Hikoyalar (G&M)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Чикагода яшайдиган танишимга қўнғироқ қилдим:
-Аеропортдаман, Ҳиндистонга учяпман, бориб алоқага чиқаман деди.

Манзилига етиб олганидан сўнг, нега Ҳиндистонга боргани ҳақида қизиқдим:
-Ота-онамни амалиёт қилдиргани олиб келдим, ўзим бош қош бўлиб тураман деб, ўзим ҳам келдим деб таъсуротлари билан ўртоқлашди.

Айтишига қараганда, ўша ерда ҳам, "уддабурон" ўзбеклар, ёки бошқа таржимонлар, ҳар бир муолажани катта-кичиклигига қараб, 20% дан 50% гача "доля"га ўтиришар экан. Муолажа пулини 20-50% таржимонларга, ўша "уддабурон"ларга кетар экан.

Дори дармонни, такси ҳизмати ва бошқа қўшимча ҳар қандай ҳизмат устидан "соққа" қилишга ўтиб кетишган деб куюниб гапирди.

Тил билганга минг танга дейди халқимиз.
Тўғри, тил билади пулини олсин, лекин касални устидан пул ейиш, у бечора қарз ҳавола қилиб борган бўлса ундан фойдаланиб қолиш, арзимаган хизматлари учун 2-3 баробар пул олиб, "соққа" қилиш энди ўта кетган пасткашлик бўлса керак.

Нега пасткашлик? Чунки у ерга борганлар, саёҳатга бормаган аҳир, даво учун борганлар ҳам ўз ёнидан бормаган, у пулни топгунча қанча инсонларни эшигини тагида сарғайган бўлиши фақат Яратганга аён...

Негадир шунақа ишларда асл юзимиз кўриниб қолади, манфаатлар тўқнаш келганда иймонни четга суриб қўядиган бўлдик...

Ҳолис Аллоҳ учун ёрдам бериш, деган ҳислатлар кундан-кунга бегонадек бўлиб бормоқда...

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин...


#facebookdan

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!


"ДАЙДИ ЎҚ ЭМАС" ЭКАН !

Мен бу ҳикояни кўп айтаман. Чунки ундан кўп таъсирланганман.
Дaмашқ бозорларидан бирида кетаётган эдим. Маҳаллаларнинг биридан бир киши чиқиб йўлимни тўсиб деди:
- Сиз масжидда азон айтасиз-а?
- Ҳа!
- Кеча бир инсон менга айтишича, Дaмашқдаги ёпиқ бозорда отишма овози эшитилибди. Нима гаплигини билиш учун бошини кўтариб қарамоқчи бўлганида дайди ўқ келиб орқа миясига тегибди. У шол бўлиб қолибди. Унинг нима гуноҳи бор эди. Меҳнат қилиш ибодат эмасми?! Унинг хотини, бола-чақаси бор эди. Ишлаш гуноҳми? Унинг нима гуноҳи бор?! Хато қаерда? Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш айбми?!
Мен дедим:
- Мен сабаб нимадалигини билмайман. Аммо шуни биламанки, Аллоҳ зулм қилмайди. У одилдир. Аммо бунинг жавобини билмайман!

Йиигирма йил ўтганидан сўнг Аллоҳнинг ҳикмати билан масжидда бир маъҳад мудири билан гаплашиб қолдим. У шундай деди:
- Мен Дамашқ маҳаллаларидан бири бўлмиш Майдонда яшайман. Бизнинг бир қўшнимиз бор эди. У акасининг етимларга тегишли уйни эгаллаб олди. Саккиз йил мобайнида уйни уларга бермай юрди. Болалар Шом қориларининг шайхи бўлмиш бир зотга шикоят қилишди. У зот ҳозир вафот қилиб кетган. Шайх уни чақиртириб етимларнинг уйини беришини сўради. У шайхга ниҳоятда қўпол гаплар билан гапириб, уйни бермаслигини айтди.
Шайх болаларни чақириб уларга деди:
- Болаларим! Бу сизнинг амакингиз. Ундан қозига шикоят қилиб юрманг. Тўғри Аллоҳга шикоят қилинг!
Бу гап кечқурун соат 21.00 да бўлиб ўтган эди. Эрталабки соат 9.00 да уларнинг амакиси отишмада хабарни билиш учун бошини кўтариб қараган ва орқа миясидан ўқ еган биз таниган ҳалиги киши эди.
Юқорида биз ўқни "дайди ўқ" дедик. У дайди эмас, тўғри топиб келган ўқ экан!

