Репост из: 🇺🇿Bankxabar
Лойиҳа_Тўловга_қобилиятсизлик_тартиб_таомилларини_янада_такомиллаштириш.pdf
❗️Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини такомиллаштиришга оид янги қарор лойиҳаси эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Мазкур қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
☑️ Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш: Davaktiv агентлиги иқтисодий қийин аҳволга тушган корхоналарга молиявий соғломлаштириш бўйича амалий ёрдам ва маслаҳатлар беради. Агар корхона тўловга қобилиятсизлик ҳолатига тушса, унга давлат ёрдами асосида судгача санация қилиш (молиявий тиклаш) имконияти яратилади.
☑️ Жисмоний шахслар учун тўловга қобилиятсизлик тизимини жорий этиш: Энди жисмоний шахслар ҳам тўловга қобилиятсизлик жараёнларидан фойдаланишлари мумкин. Ушбу жараённинг юритилиши ва ҳисобини олиб бориш тизими шакллантирилади.
☑️ Катта миқдордаги қарздорлик билан боғлиқ тартиблар:
▪️Агар корхонанинг қарздорлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан ошса, давлат солиқ хизмати органлари уни тўловга қобилиятсиз деб топиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
▪️Агар қарздорлик 300 бараваргача бўлса, иш судгача етказилмайди ва идоралараро маълумотлар алмашинуви орқали масала ҳал этилади.
☑️ Davaktiv агентлиги қошида Тўловга қобилиятсизлик жараёнларини юритиш бўйича алоҳида департамент ташкил этилади. Ҳудудий бошқармаларда қўшимча штатлар ажратилади (марказий аппаратда 14 нафар, ҳудудларда эса 29 нафар қўшимча штат).
☑️ Шаффофлик ва ахборот тизимини ривожлантириш: 2025 йил 1-мартга қадар Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича махсус ахборот портали ишга туширилади. Бу портал орқали кредиторлар ва бошқа манфаатдор томонлар учун зарур маълумотлар тақдим этилади.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar