Хикматлар чашмаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Калб Аллохга богланса рохат топар

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳеч нарса ёзмайман. Кўринг!

@MubashshirAhmad


Тақдирингиздан рози булинг....!!!
   Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.

Масалан :

Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз.....

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз....

Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз......

Ситамлар келди --- бардошингизни тарбияладингиз.....

Жоҳил, гумроҳлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди........

Тошбағирларга рўбарў бўлиб --- меҳр беришни ўргандингиз.......

Касал бўлиб ---- соғлиқни қадрини билдингиз.....

Мусофир бўлиб --- юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз.......

Ёшликда уқимай --- улғайгач илмни қадрини ўргандингиз.....

Фақат сизга  илтимосим бор,
~ Яхшилар :
   Етим бўлмасдан ота - онани қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни ўзингиз тезроқ ўрганинг.....!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади.......


Агар яқин нури порлаб қолса, охиратни унга боришдан кўра яқинроқ кўрасан.

Ибн Атоуллоҳ ҳикматларидан
---
Чунки келиши аниқ нарса, ҳозир мавжуд кабидир. Аҳмад ибн Осим Антокий айтадилар: "Яқин - Аллоҳ банданинг қалбида пайдо қиладиган нурдир. Банда у билан охират ишларини кўради. Ўзи билан унинг ўртасидаги пардани йиртади. Шунда кўргандек охиратдан огоҳ бўлади".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисага: "Қандай тонг оттирдинг, эй Ҳориса?", дедилар. У киши: "Ҳаққа мўмин ҳолда тонг оттирдим", дея жавоб қилганда, "Ҳар ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Иймонингнинг ҳақиқати нима?", деб яна сўрадилар Расулуллоҳ.
У айтди: "Гўёки менга Раббимнинг Арши ўрнатилди. Жаннат аҳли жаннатда неъматланаётган, дўзах аҳли оловда увиллаётган эди".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Ҳақни билибсан, уни маҳкам тут, Аллоҳ қалбини нурлантирган банда.", дедилар.

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар: "Агар нур қалбга кирса, у кенгаяди, очилади." Шунда, Ё Расулуллоҳ, уни танитадиган аломат борми, деб сўрашди.

Дедилар: "Алдамчи дунёдан узоқлашмоқ, абадий дунёга юз тутмоқ ва ўлим келмасидан унга ҳозирланмоқ!". Тамом.

Шайх Аҳмад Зарруқнинг шарҳларидан


#ибрат

Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб
Йўлингга термулган онангга атаб.
Кўз юмиб дунёдан ўтгандан сўнг-чи,
Ўнлаб қўй сўямиз бўлсин деб савоб...


#ибрат

Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
Тарихга-ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз. "Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.

• Бугун бошланг!
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!


Эртага кеч бўлиши мумкин.

© Пауло Коело


Маҳрум ким биласизми? Маҳрум:
- Зуҳо намозининг вақти олти соатга яқин. Лекин шундан 5 дақиқа кетадиган икки ракатли намозни ўқимайди. Ваҳоланки бу намоз жасаддаги 360 аъзога садақа ҳисобланади.
- Бомдод намози дунё ва ундаги бор нарсадан яхши эканини ва у Аллоҳнинг зиммасида бўлишни билади. Аммо унга ухлаб қолади.


#Ҳадис

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:««Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди».

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан)


#сарказм

Ислом қалбда бўлади, дейишинг худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишингга ўхшайди.

Доктор Ториқ Рамазон


Намоз ўқимаган киши бахт таъмини тотиб кўриш учун ҳаётда ҳамма нарса қилиб кўради. У ҳамма нарсадан завқ олади, илло бахт таъмини туя олмайди.

Мубашшир Ахмад


Ўлимингдан сўнг одамлар сени қанчалик тез унутишини билганингда эди, Аллоҳдан бошқаларни рози қилиш билан ҳаётингни ўтказмаган бўлар эдинг.


#ибрат

Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулакунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди:
— Аллоҳга иймон келтирганларданмисан?
— Ҳа.
— Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими?
— Ҳа, ғолиб қилди.
— Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими?
— Йўқ!!
— Нега?
— Қўй боқадиган подачини биласанми?
— Ҳа.
— Подасида итлар бўлишиничи?
— Ҳа.
— Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади?
— Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади.
— Итлар қўйларни қанча муддат қувади?
— Мудом улар дайдир экан, қуваверади.
— Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади.

Ақл эгаларига бу ҳодисада ибрат бордир.


Намозингни ҳеч қачон тарк қилма!
Бир мартта сажда килиш учун ҳаётга қайтарилишини орзу қилиб ётган миллионлаб вафот этганлар бор..