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.


ЭГАСИДА   ҚОЛГАН  СОВҒА

    ЯПОНИЯНИНГ ПОЙТАХТДАН УНЧА УЗОҚ БЎЛМАГАН БИР ҚИШЛОҒИДА  КЕКСА  САМУРАЙ ЯШАРДИ.
   КУНЛАРНИНГ БИРИДА У ЎЗ ШОГИРДЛАРИ  БИЛАН МАШҒУЛОТ ЎТКАЗАЁТГАНДИ,  УРУШҚОҚЛИГИ ВА БЕШАФҚАТЛИГИ БИЛАН НОМ 
ҚОЗОНГАН БИР ЁШ ЖАНГЧИ УЛАРНИНГ МАШҒУЛОТИГА КЕЛИБ, ОТАСИ ТЕНГИ САМУРАЙГА  ҲАЛАҚИТ   БЕРА БОШЛАДИ. БУ ҲАМ ЕТМАГАНДАЙ КЕКСА  ЖАНГЧИНИ СЎКИБ, ҲАҚОРАТ ҚИЛДИ.
    КЕКСА  САМУРАЙ  ЭСА ПАРВО ҚИЛМАЙ МАШҒУЛОТИНИ ДАВОМ ЭТТИРАВЕРДИ. ШОГИРДЛАРИ УСТОЗИНИНГ БУ ИШИДАН АЖАБЛАНИШИБДИ.:
-    УСТОЗ, НЕГА  ИНДАМАЯПСИЗ? АХИР У СИЗНИ РОСА   ҲАҚОРАТ ҚИЛДИКУ?  ЖАНГ ҚИЛСАНГИЗ  У СЎЗСИЗ
ЕНГИЛАРДИ.
   КЕКСА САМУРАЙ   ШОГИРДИГА ДЕДИ:
--  ГАПИНГИЗ ТЎҒРИ. СИЗ  ЎЙЛАГАНДЕК ҚИЛСАМ БЎЛАРДИ. АММО СИЗЛАРГА БИР САВОЛИМ БОР. ЯЪНИ, КИМДИР  СИЗГА СОВҒА ОЛИБ КЕЛДИ. АММО  СОВҒАНИ  ОЛМАДИНГИЗ.. ХЎШ, ШУНДА СОВҒА КИМДА  ҚОЛАДИ?

—СОВҒА ЎЗ ЭГАСИДА ҚОЛАДИ-ДА.,- ЖАВОБ БЕРДИ ШОГИРДЛАРИ.

— ХУДДИ ШУНДАЙ БЎЛАДИ.ТЎҒРИ  ТОПДИНГИЗ.
ЁШ ЖАНГЧИДАГИ ҒАЗАБ, СЎКИНИШ,КЎРОЛМАСЛИК ВА БОШҚА ЁМОН ИЛЛАТЛАРГА МЕН ЖАВОБ ҚАЙТАРМАДИМ.

— ТЎҒРИ!  У ХАФА БЎЛИБ ЖЎНАБ ҚОЛДИ.
—  ДЕМАК, ЮРАГИДАГИ ҒАЗАБУ СЎКИНИШЛАРНИ ЎЗИ БИЛАН ОЛИБ КЕТДИ. БИЗ УНГА ЭЪТИБОР БЕРМАДИК.
ҚИССАДАН ҲИССА ШУКИ:
   ДЕМАК, ҲАЁТДА ЁМОН ОДАМЛАРГА ДУЧ КЕЛСАНГИЗ, АҲАМИЯТ БЕРИБ,  АСАБИНГИЗНИ БУЗМАНГ. ЎШАНДА ҲАР ҚАНДАЙ ҚОРА   НИЯТЛИ СОВҒА ЭГАСИДА ҚОЛАДИ.


​​ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

  Суданнинг Нил штатидаги мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун мотивация бўлсин деб янги поябзал совға этилишини айтади.
  Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади.
  Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширишади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беришади. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради ... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришни ўйланиб қолади.
  Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади ... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.
  Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим" .. У мукофот соҳиби.
  Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.
  У барчага миннатдорчилик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.
  У эски поябзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.
   Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ... ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.
  Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди ... Aммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай ҳотинидан сўрайди.
   Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Zaif.
Replay jamoasidan yana zo'r rolik!
Zo'r orginal mavzu olib chiqishibdi!


