18 декабрь — Халқаро мигрантлар куни
МУСОФИРДА ЮРГАНЛАРГА САБР БЕРСИН
Уйғонасиз юртингизда дил хотиржам,
Имкон бўлса ҳар ким юртдан ризқин терсин.
Соғинчига топилмайди бирор малҳам,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Бир куни тўқ, бир куни оч бўлиши бор.
Бирозгина тин олмоққа бўлади зор.
Ким тутади ич деб ёвғон, бўлса бемор.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Хавотирда ўтказар ҳар лахзасини,
Унутишга мажбур баъзан лахжасини.
Кўзга суртар топган ҳар бир ақчасини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
"Боргунимча онам омон" бўлсин дейди,
Олисларда отасининг ғамин ейди.
"Келинг" деса боласига нима дейди.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Ҳаловатсиз узун тунда ўйлар сурар,
Оиласин, жигарларин қачон кўрар.
Дуосида ўз-ўзига сабр тилар.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Ким қоралар, ким маъқуллар кетганини.
Ҳар ким ўзи билар, ўздан ўтганини.
Битта-битта йиғиб, ҳалол топганини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинади ўз юртининг ҳавосини.
Тўйларини, карнай-сурнай садосини.
Бекитолмас ичдан тошган нидосини,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Қўрқиб қарар уйдан бўлган қўнғироққа,
"Тинчмикин" деб, ўзин тутар шум сўроққа.
"Қайтар эдим туриб олсам сал оёққа".
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Кўрмаябди ўғилчасин ўқишларин,
Қизи дадам дея, шеърлар тўқишларин.
Тугатсайди, охири йўқ шу ишларин.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинчлардан ранг-у, рўйи бўлмай сомон,
Қўни-қўнжи тўлиб уйга қайтсин омон.
Асл бойлик оиладир, иссиқ макон.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
©️ Дилобар Уролова
Мусофирда юрганларни Аллоҳ паноҳида асрасин!
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR
МУСОФИРДА ЮРГАНЛАРГА САБР БЕРСИН
Уйғонасиз юртингизда дил хотиржам,
Имкон бўлса ҳар ким юртдан ризқин терсин.
Соғинчига топилмайди бирор малҳам,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Бир куни тўқ, бир куни оч бўлиши бор.
Бирозгина тин олмоққа бўлади зор.
Ким тутади ич деб ёвғон, бўлса бемор.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Хавотирда ўтказар ҳар лахзасини,
Унутишга мажбур баъзан лахжасини.
Кўзга суртар топган ҳар бир ақчасини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
"Боргунимча онам омон" бўлсин дейди,
Олисларда отасининг ғамин ейди.
"Келинг" деса боласига нима дейди.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Ҳаловатсиз узун тунда ўйлар сурар,
Оиласин, жигарларин қачон кўрар.
Дуосида ўз-ўзига сабр тилар.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Ким қоралар, ким маъқуллар кетганини.
Ҳар ким ўзи билар, ўздан ўтганини.
Битта-битта йиғиб, ҳалол топганини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинади ўз юртининг ҳавосини.
Тўйларини, карнай-сурнай садосини.
Бекитолмас ичдан тошган нидосини,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Қўрқиб қарар уйдан бўлган қўнғироққа,
"Тинчмикин" деб, ўзин тутар шум сўроққа.
"Қайтар эдим туриб олсам сал оёққа".
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Кўрмаябди ўғилчасин ўқишларин,
Қизи дадам дея, шеърлар тўқишларин.
Тугатсайди, охири йўқ шу ишларин.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
Соғинчлардан ранг-у, рўйи бўлмай сомон,
Қўни-қўнжи тўлиб уйга қайтсин омон.
Асл бойлик оиладир, иссиқ макон.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.
©️ Дилобар Уролова
Мусофирда юрганларни Аллоҳ паноҳида асрасин!
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR