ТЎЙДАН ОЛДИН ҚИЗНИ КЎРИШ 🧖🏻♀️🧖🏻♂️
Уйланмоқчи бўлган йигит бўлажак қайлиғини кўриши – совчилик нияти билан – жоиз. Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан:
“Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Бориб, уни кўр”, дедилар” (Имом Муслим ривоят қилган).
Бошқа ҳадисда шундай дейилган: “Агар сизлардан бирингиз бирон аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин”.
Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзини, икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўрмайди. Зеро, юз гўзалликни, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи, баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини онаси ёки синглиси орқали билиши мумкин.
Энг яхшиси, йигит қизни совчи юбормасдан олдин кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилиги ёки билиши шарт эмас. Йигит қизга билдирмай уни кўриши мумкин. Шуниси яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмаса-да, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ эмас”, деганлар.
Совчилар бир битимга келишганидан сўнг йигит-қиз яқинлари розилигини билдириш учун фотиҳа ўқиш маъқул. Аммо фотиҳа никоҳ ҳисобланмайди. Уйланажак йигит бўлажак келин билан танҳо қолиши, у билан саёҳатга чиқиши, бир-бирлариникига бориб-келиб туришлари, тунларни бирга бедор ўтказишлари кўп мусулмонлар ўрганаётган бузуқ одатлардандир. Бунга эргашаётган баъзи мусулмонлар:
“Шу йўл билан йигит-қиз бир-бирининг феъл-атворини ўрганади, танишади”, дейдилар. Бу нарса воқеликка асосланмаган хаёлдир. Чунки у пайтда йигит ҳам, қиз ҳам аслида ўзларида йўқ яхши хислатларни бордек қилиб кўрсатишга уринади. Ҳақиқат эса жимжималар, ҳийлалар кўтариладиган, улардаги ҳақиқий феъл-атвор бир-бирига ошкор бўладиган тўйдан кейин намоён бўлади. Тез орада уларнинг бир-биридан кўнгли совийди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатади, йигит-қиз оила қуришнинг ҳамма босқичларида, яъни совчилик, тўй, қўшилиш чоғларида шаръий ҳукмларга риоя этишлари – Аллоҳ таолонинг изни билан – уларга бахтли оилавий ҳаётни кафолатлайди. Шуни ҳам унутмаслик лозим: ғайридинлар одатини тутганлар кўп ҳолларда бахтсиз бўлади .
📚Бахтли ҳаѐт cари китобидан
@hodiy_uz