Ёлғон ва ҳақиқат.
Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебди:
-Бугунги кун жуда ҳам гўзал!
Ҳақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга тикди. Ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Ҳаво ҳам ажойиб эди. Бугунни ёлғон билан ўтказишга қарор қилди.
Сўнгра ёлғон яна ҳақиқатга деди:
- Қудуқдаги сув ҳам жуда гўзал. Кел сувга тушамиз.
Ҳақиқат ёлғонга иккинчи марта гумон билан боқди ва сувни ушлаб кўрди. Сув жуда ёқимли эди. Улар кийимларини ечиб сувга тушишди.
Шунда ёлғон пайт пойлаб сувдан ирғиб чиқдида, ҳақиқатнинг кийимларини олиб қочиб кетди. Ҳақиқат ҳам сувдан чиқиб ғазабланган ҳолда унинг ортидан югурди. Аммо унга ета олмади. Атрофдаги одамлар ҳақиқатни яланғоч ҳолатда кўриб бечора ҳақиқатдан ғазабланиб ундан юз ўгиришди. Ҳақиқат қаттиқ хижолат бўлганидан сув қарига қайтиб тушди ва ундан қайтиб чиқмади.
Ана ўша кундан бошлаб ёлғон ҳақиқатнинг кийимида оламни кезиб юрибди. Олам уни ҳақиқат деб ўйлаяпти. Инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳақиқатни яланғоч кўришдан бош тортишмоқда!
Жуброн Халил Жуброн