🇺🇿Bankxabar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Иқтисодиёт, молия, бизнес, инвестиция, авто ва технология янгиликлари ҳамда қизиқарли мақолалар — Kommers.uz нашрида!

Обуна бўлинг 👉 @kommersuz


⚡️ Янги тайинловлар: Банк соҳасида муҳим ўзгаришлар

☑️ Жасур Хакимович Файзуллаходжаев Тошкент вилояти Марказий банк бош бошқармаси раҳбари этиб тайинланди. У бу лавозимга келгунга қадар Республика валюта биржаси бош директори ўринбосари сифатида фаолият юритган.
☑️ Зоҳиджон Сидиқович Обидов Туронбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Туронбанк Юнусобод филиали раҳбари вазифасида ишлаб келган.
☑️ Рустам Бахтиёрович Хайдаров ҳам Туронбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал Туронбанкнинг Тошкент шаҳар филиалида раҳбар сифатида ишлаган.
🔍 Изоҳ: Ушбу тайинловлар банк соҳасидаги раҳбарлик салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🟦 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишда фаол иштирок этмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Бухоро, Навоий, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди. Бу тадбирлар мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар доирасида амалга оширилди.

Жорий йилда умумий ҳисобда 5 миллион 200 минг нафар, шундан 3 миллиондан ортиқ аҳолини банклар орқали банд қилиш режалаштирилган. Бу мақсадда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан кенг кўламли ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, банк қошида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган компаниялар фаолияти йўлга қўйилди. Муассасага бириктирилган 712 та маҳалла учун маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлар тайинланди. Шунингдек, тадбиркорлар учун соддалаштирилган шартлар асосида кредит маҳсулотлари жорий қилинди.

Учрашувларда Самарқанднинг Паяриқ ва Оқдарё, Бухоронинг Шофиркон ва Ғиждувон, Навоийнинг Кармана, Хоразмнинг Урганч шаҳри ва Шовот туманида тадбиркорларнинг лойиҳалари муҳокама қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва ечимлар белгиланди.

💪 Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда етакчи куч бўлиб қолмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Бу ойда олтин бир неча марта янги рекордларни ўрнатди, 11 феврал куни эса унинг нархи $2,942 га етди.

Инвесторлар энди нима кутишлари мумкин?
Alpari мутахассислари жавоб беришади.

Олтин нархи ўсишида марказий банкларнинг йирик харидлари ва АҚШда инфляция хавфларидан ҳимояланиш учун хедж қилиш асосий омиллардан бири бўлди.

Бундан ташқари, савдо уруши ҳақидаги хавотирлар туфайли ҳимоявий активларга бўлган талабнинг ортиши ҳам бу жараёнга таъсир қилди. Иқтисодий ва геосиёсий беқарорлик даврида олтин инвесторлар учун ишончли актив ҳисобланади. Агар савдо зиддиятлари кучайса, олтин «тихая гавань» сифатида қўшимча рағбат олиши мумкин, бу эса унинг нархини $3,000 га етказиши мумкин.

Бироқ, АҚШда январь ойи учун кутилганидан юқори инфляция кўрсаткичлари эълон қилинганидан сўнг, олтин ўз максимумларидан чекинди ва бозорлар 2025 йилда ФРС ставкаси пасайишига оид кутилмаларини қайта кўриб чиқди. АҚШдаги инфляция фоиз ставкаларининг пасайишини секинлаштириши ва олтин нархининг ўсишини чеклаши мумкин.

✅ Фонд бозоридаги энг долзарб янгиликларни Alpari сайтида кузатиб боринг.


БИРЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
«Автокредит 2.4»
◦ Фоизи - 23.5% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил

«Автокредит GM»
◦ Фоизи - 5.5% дан бошланади
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади
Батафсил

«Автокредит Kia I»
◦ Фоизи - 14% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланди
Батафсил

«Автокредит Kia II»
◦ Фоизи - 8.5% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланди
Батафсил
☎️ 1152

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 23.99% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1254

🏦 Халқ банки
(Иш ҳақи лойиҳаси)
◦ Фоизи - 24% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1106

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 24% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил
☎️1216

🏦 Тенге банк
● UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун
◦ Фоизи - 25.5% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил

● Импорт автомобиллар учун
◦ Фоизи - 25.5% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил

