Туркиянинг сўнгги тарихига назар солсак, унинг режаси бор-йўқлиги борасида кўп баҳс қилинади. Бир қарашда, режасиз қадамлардек кўринган ишлар аслида манфаатларини ҳимоя қилиш ва стратегик мақсадларга эришишга қаратилган ҳаракатлардир.
Кипрни сўрамасдан қўшиб олдими? Ҳа. Ливанда ўз манфаатлари учун қандай қилиб курашган бўлса, Қатар изоляция қилинганида ҳам худди шундай қатъий позицияни эгаллади. Озарбайжонда ҳам Франция, Англия ёки Россиянинг қарашларини ўйлаб ўтирмади. Курдларга қарши ҳаракатлари ва Суриядаги мавқеи орқали ўз мақсадларини қўлга киритишга ҳаракат қилди. 15 августда ҳам бошқаларнинг режаси панд берди. Суриянинг шимолида шу вақтгача истаган ишини қилди. Хатто ўрис учоғини ҳам уриб тушурди.
Ғазо устида учаётган Байроқдор АҚШ томонидан бежизга уриб туширилмади. Исроилга қарши тўғридан-тўғри ҳаракат қилолмаслиги Туркия олдида турган катта муаммо. Бироқ Туркия ўз йўлидан чекинмаяпти.
Ғарбни "ўта мега ақлли ва кучли" деб ўйлаш хато. Улар ҳам кўп жойларда ожиз қолишади, бу тарихда кўп марта ўз исботини топган. Дунё ҳеч қачон бирорта кучнинг қўлида бўлган эмас ва бугун ҳам шундай эмас. Ҳар бир давлат ўз манфаати йўлида ҳаракат қилади.
Шундай экан, дунёнинг тартибига реалистик қараш зарур: кучлар мувозанати ҳар доим ўзгарувчан бўлиб, унда ҳар ким ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади.