Таровиҳ намози
— Таровиҳ намози қандай амал?
— Эркакларга ҳам, хотинларга ҳам ўқилиши лозим бўлган суннат амалдир.
— Таровиҳ намози қайси ойда ва қайси вақтда ўқилади?
— Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг витрдан илгари ўқилади.
— Имом жамоат билан бирга таровиҳни ўқиб турган замонда масжидга кириб қолган киши нима қилади?
— Аввал хуфтон намозининг фарзини ўзи танҳо ўқийди, ундан сўнгра таровиҳ учун имомга эргашади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ўқилмаган ҳолича қолади. Таровиҳнинг қолган ракатларини сўнгра ўқийди.
— Таровиҳ ҳаммаси неча ракатдир?
— Ҳаммаси йигирма ракатдир.
— Неча ракатдан ўқилади?
— Икки ракатдан ўқиб, ҳар икки ракатда қаъдага ўтириб салом беради, ҳаммаси бўлиб ўн салом билан тамом бўлади. Тўрт ракатли қилиб ўқилса ҳам бўлади, лекин икки ракатни бир салом билан ўқиш афзалдир.
— Таровиҳ жамоат билан ўқиладими ёки танҳо ўқиладими?
— Танҳо ўқилса ҳам бўлади, аммо жамоат билан ўқиш савоблидир.
— Таровиҳ намозида иқомат такбири айтиладими?
— Айтилмайди.
— Таровиҳ намозини ўқиш учун қай тариқа ният қилинади?
— «Икки ракат таровиҳ намозини ўқиш учун ният қилиб, олдда турган имомга эргашдим. Холис Аллоҳ таоло учун», деб ният қилинади.
— Таровиҳ намози орасида ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнгра қилинадиган суннат амал нима?
— Тўрт ракат ўқиш миқдорича дам олиб ўтириб туриш суннатдир.
— Ўтирган пайт қилинадиган мустаҳаб амал нима?
— Тасбеҳ ёки таҳлил айтиб ўтириш мустаҳабдир.
"Ибодати Исломия" китобидан.
@hodiy_uz