● Электромобиллар учун
◦ Фоизи - 24.9% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 35%
Батафсил
☎️1245

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ Фоизи - 22% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади
Батафсил
☎️1344

🏦 АлоқаБанк
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 15% дан бошланади
Батафсил
☎️71 230-77-77

🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1180

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1285

🏦 Ҳамкорбанк
◦ Фоизи - 23.99% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1256

🏦 Капиталбанк
◦ Фоизи - 27.9%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 21%
Батафсил
☎️1340

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Марказий банк ташаббуси: Норин туманида аҳоли даромадларини оширишга қаратилган амалий семинар ўтказилди

Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан бири — аҳоли даромадларини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳисобланади. Шу мақсадда, Наманган вилоятининг Норин туманида республика миқёсидаги кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбирда Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирок этиб, “Пастки Чўжа” маҳалласида ижарага берилган ерлардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка етиштириш, ички бозорга етказиб бериш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича механизмлар батафсил тушунтирилди.

Семинар доирасида Наманган вилоятида аҳолига ижарага берилган ерлардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, иштирокчилар қишлоқ хўжалиги агрегатлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва маҳаллий маҳсулотлар кўргазмасида қатнашдилар. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экилиб, экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшилди.

Марказий банк аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида ўз вазифаларини изчил бажариб келмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️БАНКЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ КЕСКИН ОШИБ КЕТДИ!
(20.02.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 658 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 107 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 52 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 113 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 35 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 65 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 82 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ҳаётбанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 19 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 13 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 16 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 9 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 19 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 МКБанкда жами 13 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 29 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Эндиликда, меҳнат таътилига чиққан ходимларга якшанба учун ҳақ тўланмайдими?

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуга доир савол-жавоблар бўлибди. Яхшилаб кўриб чиқишни тавсия қиламиз.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 АСАКАБАНК АРАБ БАНКЛАРИ БИЛАН ЙИРИК ҲAMКОРЛИККA ЙЎЛ ОЧМОҚДА!

Асакабанк томонидан Араб минтақасининг етакчи молиявий институтлари иштирокида йирик road-show тадбири ташкил этилди! Тадбирда First Abu Dhabi Bank, Emirates NBD, Abu Dhabi Commercial Bank, Saudi National Bank, Qatar National Bank, Mashreq Bank ва бошқа нуфузли банклар иштирок этди.

☑️ Тадбирнинг асосий мақсади – Асакабанкни халқаро молиявий бозорда ишончли ҳамкор сифатида танитиш, араб сармояларини жалб қилиш ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Тадбир давомида:
▪️"Ўзбекистон – 2030" стратегияси ва банк ислоҳотлари муҳокама қилинди;
▪️Асакабанкнинг ривожланиш стратегияси, йирик лойиҳалари ва молиявий натижалари тақдим этилди;
▪️Араб молиявий институтлари билан инвестиция ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.

80 дан ортиқ банк ва молия институтлари иштирок этган ушбу йирик тадбир Ўзбекистонга халқаро сармоя жалб қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди! Асакабанк араб молиявий тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали Ўзбекистон иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Бу тадбир нима учун муҳим?
🤝 Ўзбекистон ва араб давлатлари ўртасида молиявий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда.
🤝 Road-show халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқишини оширишга хизмат қилади.
🤝 Жалб этилган маблағлар мамлакатнинг "яшил иқтисодиёт", фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига йўналтирилади.

🏦 Асакабанк ушбу ҳамкорлик орқали Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга интилаётганини яна бир бор намоён этди!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


⚡️Тадбиркорлар учун паст фоизли ресурслар жойлаштирилмоқда

Бизнесингизни кенгайтириш ёки янги лойиҳани ишга тушириш учун маблағ етишмаяптими?

Энди сиз қулай шартларда кредит ёки микрокредит олиш имконига эгасиз!

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ "Туронбанк" АТБга 30 млрд сўм, "Трастбанк" ХАБ 20 млрд сўм ва "Delta" МЧЖ микромолия ташкилотига 5 млрд сўм миқдорида ресурс жойлаштирмоқда.

"Туронбанк" ва "Трастбанк" орқали кредитлар
:
⏺Кичик бизнес учун – 1,5 млрд сўмгача;
⏺Ўрта бизнес учун – 5 млрд сўмгача;
⏺Фоиз ставкаси – 22 фоизгача;
⏺Муддати:
Айланма маблағлар учун – 1,5 йилгача;
Инвестиция лойиҳалари учун – 7 йилгача.

