Hodiy_uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz !
Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar :
Telegram: https://t.me/hodiy_uz
Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy
Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz
Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


БУ - ҲАЁТ!

Хоҳлайсизми, йўқми, ҳаёт шундай;
Алам чекмасдан, офиятда бўлмайсиз!
Хато қилмасдан, ўрганмайсиз!
Муваффақиятсизликка учраб, тажриба орттирмагунча зафар қучмайсиз!
Ажралмагунча қадрига етмайсиз!

"Ҳикматлар чашмаси"дан


@hodiy_uz


Аёллар ҳайз кўришдаги машаққатларга ва унинг азиятига сабр қилишлари ҳам (улар учун) ибодатдир.

Ҳайз шундай ишки, Аллоҳ уни Одам алайҳиссаломдан тарқалган аёл-қизлар тақдирига битган. Демак бу барча аёлларни ўз ичига олади. Улар ҳайз пайтидаги озорларга сабр қилишгани учун ажр-савоб олиб, ибодат қилганлик савобига эришадилар.
Уларга шу нарса битилган, сабр қилишгани сабаб ибодат қилувчилар қаторидадирлар.

“Фатҳул Борий” китобидан.


@hodiy_uz


#Ҳадис

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдодни ўқишга менинг олдимдан чиқдилар. Мен ўз намозгоҳимда ўтирган эдим. Чошгоҳда қайтиб келганларида ҳалиям ўтирган эдим. Шунда у зот:
- “Олдингдан чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?” - дедилар.
“Ҳа” - дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар:
- “Мен сенинг олдингдан чиқиб кетганимдан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар билан сен бугун айтган нарсалар тарозига солинса, оғир келади:
- “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ридо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ” - дедилар.

Имом Муслим ривояти


@hodiy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹

☝️ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


@hodiy_uz


"Қайт" билан "бор"нинг фарқи

Нима учун Қуръони каримда хотиржам нафсга Раббингга "қайт" дейилади, Раббингга "бор" дейилмайди?
"Қайтиш" билан "бориш"нинг ўртасида қандай фарқ бор?

Масалан: бозорга бордим, уйга қайтдим, дейилади. Аксича айтилмайди.
Чунки, бориш асл макондан вақтинчалик маконга бўлади. Қайтиш эса, вақтинчалик макондан асл маконга бўлади.

Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳудни Билқиснинг юртига юборганда: Уларнинг олдига бор ва ушбу мактубимни уларга етказ, деган.
Билқиснинг элчиси келганда эса: уларни олдига қайт, деган.

Шунинг учун Раббимиз мўмин вафот этганда унинг нафсига: Эй, хотиржам нафс, Раббингни ҳузурига рози бўлган ҳолингда қайтгин, дейди.
Раббингга боргин, демайди. Чунки, бу дунё мўминга нисбатан вақтинчалик макондир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Аллоҳга қайтадиган кундан қўрқинглар", деган. Аллоҳга борадиган кундан, демаган. Чунки, ҳақиқий асл макон Аллоҳнинг ҳузурида. Ундан бошқа ҳамма нарса фоний ва зоилдир.

Аллоҳим бизларни хотиржам нафс билан ризқлантиргин. Амалларимизни яхши хотима топмоғини насиб этгин.

@hodiy_uz


Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бир киши ётоғига тунда туриб намоз ўқишни ният қилиб ётсаю, аммо уйқу ғолиб келиб тонгача ухлаб қолса, у кишига ният қилган нарсасининг савоби ёзилади. Уйқуси эса, Аллоҳ азза ва жалладан унга садақа бўлади".

(Имом Насоий ривояти).

@hodiy_uz


#Оят

Бир киши таксига минди. Машинага ўтиргач, радиода Қуръон тиловатини эшитиб: “Бирор ким ўлганми?” деди. Шунда ҳайдовчи: “Ҳа, менинг сенинг қалбинг”, деб жавоб берди.

“...У –зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас. Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир”.

(Йасин сураси, 69-70 оятлар).


@hodiy_uz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024 ЙИЛ 21 ДЕКАБРЬ
(1446 ҳ - 20 ЖУМАДИС СОНИ )
ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)

⏰ ТОНГ - 06:32 Жамоат вақтлари
⏰ ҚУЁШ - 07:56 Жамоат в. 07:10
⏰ ҚИЁМ - 12:36 Жамоат в. 13:00
⏰ АСР - 15:35 Жамоат в. 15:45
⏰ ШОМ - 17:20 Жамоат в. 17:25
⏰ ХУФТОН-18:36 Жамоат в. 19:45

@hodiy_uz


Учта иш сен ҳақингда дўстингда яхши фикр ҳосил қилади: уни салом билан қарши олишинг, мажлисда жой беришинг, уни у яхши кўрадиган исмлар билан чақиришинг.

Умар ибн Хаттоб

@hodiy_uz


СУБҲАНАЛЛОҲ! БУЮК ХОЛИҚ ПОК ВА ҚУДРАТЛИДИР!

--------
Пингвиннинг бир неча қаватдан иборат териси. Патлар қалин ёғ қатлами билан қопланган. Бу эса жониворнинг - 50° даражада ҳам музлаб қолмаслигига сабаб бўлади.

@hodiy_uz


АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ КИМЛАР?

