Репост из: IJTIMOIY HIMOYA
❗️❗️❗️КИМЛАР БОЛАГА БОҒЧА ПУЛИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ?
Мазкур масала "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"га асосан тартибга солинади. Низомга кўра, боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи (боғчада 100 нафар бола бўлса шулардан 15 нафари озод қилиниши мумкин) доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.
📌Боғча тўловидан биринчи навбатда қандай оилалар фарзандлари озод қилиниши керак?
✅Тўловдан биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.
📌 Ўша 15 фоизлик рўйхатни ким тузади?
✅ Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли боғча ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.
📌 Бу рўйхат қачон тузилади?
✅Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тасдиқланади.
📌Рўйхатга кирмай қолганлар нима бўлади?
✅Рўйхатга кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади хамда тўловдан озод қилинган болаларнинг боғчага қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар мазкур заҳирадан тўлдириб борилади.
https://t.me/ijtimoiyhimoya1