Ёруғликка интилган зулмат...

Подшоҳдан сўрадилар:
-  Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
-  Қани эди,  бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...


Фозилдан сўрадилар:
-  Ҳаётдан нима топдингиз?
-  Ҳикмат ва ибрат...
-  Қандай хулосага келдингиз?
-  Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...

Зулматдан сўрашди:
-  Сен нимани соғиниб яшайсан?
-  Ёруғликни.
-  Нимадан қўрқасан?
-  Қоронғуликдан...

Қўрқоқдан сўрашди:
-  Айт-чи, сен нега қўрқасан?
-  Агар ўзим ҳам билганимда эди... 

Етимдан сўрашди:
-  Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
-  Ота қадрига, она меҳрига...

Бойликдан сўрашди:
-  Сенга нима етишмайди?
-  Қувонч ва хотиржамлик...

Тўтидан сўрадилар:
-  Нима кулгингни қистатади?
-  Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.

Филдан сўрадилар:
-  Истагинг нима?
-  Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...

Асаларидан сўрашди?
-  Қанақа армонинг бор?
-  Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...

Ватандан сўрадилар:
-  Сени нима ўйлантиради?
-  Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...

Ватангадодан сўрадилар:
-  Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
-  Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...

Донодан сўрадилар:
-  Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
-  Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.

Нодондан сўрадилар:
-  Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
-  Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...

Муҳтарам зотдан сўрашди:
-  Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
-  Тўрт нарса орқали:
- элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
- ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
- туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
- луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.


​​— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.


Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан


Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг дадам каби бўлишини хоҳлардим.

Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди.

Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар.

Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим.

Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг “Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ” китобидан.

5.5k 0 88 11 133

Эр ва хотин ўттиз йил бирга ҳаёт кечирди. Ўттиз йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмой нон ёпар эди. Бу иш анъанадек бўлиб қолган эди. Нонушта вақти аёл ширмой нонни ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сариёғ суртди-да, одатдагидек ноннинг тепа қисмини эрига бераётганда бирданига тўхтаб қолди...
У ўйлади:

“Бирга яшаганимга ўттиз йил тўлган бу кунда, ширмой ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хоҳлайман. Ўттиз йил мобайнида егим келса-да, бундан воз кечдим. Шу кунгача эрим учун намунали аёл бўлдим, солиҳ фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларни иззат, дўстларини ҳурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй-хўжалик ишларига қарадим, оиламиз учун қанча-қанча куч ва соғлиғимни сарф қилдим. Ҳозир эсимга келмаётган бўлса ҳам, яна кўплаб яхши ишларни қилган эдим. Шундай экан, ширмой ноннинг тепа қисмини менинг ҳам ейишга ҳаққим бор”.

Ўз фикрини маъқуллаб, ўттиз йиллик анъанани бузиб, ширмой ноннинг паст қисмини эрига узатди. Кутилмаган ўзгаришдан эр қувониб, аёлига табассум ила, шундай деди:
- Азизам! Бугун менга қимматбаҳо совға тақдим этдинг. Буни қарагин, ширмой ноннинг мен учун ширини бўлган паст қисмини емаганимга хам ўттиз йил бўлди. Бу қисмини ҳар эрта ейишни хоҳлар эдим, лекин ширмой ноннинг ширин бўлган паст қисми сенинг ҳаққинг бўлганлиги ва мен сенга ҳар доим яхшисини илинганим учун буни айтишга, сўрашга ботина олмадим.
Аёл аслида яхшилик эгаси ким эканини тушунди. Табассум билан қалб тубидан шукр қилди.

