"Қайт" билан "бор"нинг фарқи
Нима учун Қуръони каримда хотиржам нафсга Раббингга "қайт" дейилади, Раббингга "бор" дейилмайди?
"Қайтиш" билан "бориш"нинг ўртасида қандай фарқ бор?
Масалан: бозорга бордим, уйга қайтдим, дейилади. Аксича айтилмайди.
Чунки, бориш асл макондан вақтинчалик маконга бўлади. Қайтиш эса, вақтинчалик макондан асл маконга бўлади.
Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳудни Билқиснинг юртига юборганда: Уларнинг олдига бор ва ушбу мактубимни уларга етказ, деган.
Билқиснинг элчиси келганда эса: уларни олдига қайт, деган.
Шунинг учун Раббимиз мўмин вафот этганда унинг нафсига: Эй, хотиржам нафс, Раббингни ҳузурига рози бўлган ҳолингда қайтгин, дейди.
Раббингга боргин, демайди. Чунки, бу дунё мўминга нисбатан вақтинчалик макондир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Аллоҳга қайтадиган кундан қўрқинглар", деган. Аллоҳга борадиган кундан, демаган. Чунки, ҳақиқий асл макон Аллоҳнинг ҳузурида. Ундан бошқа ҳамма нарса фоний ва зоилдир.
Аллоҳим бизларни хотиржам нафс билан ризқлантиргин. Амалларимизни яхши хотима топмоғини насиб этгин.
@hodiy_uz