"Дельта" орқали микрокредитлар:
Ўзини ўзи банд қилган шахслар;
Кичик бизнес вакиллари.
⏺Миқдори – 300 млн сўмгача;
⏺Муддати – 3 йилгача;
⏺Фоиз ставкаси – "Дельта" томонидан белгиланади.

Улгуриб қолинг, ресурслар чегараланган!


🏦 Туронбанк ўз балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди!

💼 Туронбанк республиканинг турли ҳудудларида жойлашган, банк балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" платформаси орқали сотувга қўйди.

☑️ Имкониятни қўлдан бой берманг! Тижорат ва шахсий эҳтиёжларингиз учун кўчмас мулк ёки активларга эга бўлишнинг энг қулай йўли – шу ерда!

▪️Сотувга қўйилган объектлар:
◦  Турли кўчмас мулк турлари;
◦  Қулай нархлар;
◦  Барча маълумотлар шаффоф.

🌐 Батафсил маълумот ва рўйхат билан танишиш учун ҳаволага ўтинг: Сотув маълумотлари

🏦 Туронбанк – ишончли мулк харидингиз учун энг тўғри танлов!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Бизнесни ривожлантириш банки "Кичик бизнес департаменти директори" лавозимига вакансия эълон қилди

📩 Резюме юбориш


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152

🏦 Халқ банки(Иш ҳақи лойиҳаси)
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 15 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1106

🏦 Тенге банк
◦  Фоизи - 24.6%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%дан бошланади
◦  Миқдори - 820 млн сўмгача
Батафсил
☎️1245

🏦 БРБ
◦  Фоизи - 24,9% дан
◦  Муддати - 15 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 20%
◦  Миқдори - 1 млрд 875 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 Ипак йўли банки
◦  Фоизи - 27% дан бошланади
◦  Муддати - 7 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1296

🏦 Ҳамкорбанк
◦  Фоизи - 21.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 26% дан бошланади
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1256

🏦 Капиталбанк
◦  Фоизи - 27% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦  Миқдори - 1 млрд сўмгача
Батафсил
☎️1340

🏦 Ўзмиллийбанк
◦  Фоизи - 24% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦  Миқдори - 750 млн сўмгача
Батафсил
☎️1344

🏦 Агробанк
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 ЎзСҚБ
◦  Фоизи - 26% дан
◦  Муддати - 15 йил
◦  Бошланғич тўлов - 20% дан
◦  Миқдори - 1.5 млрд  сўмгача
Батафсил
☎️1180

🏦 Туронбанк
◦  Фоизи - 25 %
◦  Муддати -  10 йил.
◦  Бошланғич тўлов - 26 % (тамирлаш учун талаб этилмайди)
◦  Миқдори -  800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1220

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Ўзбекистон банклари олдида янги синовлар: кредитлаш ўсмоқда, хавфлар ортаяпти

☑️ Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентлиги маълумотига кўра, келгуси икки йил ичида Ўзбекистон банклари бир нечта муҳим муаммоларга дуч келиши мумкин:
▪️Молиявий оммабоплик пасайиши – аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш даражаси пасайиши мумкин.
▪️Уй хўжаликларининг даромади пастлиги – бу банкларга кредит қайтариш кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин.
▪️Кредитлашнинг юқори хатарлари – айниқса, таъминотсиз истеъмол кредитлари ва микрокредитлар сони ортиб бормоқда.

Шунингдек, агентлик банклар ўз даромадларини ошириш мақсадида кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни кенгайтиришда давом этишини таъкидлади. Бироқ, банк секторида рақобат кучаймоқда, хорижий банклар бозорга кириб келмоқда, шу билан бирга рискларни бошқариш маданияти ҳали тўлиқ шаклланмаган. Бу эса банклар учун жиддий синов бўлади.

☑️ Нима ўзгармоқда?
Марказий банк 2023 йилдан буён чакана кредитлашнинг тез ўсишини назоратга олиб, 2024 йилда унинг суръатини 20% гача пасайтиришга эришди. Илгари бу кўрсаткич 50% атрофида эди. Банклар учун бу давр фаол кредит сиёсатини эҳтиёткорлик билан юритиш ва мижозлар билан ишлаш стратегиясини қайта кўриб чиқиш даври бўлади.