7.5k 0 64 14 131

​​Насиба

Бозорда карамларнинг сўлиган баргларини тозалаётган амакидан "Шу баргларни қуёнларимиз учун олсак майлими?" деб сўради кўринишидан соддалик уфуриб турган аёл енида беш яшар илтижоли боқиб турган қизалоғини қўлидан ушлаб турган ҳолда.
– Олаверинг, барибир чиқиндига олиб кетишади" деди илтифотли амаки.
Она бола қуёнлари учун карам баргларининг сараларини териб, халталарини тўлдиришди ва қайта-қайта раҳмат айтишди.
Кечқурун карам шўрва ичиб ўтирган қизча:
– Ойижон, бизнинг қуёнларимиз йўқ-ку, – деди.
– Сен менинг қуёнчамсан, болажоним, – деб қизининг бурнини чимчилаб қўйди она.
– Унақада эртага қуёнчангиз учун бозордан нима сўраймиз, – деди қизалоқ ўзини қуёнчадек тасаввур қилиб.
– Эртага жўжачам учун новвойхонадан тандир ушламаган нонларни сўраймиз, – деди она ўзининг ғамгинлигини беркитиш учун жилмайиб.
– Ойижон, бугун сиз билан ишга борай, полни артишга ёрдам бераман, шунда кечга қолмасдан бирпасда бўламиз, – қизалоқ ҳам хушчақчақ оҳангда ойисига ялинди.
Она кўз ёшларини кўрсатмаслик учун қизини маҳкам бағрига босди. “Ўқимаган онангни кечир, болам” дея унсиз йиғлади.

7.7k 0 47 7 116

Ёлғон ва ҳақиқат.

Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебди:
-Бугунги кун жуда ҳам гўзал!
Ҳақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга тикди. Ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Ҳаво ҳам ажойиб эди. Бугунни ёлғон  билан ўтказишга қарор қилди.
Сўнгра ёлғон яна ҳақиқатга деди:
- Қудуқдаги сув ҳам жуда гўзал. Кел сувга тушамиз.
Ҳақиқат ёлғонга иккинчи марта гумон билан боқди ва сувни ушлаб кўрди. Сув жуда ёқимли эди. Улар кийимларини ечиб сувга тушишди.
Шунда ёлғон пайт пойлаб сувдан ирғиб чиқдида, ҳақиқатнинг кийимларини олиб қочиб кетди. Ҳақиқат ҳам сувдан чиқиб ғазабланган ҳолда унинг ортидан югурди. Аммо унга ета олмади. Атрофдаги одамлар ҳақиқатни яланғоч ҳолатда кўриб бечора ҳақиқатдан ғазабланиб ундан юз ўгиришди. Ҳақиқат қаттиқ хижолат бўлганидан сув қарига қайтиб тушди ва ундан қайтиб чиқмади.

Ана ўша кундан бошлаб ёлғон ҳақиқатнинг кийимида оламни кезиб юрибди. Олам уни ҳақиқат деб ўйлаяпти. Инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳақиқатни яланғоч кўришдан бош тортишмоқда!

Жуброн Халил Жуброн


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qarz...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qashshoq.

"Replay team"dan super video!