21- аср кишисининг бошида мингта ташвиш. У мисли кўрилмаган моддий мусобақалашиш даврида яшамоқда. У ҳамма жабҳаларда рақобатлашишга мажбур. У баданга сиғиниладиган даврда яшамоқда. Ёши ўтган сари ҳали у ёғи, ҳали бу ёғи осилиб кетаётган, қаппайиб кетаётган ёки тарвақайлаб кетаётган аъзолари уни изтиробга солади. Ҳаттоки гимнастика бўйича жаҳон чемпиони бўлса-да ўз баданидан қониқмайди. Ҳаммада ўзидан қониқмаслик авж олмоқда. Айниқса ўсмир қизларда ўз баданидан нафратланиш кучаймоқда.

Эркак ёки аёл ойнага қараркан ниманидир тўғрилашга зарурият сезади. Инстаграм шарофати билан инсонларда моддиятга ўчлик, ҳар қандай тасаввур қилинган гўзалликка ҳирс чексиз кучаймоқда. Ўша ўзини кўз-кўз қилаётганларнинг ўзи ўзидан қониқмайди.Бағоят  пардоз қилингани устига яна филтрдан ўтган сурати билан аслият орасидаги фарқ тобора катталашиб бораверади.

Ҳа, 21-аср кишиси ҳамма нарсанинг энг аълосига эга бўлишни истайди. Аъло уй, аъло улов, аъло карера, аъло бизнес, аъло оила, аъло жуфт, аъло тана. Ҳолбуки бу мутлақо имконсиз орзу.

Шунинг учун қониқмаслик ва норозилик кетидан келиб чиқаётган руҳий ва шахсий бузилишлар ҳам авж олмоқда.

21-аср шахси ўзининг энг ёмон душмани, у илоҳий ҳидоятдан юз ўгириб ўзича бахтга эришмоқчи аммо топгани сароб бўлмоқда холос. Шу кетишда хорликка маҳкумдир.

© Fayzuddin Mumin


#ибрат

• Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.
• Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.
• Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.
• Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.
• Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.
• Биргина салом, ўзаро мухаббат уйғотиши мумкин.
• Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.
• Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.
• Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!


Ҳалол топилганнинг баракаси бор,
Томчилаб томгани умрингга етар.
Бироқ, иймонингга тушириб ғубор,
Ҳаромдан топганинг ҳаромга кетар.

Буюрмайди, ҳатто, молу давлатинг,
Чўкиб борар ҳар он тоғдек савлатинг,
Тунлари бедорсан - йўқ ҳаловатинг,
Ҳаромдан топганинг ҳаромга кетар.

Уради бир куни болангга касри,
Бузилади, ҳатто, авлодинг насли,
Куйиб кул бўлади саройинг, қасринг,
Ҳаромдан топганинг ҳаромга кетар.

Давлатинг соврилар фахшу зинога,
Улфату ичкилик, кайфу сафога,
Қилгам дуоларинг етмас самога,
Ҳаромдан топганинг ҳаромга кетар.

Балки, қўли узун тўрасан бугун,
Казо-казоларга жўрасан бугун,
Лек тавба қилмасанг, кўрасан бир кун,
Ҳаромдан топганинг ҳаромга кетар.

©️ Вафо Мўмин


#ибрат

Худо ҳеч қачон учта бўлмайди деганимга мендан черков ҳам юз ўгирди. Болаларим мени обрўйим билан яшашга ҳақли эмас деганимга оиламда тентак чолга айландим. Келажакда мен ҳақимда фикр билдирадиган бўлса, уларга Толстойни Муҳаммадчи деб таништиринг, бошқа исм бегона.

✍️ Лев Толстой


Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:

1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.

©️ "Ҳидоят" журналидан


Qur’on õqilmaydigan, namoz keçiktiriladigan, bekorçi kuy-qõşiqlar taraladigan uy bõlsa, u xonadon ahli ruqya – dam soldirişlari emas, balki tavba qilmoqlari lozimdir.


Бир куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан:
— Кимнинг тавбаси қабул бўлмайди, — деб сўрашганда, Шайх:
— Тавба қилмайдиган одамнинг тавбаси қабул бўлмайди, — деб жавоб қилган эканлар.

Шундоқ экан, Азизлар, токи тавба эшиклари очиқ экан, токи жон ҳалқумдан ўтмаган экан Аллоҳ тавбаларни қабул қилади.

Бирор гуноҳ қилиб қўйиб, Аллоҳ кечирмайди, деб ноумид бўлиб турмасдан, тавба қилинг. Зеро, хато қилгувчиларнинг энг яхшилари — тавба қилгувчилардир...


Ҳазрати Умар р.а. ҳалифалигининг охирги кунларида Ҳузайфа ибн Ямон исмли саҳобани чакириб: "Сенга пайғамбаримиз с.а.в. 16 та мунофиқнинг номини ёздириб, ҳуфя саклашни буюрган эканлар, қарачи менинг номим йўқмикан", деган эканлар.

Тирикларида Жаннатнинг башоратини олган зотлар ўзларида мунофиқлик аломатлари бўлишидан шунчалик қўрққан эканлар. Бугун эса биз гуноҳ-маъсиятни қилиб қўйиб ҳам, озгина намозимизга Жаннатни нақд қилиб қўйгандек хотиржам юришимиз ғалати!

Показано 20 последних публикаций.