Манба

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Банк СМС-хабарномаларини нотўғри қабул қилиш муаммосини бартараф этиш юзасидан таклиф!

Ҳозирги кунда телефон рақамлари қайта айланиш жараёнида банк СМС-хабарномаларини нотўғри қабул қилиш ҳолатлари учраб турибди. Яъни, мижоз ўз рақамидан фойдаланишни тўхтатганидан сўнг, у рақам янги шахсга сотилади ва банк эса ҳанузгача ушбу рақамга огоҳлантириш юборишда давом этади. Бу эса янги рақам эгасида тушунмовчилик ва хавотирларга сабаб бўлади.

👆Муаммони ҳал этиш учун қуйидаги таклифни илгари сурамиз:

☑️ Алоқа операторлари:
▪️Агар телефон рақами ўчирилса ёки ўчишидан 1 ҳафта олдин, бу ҳақда банкка автоматик хабар юбориш тизими жорий этилсин.
▪️Янги рақам берилган тақдирда, бу маълумот банкка юборилиши мумкин бўлган йўллар ўрганилсин.

☑️ Банклар:
▪️Мижозлардан телефон рақамларини янгилаш ҳақида ўз вақтида маълумот олиш тизими такомиллаштирилиши керак.
▪️Банк СМС-хабарномалари орқали номуносиб шахсларга хабар кетишининг олдини олиш чораларини кўрсин.

Ушбу чоралар амалга оширилса, банклар ва мижозлар ўртасидаги ишонч мустаҳкамланади ҳамда нотўғри СМС-хабарнома юбориш орқали юзага келадиган тушунмовчиликлар бартараф этилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


ПҚ_62_Ўзбекистон_Республикаси_Президенти_қарори.pdf
3.0Мб
⚡️АЛОҚАБАНК ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШИ УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТАДИ

Президентнинг ПҚ-62-сонли қарори (14.02.2025) асосида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Алоқабанк томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилиши белгилаб берилди:

☑️ Алоқабанк ёшларга имтиёзли кредит ажратади: Алоқабанк томонидан “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда 100 млн сўмгача микроқарзни 3 ойгача имтиёзли давр ҳамда 2 йилгача асосий қарзни тўламаслик шартлари асосида 7 йилгача муддатга суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида ажратилади.

▪️Ушбу микроқарз томорқадан фойдаланиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик қилишга, Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, хусусан, ҳунармандчилик, Фан, санъат ва спорт соҳаларида фаолият юритувчи ёшларга ҳамда Фрилансерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун ажратилади.

☑️ "Ёшлар учун иш ўринлари" дастури: Алоқабанк томонидан Якка тартибдаги ёш тадбиркорлар ва ёшлар раҳбарлигидаги кичик бизнесларга камида 20 иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларга 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.

▪️Ушбу кредит: Ишлаб чиқариш ускуналари ва қурилиш ишлари, Тижорат автотранспорт воситаларини сотиб олиш, Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш ҳамда Ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш йўналишлари учун ажратилади.

☑️ Ушбу имтиёзли кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Айни пайта асосий ставка 13,5% эканлигини ҳисобга олсак, мазкур кредитлар йиллик 17,5% ставкада ажратилади.
☑️ Имтиёзли кредитларнинг тақдим этилиши шартларини бажармаган қарз олувчиларга нисбатан кредит фоиз ставкалари бозор ставкаларига ўзгартирилади.
☑️ Мазкур қарорда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


ПҚ_64_Ўзбекистон_Республикаси_Президенти_Қарори.pdf
9.7Мб
⚡️КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ: ЯНГИ МОЛИЯВИЙ ЁРДАМЛАР ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Президентнинг ПҚ-64-сонли қарори (14.02.2025) асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизими такомиллаштирилди. Қарорга кўра:


☑️ Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққанлар учун: Агар улар тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки меъморчилик каби соҳаларда лойиҳалар амалга оширмоқчи бўлса, меҳнат ҳақининг энг кам миқдорининг 10 бараваригача субсидия берилади.