@Hikoyalar


Бир подшоҳ шундай бир дардга учрабдики,уни кўп табиблар тузата олмабди. Сарой амалдорлари подшоҳга:
-- Сизни машҳур табибларнинг барчаси кўрди. Шу кунларда шаҳримизга мусофир табиб келганмиш, уни таклиф қилсак,-дептилар.
   Подшоҳ рози бўлибди.
Табиб подшоҳ ҳузурига кириб уни синчиклаб кўриб дебди:
-Подшоҳим, сизнинг касалингиз асосан кўзингизда.
-Йўғ-кўзим жуда яхши кўради, ундан шикоятим йўқ. Менинг дардим ичимда, дилим ҳамиша қоронғу, ҳеч нарса ёқмайди, диққатим ошади, яхши ухлолмайман.
--Ҳамма гапингиз тўғри, лекин муолажани кўздан бошлаш лозим.
—Сиз қанақа табибсиз, ахир кўзим соппа-соғку
- Унда ижозат беринг, кетай.
Подшоҳ ўйланиб туриб даволанишга рози бўлибди.
   Табибнинг сўзига биноан подшоҳ ўзининг бир гуруҳ яқин кишилари билан сафарга чиқиб, тунда шаҳардан анча узоқ бир водийга етиб келибди. Бу ерда подшоҳ  шундай қаттиқ ухлабдики, уни иккинчи куни тонгда зўрға уйғотишибди. У ўрнидан туриб, атрофга қараса, тоғ бағрида азим дарё суви қуёш нурида жило бериб оқаяпти. Атроф кўм-кўк майсазор, кўзни қамаштирадиган гуллар, сарвиқомат  дарахтлар билан қопланган, булбуллар сайраётган эмиш. Подшоҳ бундай манзарадан лол бўлиб, шахт ўрнидан турибдида, худди ёш болага ўхшаб у ёқдан бу ёққа чопибди. Кўкрагини тўлдириб нафас олибди. Ҳар нафас чиқарганида оғзидан нохуш ҳаво отилиб чиқиб  кетгандек бўлибди. Руҳи енгиллашиб, юрагида шодлик туйғулари уйғона бошлабди. Бир хафта деганда ўзига келиб табибдан сўрабди:
--Дори-дармонсиз қандай қилиб тузалдим, бу ерда нима сир бор?
    Табиб  жавоб қилибди:
—Подшоҳим, бунда ҳеч қандай сир йўқ. Сизни кўришдан олдин  бир неча кун турмуш тарзингизни ўргандим. Маълум бўлишича, Сиз узоқ вақт  мобайнида салтанат ишлари, ҳарбий юришларнинг тепасида тургансиз. Кўпинча саройдан чиқмай яшагансиз. Бу шароит дилингизни  хиралаштириб,  жиғибийронлик туйғуларини қўзғатган. Бундай турмуш тарзини сурункасига кўраверган кўзларингиз толиқиб, аъзойи баданингизни роҳатлантиришга ва қувонтиришга ожизлик қилган. Табиблар бундай кўзларни, гарчанд улар кўрсаларда, хаста ҳисоблайдилар. Шунинг учун мен дардингиз кўзингизда деб айтлим. Бу касални  тузатишда саёҳатга чиқиш ўта фойдалидир. Шу боисдан Сизни бу ерга олиб келдим. Табиий манзараларга, хусусан, азим дарёларга, тоғ чўққиларига, бепоён водийдаги турфа гулларга ва кўмкўк майсаларга, улкан чинорлару қайрағочларга майинлик билан боқиш кўзни озиқлантиради ва дилни равшанлантиради. Бемор киши ўзида ишонч ва умидни ҳис этади.
    Ана энди, дардингиз чекинди. Кўзингиз қувнаб, дилингиз ёзилди. Энди салтанат ишини давом эттираверишингиз мумкин.
   Подшоҳ хурсанд бўлиб, табибга совға берибди.
- Сиз бу муолажани, яъни сайру саёҳатга чиқишни сира канда қилманг. Вақти-вақти билан  сайрга чиқинг, - дебди табиб.
   

8.6k 0 79 9 102

Ривоятларда келади, халифа Ҳорун ар-Рашид ўз замонасининг пири бўлмиш Шақиқ Балхий ҳазратларини тез-тез зиёрат қилиб турар экан. Ана шундай зиёратларнинг бирида ҳазрати Балхий халифага шундай дебдилар:
– Тасаввур қил, саҳрода ёлғиз қолгансан, ташналикдан ўлай деб турибсан. Аммо бир қултум сув бўлса, ҳаётингни сақлаб қолиш мумкин. Шу пайт кимдир келиб, «Сув сотаман», деса, нимангни берган бўлар эдинг?
– Нимани сўраса, бераман. Ундай пайтда пул ҳақида ўйлаб ўтирмайман, – дебди халифа.
– Агар ўша одам бир қултум сув учун бутун бойлигингнинг ярмисини сўраса ҳам берармидинг? – сўрабдилар ҳазрат.
– Албатта берардим, –  дебди халифа.
– Яхши, ярим бойлигингга бир пиёла сув сотиб олиб, ичдинг. Энди тасаввур қил, бироз вақт ўтиб, ўша сув таҳоратингни танг қилди, аммо сен уни чиқара олмай қолдинг. Табибларинг ҳам сени даволай олишмади. Сўнг яна кимдир келиб, «Қолган бойлигингни ҳам берсанг, мушкулингни осон қиламан» деса, рози бўлармидинг?
– О, бундай азобдан қутулиш учун боримни беришга ҳам розиман, тузалсам бўлди, – дебди халифа.
Шунда Шақиқ Балхий дебдурлар: «Ундай бўлса, эҳтиёт бўл. Бир пиёла сувни ичишгаю, сўнг уни чиқариб ташлашга арзийдиган бойлигингга ишонма, у билан мағрурланма!».


АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
– Яқинларимни, ака-укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб, таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда хушламай:
– Майли, келаверишсин-чи, Худо хоҳласа, бир гап бўлар! – дебди.
Эри:
– Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... – дебди.

Эр ишдан уйига қайтиб келиб, аёлидан:
– Дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? – деб сўрабди.
Аёл:
– Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, – дебди.
Эр:
– Аллоҳ сизни кечирсин, Хоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
– Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир, бегона эмаслар, сизнинг  яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! – дебди.

Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди...
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
– Куёвим қани? – деб сўрабди.
Қизи:
– Бироз олдин чиқиб кетгандилар... – дебди зўрға.
Отаси:
– Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб қолдими, а? – дебди.

Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: “Ахир, уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди, ахир... Қандай қилиб, уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?”

Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
– Нимага меҳмонга менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? – дея сўрабди.
Эри:
– Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? – дебди.
Аёл:
– Сиздан ўтинаман Хожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон тайёр таом келтира қоли-и-инг... – дебди.
Эри:
– Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига устак улар бегона эмас “сизнинг яқинларингиз”! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг! Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! – дебди.

P.S.: Аёлни уриб эмас, ақл билан тавбасига таянтириб, тарбиялаш керак!


Олапар

Унинг ёшлиги етимликка насиб қилди. Шунда ҳам бировга дод-вой қилмади. Онаси туғруқдан қутулибоқ оламдан ўтаркан, Олапарча бир амаллаб кўзпардасини ӯзи йиртиб олди. Кӯзи очилиб кўрдики аччиқ қисмат. Шундоққина тумшуғи тагида онаси жон таслим қилган. Фарзандини дунёга келтираркан онанинг қаршисида дунё ҳою ҳаваслари бир ён бӯлса, очлик, ташналик ва изғирин бир ён бӯлди. Увиллаб- увиллаб худодан жонини олишини сўради, ўлимини тилаб олди. Итнинг сўлаги тегса харомга юйиларку-я, бироқ қалби тоззалигиданми худо ҳам она итнинг илтижосини қабул қилиб қўяқолди. Балки дунёда ҳамма  оналарнинг ҳам худонинг ҳузурида амри вожибдир. Уларнинг "болам бошингга телпагингни кий! Болам белингни  маҳкам қил, болам ундай қил, болам бундай қил ! " деб биз учун куйинишлари бежизга эмас. Бизга келажак хатарни ич ичидан ҳис қиладилар. Биз уларнинг қалб деб аталмиш аьзосидаги марвариддирмиз балки. Оналар эса ҳамон бизга мавҳум ҳилқат эгаларидирлар!
Ҳайвонларнинг ҳам илтижоси тезроқ қабул бўлади деб ўйлайман. Чунки улар ақлсиз. Фақат нафс эгалари қилиб яратилган. Саломга яраша алик!
Хуллас, қаҳрамонимиз Олапар онасидан айрилгач, юл юлакай олдидан чиққанига қаноат қилиб, кўчадан ризқини излайди. Бу вақтда одамлар "янги йил" деб аталмиш ниҳоятда таьвозе қилинадиган бир тантанага ҳозирланадилар. Бир тўда қўни -қўшни, ёш- яланглар оловда гўшт тоблаб маийшат қилмоқдалар. Гунгир-гунгир мўсиқалари, қоматни ларзага келтирувчи пақилдоқлари, уввос солиб қичқиришлари. Бир хил жинс вакиллари маст аласт бӯлиб бир-бирини ўпиб, қучоқлаб, суйкалишлари....
Одамлар ҳам Олапарга мавҳум ҳилқат эгалари бӯлиб кӯринади шу тобда. Оловда қоврилган гўштни йейдилару суягини тикони тўла атиргул орасига ирғитадилар. Майларини ичадилару шишасини Олапарнинг ва шу каби бегуноҳ жонзотларнинг оёқлари остига синдирадилар. Қани бу ерда адолат, қани бу ерда инсоф, қўни-қўшничилик ҳаққи қани, биродарлик ҳурмати қани?! Ахир Олапарлар ҳам шу замин фарзанди эмасми эди. Айби етимлигими, камсуқумлигими ёки қиёфаси ҳайвонлигими. Ҳайвон бўлса нима. У ҳам яратганнинг жон ато қилган махлуқоти эмасми эди. Қани бу ерда дин-у диёнат! Ваҳолангки одамларга ҳам нафс, ҳам ақл берилган эди.
Начора илоҳий ҳадя экан, оч қолган Олапар учун ҳам нафснинг амри вожибдир. Атиргул деб аталмиш нафис махлуқотга тумшуғини чўзаркан орасида қолган суяк кучукча учун борлиқ нафисликдан ҳам афзалроқ эди. Шунда унинг ёнгинасига кимдир пақилдоқ ташлади, шу онда янграган куй қўшиқ дахшати ва маийшатбозларнинг қий чувидан қалқиб тушган ҳамоно кучукчанинг қулоғига атиргул ҳам тиғларини қадаб олди. Жон ҳолатда типирчиларкан кучукчанинг на жони чиқиб қўяқолди ва на атиргулнинг тикони узилиб қўяқолди. Кўрганлар кулдилар, иршайдилар, яйрадилар. Тикон эса унинг қулоғини қоқ иккига бўлди. Қон оқди, ингради, чайиллади. Бунга  эса кимдир кулди, кимдир тиржайди, кимдир яйради. Олапарнинг кўзига дунё торайиб узоқларга сапчиб-сапчиб чопди, қочди, ингради, ҳунграб ҳунграб йиғлади. Худога арзидод қилди. Қани адолат ё роббим! Уни кўриб кимдир қувнади, кимдир ортидан баттар қувлади.
Олапар ғингшиб ётаркан онасининг ортидан кетгилари келди.  Дунёнинг бунчалар қабоҳатга тўлалигига лаьнатлар ўқиди. У онасини нега бу кунларни кўргиси келмай, нега бу дунёдан тезроқ кетиш дардига тушганини сабабини энди англагандай бўлди. Оналар билади. Оталар ҳам аслида шундай. Кўксидан ҳис қилади. Аммо фарзандлар буни доим кеч англайди.
Кечаги бу воқеликнинг гувоҳи мен ҳам ўша кулганлар, иршайганлар, тиржайганлар орасида эдим. Гўёки "бу кучукни калласи ишламайдими дейман" дегандек, қулоғи атиргул тиконига илиниб васвасага тушган Олапарга ҳаммамиз таажубланиб қараган эдик. Ваҳолангки суякни ҳам тиконнинг орасига ташлаган биз эдик.
Коммунал тўловлари тўланган иссиққина печни тагида бу гапларни ёзарканман, юрагим эзилади. Бу воқеага бир суткадан ошди. Ташқарида аср кириб аёз қисган. Олапарни қулоғи газаксимадимикан. Ота онасиз сағирнинг ҳоли совуқда не кечмоқда экан. Тирикмикан.
Худо-чи, бизни кечирармикан...

