21- аср кишисининг бошида мингта ташвиш. У мисли кўрилмаган моддий мусобақалашиш даврида яшамоқда. У ҳамма жабҳаларда рақобатлашишга мажбур. У баданга сиғиниладиган даврда яшамоқда. Ёши ўтган сари ҳали у ёғи, ҳали бу ёғи осилиб кетаётган, қаппайиб кетаётган ёки тарвақайлаб кетаётган аъзолари уни изтиробга солади. Ҳаттоки гимнастика бўйича жаҳон чемпиони бўлса-да ўз баданидан қониқмайди. Ҳаммада ўзидан қониқмаслик авж олмоқда. Айниқса ўсмир қизларда ўз баданидан нафратланиш кучаймоқда.
Эркак ёки аёл ойнага қараркан ниманидир тўғрилашга зарурият сезади. Инстаграм шарофати билан инсонларда моддиятга ўчлик, ҳар қандай тасаввур қилинган гўзалликка ҳирс чексиз кучаймоқда. Ўша ўзини кўз-кўз қилаётганларнинг ўзи ўзидан қониқмайди.Бағоят пардоз қилингани устига яна филтрдан ўтган сурати билан аслият орасидаги фарқ тобора катталашиб бораверади.
Ҳа, 21-аср кишиси ҳамма нарсанинг энг аълосига эга бўлишни истайди. Аъло уй, аъло улов, аъло карера, аъло бизнес, аъло оила, аъло жуфт, аъло тана. Ҳолбуки бу мутлақо имконсиз орзу.
Шунинг учун қониқмаслик ва норозилик кетидан келиб чиқаётган руҳий ва шахсий бузилишлар ҳам авж олмоқда.
21-аср шахси ўзининг энг ёмон душмани, у илоҳий ҳидоятдан юз ўгириб ўзича бахтга эришмоқчи аммо топгани сароб бўлмоқда холос. Шу кетишда хорликка маҳкумдир.
© Fayzuddin Mumin