Бир подшоҳ шундай бир дардга учрабдики,уни кўп табиблар тузата олмабди. Сарой амалдорлари подшоҳга:
-- Сизни машҳур табибларнинг барчаси кўрди. Шу кунларда шаҳримизга мусофир табиб келганмиш, уни таклиф қилсак,-дептилар.
Подшоҳ рози бўлибди.
Табиб подшоҳ ҳузурига кириб уни синчиклаб кўриб дебди:
-Подшоҳим, сизнинг касалингиз асосан кўзингизда.
-Йўғ-кўзим жуда яхши кўради, ундан шикоятим йўқ. Менинг дардим ичимда, дилим ҳамиша қоронғу, ҳеч нарса ёқмайди, диққатим ошади, яхши ухлолмайман.
--Ҳамма гапингиз тўғри, лекин муолажани кўздан бошлаш лозим.
—Сиз қанақа табибсиз, ахир кўзим соппа-соғку
- Унда ижозат беринг, кетай.
Подшоҳ ўйланиб туриб даволанишга рози бўлибди.
Табибнинг сўзига биноан подшоҳ ўзининг бир гуруҳ яқин кишилари билан сафарга чиқиб, тунда шаҳардан анча узоқ бир водийга етиб келибди. Бу ерда подшоҳ шундай қаттиқ ухлабдики, уни иккинчи куни тонгда зўрға уйғотишибди. У ўрнидан туриб, атрофга қараса, тоғ бағрида азим дарё суви қуёш нурида жило бериб оқаяпти. Атроф кўм-кўк майсазор, кўзни қамаштирадиган гуллар, сарвиқомат дарахтлар билан қопланган, булбуллар сайраётган эмиш. Подшоҳ бундай манзарадан лол бўлиб, шахт ўрнидан турибдида, худди ёш болага ўхшаб у ёқдан бу ёққа чопибди. Кўкрагини тўлдириб нафас олибди. Ҳар нафас чиқарганида оғзидан нохуш ҳаво отилиб чиқиб кетгандек бўлибди. Руҳи енгиллашиб, юрагида шодлик туйғулари уйғона бошлабди. Бир хафта деганда ўзига келиб табибдан сўрабди:
--Дори-дармонсиз қандай қилиб тузалдим, бу ерда нима сир бор?
Табиб жавоб қилибди:
—Подшоҳим, бунда ҳеч қандай сир йўқ. Сизни кўришдан олдин бир неча кун турмуш тарзингизни ўргандим. Маълум бўлишича, Сиз узоқ вақт мобайнида салтанат ишлари, ҳарбий юришларнинг тепасида тургансиз. Кўпинча саройдан чиқмай яшагансиз. Бу шароит дилингизни хиралаштириб, жиғибийронлик туйғуларини қўзғатган. Бундай турмуш тарзини сурункасига кўраверган кўзларингиз толиқиб, аъзойи баданингизни роҳатлантиришга ва қувонтиришга ожизлик қилган. Табиблар бундай кўзларни, гарчанд улар кўрсаларда, хаста ҳисоблайдилар. Шунинг учун мен дардингиз кўзингизда деб айтлим. Бу касални тузатишда саёҳатга чиқиш ўта фойдалидир. Шу боисдан Сизни бу ерга олиб келдим. Табиий манзараларга, хусусан, азим дарёларга, тоғ чўққиларига, бепоён водийдаги турфа гулларга ва кўмкўк майсаларга, улкан чинорлару қайрағочларга майинлик билан боқиш кўзни озиқлантиради ва дилни равшанлантиради. Бемор киши ўзида ишонч ва умидни ҳис этади.
Ана энди, дардингиз чекинди. Кўзингиз қувнаб, дилингиз ёзилди. Энди салтанат ишини давом эттираверишингиз мумкин.
Подшоҳ хурсанд бўлиб, табибга совға берибди.
- Сиз бу муолажани, яъни сайру саёҳатга чиқишни сира канда қилманг. Вақти-вақти билан сайрга чиқинг, - дебди табиб.