Наимжон
Ургут тумани. Мангитобод


РИЗҚ АЛЛОҲДАН...

Басра шаҳрида яшовчи бир савдогар бўлган экан. У Чин мамлакати томон сафарга отланиб тайёргарлик кўра бошлабди. Савдогар ҳамма юкларини кемага жойлаётган экан, бир мўйсафид ёнига яқинлашибди. Салом–аликдан сўнг мўйсафид савдогарга илтимосини айтибди.

- Эй, Ҳожа, мен ҳузурингга ҳожат талаб бўлиб келдим. Рози бўлсанг айтай.
- Бемалол.
- Мана бу қопдаги қўрғошинни кемангга жойласанг-да, денгиз ўртасига етганингда сувга ташлаб юборсанг. Зора назирим қабул бўлса.

Савдогар мўйсафиднинг кимлигини суриштириб билгач, молини олиб қолди. Бироқ кемаси денгиз ўртасига етганида тўфон кўтарилиб мўйсафид илтимосини унутди.

Хуллас савдогар эсон-омон Чин мамлакатига етиб келиб, бозорда савдо қилаётганида олдига бир йигит келиб саломлашди.

Басрада сифатли қўрғошин бўлар эди, мабодо олиб келмадингизми, - деб сўради. Шунда савдогар мўйсафидни, унинг омонатини эслабди.

“Энди буни исроф қилгандан кўра пулига мол олиб, эгасига қайтариб топширганим маъқул кўринади”, - деган қарорга келибди-да, қоп тўла қўрғошинни йигитга сотибди.

Савдогар ўз юрти Басрага қайтгач, мўйсафид яшаган маҳаллага бориб билсаки, чол вафот этган экан. Унга яна бир нарса маълум бўлибди-ки, мўйсафиднинг бир жияни бор экан. Укасидан ёдгор бўлмиш бу йигитни сира чиқиштирмас экан.

