КУТИЛМАГАН ТАНТИЛИК...
Толибжон маҳалладан ота-онасининг навбати етиб келган Катта Ҳаж масаласини хотини билан маслаҳат қилди. Ота-онасига “сюрприз” қилмоқчи бўлгани учун ҳам уларга ҳозир билдирмасдан, тайёр Ҳаж йўлланмасини топширмоқчи эди. Аммо пули етмаётганлиги сабабли Жентра автомобилини битта маҳаллада яшайдиган синфдоши Шерзодга сотишга қарор қилди. Хотини хурсанд бўлиб: “Биз ҳам адажон билан ойижонга ўхшаб юрайлик”, - дея эрининг қарорини маъқуллади...
Толибжон вақтни бой бермаслик учун синфдоши Шерзоднинг уйига чиқиб, вазиятни тушунтирди ва машинанинг калити билан ҳужжатларини дўстига берди. Шерзод воқеани эшитгач, ичкари уйга кириб кетиб, пул олиб чиқди.
- Толибжон, биласан, мен ҳозир катта бир хусусий, ўзим очган корхонанинг раҳбариман, лекин болалигимда кўп етишмовчиликлар бўларди. Дадам ногирон бўлганлари учун, кичкина нафақа олардилар, онам эса бир ўзлари ишлаб топган пулларини бутун бир оилага, етти жонга етказишга ҳаракат қилардилар. Шунинг учун ҳам пул йўқлигидан мен ёшлигимдан кўп нарсадан ўзимни чеклардим, аммо... Ҳамма гап мана шу аммода!
Сен кўпинча ўзинг учун олиб келган тушликни мен билан баҳам кўрардинг. Ва эсимдан чиқмайдиган энг асосийси - мен мактаб томонидан Хива, Бухоро, Самарқанд, Термиз каби тарихий шаҳарларга ташкиллаштириладиган ҳар бир сафарларга борардим. Агар ўша вақтларда мен учун ҳам пул тўлаб юбормаганингизда – у ерларга бора олмасдим, синфдошларимдан ажралиб қолган бўлардим... Менга қилган шунча яхшиликларингиз учун оз бўлсада миннатдорлик сифатида мана бу пулларни шундай “пийсабиллоҳ” қабул қилсанг, мен ўзимни бахтиёр ҳис қилган бўлардим. Машинингни яхши кунларда ўзинг ҳайдаб юргин!
Шерзод қўлидаги машинанинг калити ва ҳужжатларини қайтариб берди. Толибжон кутилмаган бу тантиликдан кўзига келган ёшни артиб: “раҳмат, дўстим!” дея оларди, холос...
БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.