Аллоҳнинг дўстлари бир қанча сифатлари билан ажралиб туради:
Азонни шавқу завқ ила кутиб олади.
Такбири таҳримага интилади.
Равзада ўтиришни одат қилади.
Қалблари саломат бўлади.
Суннатни зоҳир қилади.
Зикрни кўпайтиради.
Ҳалол ризқ учун машаққат чекади.
Фойдасиз нарсаларни тарк этади.
Етарли ризққа рози бўлади.
Китоб ва суннатни ўрганади.
Очиқ чеҳрали бўлади.
Мусулмонларнинг мусибатига ҳамдард бўлади.
Хилоф ишларни қилмайди.
Қийинчиликларга сабр қилади.
Буюрилган ишларни бажаради.

Туғёнга кетадиган даражада бой ёки ўта фақир ҳам бўлмасдан, балки ўзига етарли даражада яшашда ўртача бўлади. Етарли деган миқдор яшайдиган уй, солиҳа хотин, чиройли улов ва эҳтиёж миқдорича маблағдир.

"Ўкинма" китобидан.
@hodiy_uz


Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.


@hodiy_uz


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Яхшиликлардан бирортасини паст санама! Агар биродарингга йўлиқсанг, очиқ  юз ила кўришишинг ҳам яхшиликдир».

Имом Муслим ривояти


@hodiy_uz


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Агар дунё тўлалигича умматимдан бир кишининг қўлида бўлсаю, сўнг у : “Алҳамдулиллаҳ” деса ўша “Алҳамдулиллаҳ” дейиши унга берилган дунёдан афзалдир” дедилар.

“Наводирул Усул” китобидан


@hodiy_uz


СЎЗ севгийла тўлса ДУО, ДУО ЯРАТГАНга етса НУР бўлади...

Хайрли ДУОларимиз НУРга айланиб РОББИМИЗ ҳузурида мустажоб бўлсин!

Ё РОББИЙ!
ОДАМ алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилганинг каби бизларнинг ҳам тавбамизни қабул эт!

Ё РОББИЙ!
ЮСУФ алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганинг каби бизларни ҳам нафсимизнинг қоронғу қудуқларидан чиқар!..

Ё РОББИЙ!
МУСО алайҳиссаломни Фиръавннинг фитнасию ёмонлигидан қутқарганинг каби бизларни ҳам шайтоннинг макру ҳийласидан қутқар!..

Ё РОББИЙ!
ЮНУС алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан қутқарганинг каби бизни ютган нафс балиғининг қорнидан қутқар!..

Ё РОББИЙ!
Аюб алайҳиссаломнинг дардларига шифо берганинг каби барча хасталаримизга шифои комил ато эт!..

Ё РОББИЙ!
ЯҚУБ алайҳиссаломнинг йиғлайвериб кўр бўлган кўзларини очганинг каби бизнинг сўқир юракларимизга нур эҳсон эт, қалб кўзларимизни оч!..

Ё РОББИЙ!
ИБРОҲИМ алайҳиссаломни Намрутнинг оташидан қутқарганинг каби бизларни ҳам жаҳаннам оловидан қутқар!..

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!


@hodiy_uz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракату!
Жума муборак!

@hodiy_uz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ДУО деган бир чечак бор. Бу дунёда экилиб, суғорилади, охиратда гуллайди. Фаришталар солиҳ бандаларингдан дея Роббимизга тақдим этади...

ДУОларда дийдорлашиш умидийла!..

Гўзал отган тонг, кунларнинг саййиди ЖУМА муборак!!!

@hodiy_uz


#Намоз

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни кечаси бир тоифа, кундузи бир тоифа фаришталар галма-гал кузатиб боради. Улар бомдод намозида ва аср намозида тўпланишади. Сўнгра сизлар билан тунаганлари кўтарилади. У Зот Ўзи яхши билса ҳам, улардан: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», дейишади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

@hodiy_uz


#кун_ояти

رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ ۚ إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ فَإِنَّهُ كَانَ لِلْأَوَّابِينَ غَفُورًا.

"Роббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир".
(Исро сураси, 25-оят).

Тафсир: «Роббингиз, дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир», деб ниятдаги нарсалар ҳам, улардан келиб чиқадиган гап-сўз ва амаллар ҳам – барчаси Аллоҳ таолога қайтишининг хабари берилмоқда. Демак, дилдаги нарсани яхшилаш лозим экан. Дилда нима борлигини Аллоҳ билиб тургандан кейин, сиртда бошқа, ичда бошқа бўлиш фойда бермас экан. «Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир». Кишининг қалби салоҳиятли бўлса, иши яхши бўлаверади. Сертавба кишилар, яъни билмасдан хато қилиб қўйиб, ўша заҳоти тавбага шошилувчи зотлар учун Аллоҳнинг тавба эшиги очиқ, дарҳол тавбаларини қабул қилади.

@hodiy_uz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024 ЙИЛ 20 ДЕКАБРЬ
(1446 ҳ - 19 ЖУМАДИС СОНИ )
ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)

⏰ ТОНГ - 06:32 Жамоат вақтлари
⏰ ҚУЁШ - 07:56 Жамоат в. 07:10
⏰ ҚИЁМ - 12:35 Жамоат в. 13:00
⏰ АСР - 15:35 Жамоат в. 15:45
⏰ ШОМ - 17:20 Жамоат в. 17:25
⏰ ХУФТОН-18:36 Жамоат в. 19:45

@hodiy_uz

Показано 20 последних публикаций.