“Сен менинг ўлимимни кутиб юрибсан, ҳамма бойликларимга эга чиқмоқчисан“, - деб ранжитавергани сабабли йигит Басра шаҳридан бош олиб кетган экан. Савдогар мўйсафиднинг бирор вориси чиқиб қолар деган ниятда Чиндан олиб келган молни 700 динорга сотиб, пулини асраб қўйибди.

Орадан кўп ўтмай Чин мамлакатида ундан қўрғошин сотиб олган йигит савдогарни излаб келибди:
- Мен сиз сотган қўрғошинни уйга олиб бориб, эритиб кўрсам орасидан олтин чиқди. Мен сиздан олтин эмас, қўрғошин сотиб олган эдим. Бу олтинлар мен учун ҳаромдир. Қайтариб олинг, - деб сизни излаб келдим.

Шунда савдогар Чинга сафари олдидан бир қоп қўрғошин кўтариб  келган қария воқеасини сўзлаб берганди, йигит маъюс тортиб қолди.
- Сиз айтаётган мўйсафид менинг амаким эди. Бойликни сувга ғарқ қилишдан мақсадлари мени бобом ва отамдан қолган меросдан маҳрум этиш эди. Бироқ меҳрибон Аллоҳим мазкур бойликни ўзимга насиб этган эканки, турли восита ва василалар билан менга етказди.

Йигит чиндан ўша мўйсафиднинг жияни экани тасдиқлангач, савдогар унга 700 динорни ҳам қайтариб берибди.
- Раҳмат ўғлим, сен ҳаромдан парҳез қилгандинг, Аллоҳ таоло сенга ўз ризқингни - ҳалол бойликни ато қилди“, - деди.

“ШАРҚ РИВОЯТЛАРИ ВА ҲИКОЯТЛАРИ” китобидан.

8.3k 0 53 6 114

Yangi 2025 yil muborak bo'lsin!


КУТИЛМАГАН ТАНТИЛИК...

Толибжон маҳалладан ота-онасининг навбати етиб келган Катта Ҳаж масаласини хотини билан маслаҳат қилди. Ота-онасига “сюрприз” қилмоқчи бўлгани учун ҳам уларга ҳозир билдирмасдан, тайёр Ҳаж йўлланмасини топширмоқчи эди. Аммо пули етмаётганлиги сабабли Жентра автомобилини битта маҳаллада яшайдиган синфдоши Шерзодга сотишга қарор қилди. Хотини хурсанд бўлиб: “Биз ҳам адажон билан ойижонга ўхшаб юрайлик”, - дея эрининг қарорини маъқуллади...

Толибжон вақтни бой бермаслик учун синфдоши Шерзоднинг уйига чиқиб, вазиятни тушунтирди ва машинанинг калити билан ҳужжатларини дўстига берди.  Шерзод воқеани эшитгач, ичкари уйга кириб кетиб, пул олиб чиқди.

- Толибжон, биласан, мен ҳозир катта бир хусусий, ўзим очган корхонанинг раҳбариман, лекин болалигимда кўп етишмовчиликлар бўларди. Дадам ногирон бўлганлари учун, кичкина нафақа олардилар, онам эса бир ўзлари ишлаб топган пулларини бутун бир оилага, етти жонга етказишга ҳаракат қилардилар. Шунинг учун ҳам пул йўқлигидан мен ёшлигимдан кўп нарсадан ўзимни чеклардим, аммо... Ҳамма гап мана шу аммода!

Сен кўпинча ўзинг учун олиб келган тушликни мен билан баҳам кўрардинг. Ва эсимдан чиқмайдиган энг асосийси - мен мактаб томонидан Хива, Бухоро, Самарқанд, Термиз каби тарихий шаҳарларга ташкиллаштириладиган ҳар бир сафарларга борардим. Агар ўша вақтларда мен учун ҳам пул тўлаб юбормаганингизда – у ерларга бора олмасдим, синфдошларимдан ажралиб қолган бўлардим... Менга қилган шунча яхшиликларингиз учун оз бўлсада миннатдорлик сифатида мана бу пулларни шундай “пийсабиллоҳ” қабул қилсанг, мен ўзимни бахтиёр ҳис қилган бўлардим. Машинингни яхши кунларда ўзинг ҳайдаб юргин!

Шерзод қўлидаги машинанинг калити ва ҳужжатларини қайтариб берди. Толибжон кутилмаган бу тантиликдан кўзига келган ёшни артиб: “раҳмат, дўстим!” дея оларди, холос...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

Показано 20 последних публикаций.