Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оиланинг иқтисодий аҳволи ҳар ойда ўрганиб борилади. Агар оиланинг иқтисодий ҳолатида яхшиланиш кузатилса, масалан, у мол-мулк, янги автомобиль харид қилгани аниқланса, дастур моддий ёрдам бериш мезонларини қайтадан автоматик ўрганади. Оила ўша мезонларга мос келмай қолган тақдирда пул бериш тўхтатилади.
Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга чиққан ҳолда, уларнинг иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади. Яъни оиладаги мол-мулклар ҳақидаги маълумотлар йиғилади ва дастурга киритилади.