☑️ Ишсиз ва камбағал аҳолини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга:
▪️Ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача 3 йилга муддатли фоизсиз ссуда ажратилади.
▪️Тадбиркор камида 10 нафар касаначини ишга қабул қилиши керак ва ажратиладиган маблағ 200 бараваргача бўлиши мумкин.

☑️ Камбағал оилалар учун асбоб-ускуналар сотиб олиш имконияти: Фаолиятни бошлаш учун зарур ускуналар харидига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача 6 ойдан 3 йилгача фоизсиз ссуда берилади.

☑️ Деҳқончилик ва боғдорчилик фаолияти учун молиявий ёрдам: Деҳқон хўжалиги учун куяклар қуриш, насос агрегатларини сотиб олиш ва электр тармоғига уланиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача 5 йилгача фоизсиз ссуда берилади.

☑️Камбағал оилаларни касбга ўргатган тадбиркорларга грантлар:
▪️10 нафар камбағал оилани ўқитган ва даромадли фаолиятга йўналтирган тадбиркорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача грант берилади.
▪️Грантнинг 40% аванс тарзида берилади, қолган қисми ўқитилган шахс тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгандан кейин тўланади.

👉 Фоизсиз ссуданинг асосий хусусиятлари:
● Фоиз тўланмайди – қарз олувчи фақат олган суммасини қайтаради.
● Муддатли қайтариш шарти бор – маълум вақт ичида тўлиқ қайтариш талаб қилинади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Суд ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Нима ўзгаради?
☑️ Бугунги кунда агар қарздорнинг ҳеч қандай мол-мулки ёки даромади бўлмаса, ижро иши тугатилади. Бу эса кредиторлар (ундирувилар) учун муаммо туғдиради. Янги қонунга мувофиқ:
▪️Мажбуриятлар реестри жорий этилади.
▪️Агар қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари кейинчалик аниқланса, ижро иши қайта тикланади.
▪️Солиқ кодексига ўзгартиш киритилади – мажбуриятлар реестрига киритилган солиқ қарзига пеня ҳисобланмайди.
👆Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

☑️ Фуқароларнинг ҳимояси кучайиб, ижро жараёни осонлашади
▪️Қарздорлик учун ундириб бўлмайдиган энг кам кафолатланган даромад миқдори белгиланади.
▪️Қарздорнинг хатланган мулки бошланғич баҳодан 30% арзон нархда сотилади.
👆Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Алоқабанк ёшларга 7 йилгача муддатга имтиёзли кредит ажратишга масъул бўлди!

Президент қарорига асосан, Алоқабанк томонидан “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарз ажратилиши белгилаб берилди.

(ПҚ-62-сон, 14.02.2025 й.)

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Бизнесни ривожлантириш банки қуйидаги лавозимларга ишга таклиф этади!

☑️ Чакана бизнес бўлими – Мижоз ва офис менежерлари:
🔹 Янгийўл БХМ, Қўқон БХМ, Андижон БХО, Хива БХМ, Кўкдала БХМ, Сариосиё БХМ, Самарқанд БХО, Каттақўрғон БХМ, Жондор 2-тоифали БХМ, Шофиркон 2-тоифали БХМ, Ғиждувон 2-тоифали БХМ, Қоракўл 2-тоифали БХМ.

☑️ Микро, кичик ва ўрта бизнес бўлими – Бизнес менежерлар:
🔹 Янгийўл БХМ, Ғазалкент 2-тоифали БХМ, Жиззах БХО, Андижон БХО, Хоразм БХО, Кўкдала БХМ, Наманган БХО, Самарқанд БХО, Каттақўрғон БХМ, Тошкент БХО.

☑️ Бизнесни ривожлантириш бўлими – Бошлиқлар ва мутахассислар:
🔹 Сирдарё ҳудудий бошқармаси, Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона БХО, Қўқон БХМ, Марғилон БХМ, Навоий БХО, Сергели БХМ, Бухоро БХО.
🔹 Лавозимлар: Бўлим бошлиғи, бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1-тоифали мутахассис ва мутахассислар.

☑️ Кредит қарздорликлари билан ишлаш бўлими – Бошлиқлар ва мутахассислар:
🔹 Андижон, Хоразм, Сирдарё вилоятлари ҳудудий бошқармалари.
🔹 Лавозимлар: Бўлим бошлиғи, мутахассис, етакчи мутахассис, бош юрисконсультлар.

📩 Резюме юбориш

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Показано 20 последних публикаций.