазкур «формула» келгусида таътиллар давомийлигини календарь кунларда тўғри қайта ҳисоблашга ёрдам беради.

Иккита вариантни кўриб чиқамиз.

1️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 15 иш куни давомийлигида;
қўшимча – 9 иш куни янги МК шартлари бўйича асосий таътилнинг давомийлигини албатта ўзгартириш керак.

Қўшимча таътил кунларининг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан дам олиш иш кунларининг умумий давомийлиги бўйича фақат календарь кунларида қайта ҳисобланиши мумкин.

Мисол учун, агар душанбадан бошлаб 9 иш кунини санашни олсак, улар чоршанба куни тугайди. Энди бу душанбадан чоршанбагача календарь кунларида қандай кўринишини қайта ҳисоблаймиз. 10 календарь кун ҳосил бўлади.

Шундай қилиб, ушбу вазиятда ходимларга янги қоидаларга кўра қуйидаги миқдорда таътиллар берилиши керак:

асосий (меҳнат) – 21 календарь кун давомийликдаги;
қўшимча – 10 календарь кун

2️⃣ Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – 24 иш куни давомийлигида;
қўшимча – йўқ, корхона раҳбариятига ходимларнинг вакиллик органи (касаба уюшмаси қўмитаси) билан биргаликда янги Меҳнат кодексига биноан асосий таътил муддатини 21 календарь кунга ўзгартириш ёки фақат таътил кунларини календарь кунларига қайта ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилишни тавсия қиламиз. 24 календарь кунлари билан таққослаганда, бу ерда таътилнинг қисқариши ва тегишинча, ходимлар меҳнат шароитларининг ёмонлашиши кузатилади.

24 иш куни (4 календарь ҳафта) календарь кунларига қайта ҳисобланганда тахминан йигирма 8 календарь кунни (худди ўша 4 календарь ҳафта) ташкил қилишини эътиборга олинг, бу белгиланган энг кам таътил давомийлигидан (21 календарь кун, 3 календарь ҳафта) кўпроқдир.

Шунинг учун сиз ходимларга давомийлиги 28 календарь кун бўлган таътилни қолдиришингиз мумкин. Бу қонун бузилиш бўлмайди, чунки у меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди, балки яхшилайди.

Ушбу вазиятларнинг барчасини жамоа шартномасида ёзиб қўйишни ва ходимлар билан меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар тузишни тавсия этамиз.

Уларда – асосий ва қўшимча таътил кунлари сонини аниқ белгиланиши керак (меҳнат шартномаси шартларини бироз ўзгартириб). Масалан:

асосий (меҳнат) таътил – 21 календарь кун давомийлигида;
қўшимча – 7 календарь кун,
уларнинг умумий давомийлиги камида 28 календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Бу илгари амалда бўлганларга нисбатан меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Таътилларнинг турлари ҳамда таътил олиш ҳуқуқи

Меҳнат кодексининг 213-моддасида иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:

➖ ҳар йилги меҳнат таътили;
➖ ижтимоий таътиллар;
➖ иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
➖ иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

❗️Мазкур Кодекснинг 214-моддасига кўра, иш берувчи:

▪️ ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътиллар бериши;

▪️ ходимларга давомийлиги қонунчиликда кафолатланганидан кам бўлмаган таътиллар берилишини таъминлаши;

▪️ таътиллар бериш тартибига риоя этиши;

▪️ ходимларга жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни бериши шарт.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:

➖ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига – 3 ойгача;

➖ фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун – 6 ойгача.

❕Ушбу таътилларнинг берилиши ходимларнинг йиллик таътилидан фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


Қайси фаолият билан шуғулланиш ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайди?
Опрос
  •   Ўқитувчилик
  •   Илмий фаолият ва учувчилик
  •   Санъат билан шуғулланиш
  •   Илмий фаолият ёки ўқитувчилик фаолияти
2849 голосов


❗️Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.

➖ ➖ ➖

🔰 10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси

Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади

Манба: 629-сонли Ҳукумат қарори, 04.10.2024 й.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz


❗️Маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилаётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилишининг олди олинади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-967-сон, 27.09.2024 й.) билан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, иш қидираётган шахсларнинг меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этишига йўл қўйилмаслигини, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар тақдим этиш механизми такомиллаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Шунингдек, иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши ҳақидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари белгиланмоқда.

📝 Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг номланиши аниқлаштирилмоқда, шунингдек оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига киритилмоқда.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz


❗️Қонунчиликка кўра, иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz


❗️Меҳнат кодексига кўра:

🔹меҳнат шартномаси бу - ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув ҳисобланади;

🔹жамоа шартномаси бу - меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz


#Меҳнат_ҳуқуқлари

❗️Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

хизмат сафарларида бўлганда;

➖сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

➖иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

➖иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

➖ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

➖ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

➖ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

➖иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz


❗️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши керак

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти бўйича ҳар бир HR-хизмати ходими билиши керак бўлган маълумотлар.

Батафсил инфографикада.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz


❗️Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олинади

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади:

◽️ 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
◽️ 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
◽️ 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
◽️ 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz

Показано 20 последних публикаций.