IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


— Энг доно ким?
— Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.

— Энг яхши бойлик нима?
— Ақл.

— Қайси олов ўз ёқувчисини куйдиради?
— Ҳасад ўти.

— Қандай бино вайрон бўлмайди?
— Адолат биноси.

— Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
— Сабрнинг.

— Қайси нарсанинг охири аччиқ?
— Шошқалоқликнинг.

— Қайси дард бедаво?
— Нодонлик.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилини оч фақат Парвардигорга


ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Асосийси, ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тафаккур_қилинг☝️

Бу видолавҳадаги боланинг сўзларини эшитиб, Аллоҳга шикоят қилганимдан уялдим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Дунёдаги энг ёмон қамоқхона бу тинчсиз уйдир. Шундай экан, кимга турмушга чиқишингизга ёки кимга уйланаётганингизга эҳтиёт бўлинг!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Ҳамма билан алоқанг яхши бўлса-ю, Роббинг билан алоқанг яхши бўлмаса билгин, сен аниқ ютқазганлардансан...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


САБОҚ
   
Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади.   Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Боланинг бир оёғи йўқ эди…


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


ШУКР ҚИЛГАН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари”дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Ҳар нарсаки уни тарк қилсанг, кераксиз чиқиндига айланади...

Аммо, Қуръон ундай эмас. Уни тарк қилсанг, сен ўзинг чиқиндига айланасан!

©️ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ШУКР ҚИЛИНГ...

Шукроналик - покланиш учун қўйилган бир қадамдир...

Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, хатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


"Ота-онамни Умра, Ҳажларга юбораман" деб эмас, "Ота-онамни Умра, Ҳажларга олиб бораман" деб ният қилинг. Ана шу афзал...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Инсон кимнидир деб эмас, ким биландир қариши керак....

✍️ Назим Ҳикмет

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энг бахтли одам...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бўйдоқларга тавсиялар...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Ижтимоий тармоқларни жиддий қабул қилишни тўхтатинг. Бу ерда ҳеч нарса ҳақиқий эмас. Бу товуққа 🐓 қаранг 🚗 машинадан каттароқ.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​ ШУКР НИМА ?

Фақат тилда шукур айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр тана аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

Кўзнинг шукури яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

Қулоқларнинг шукури яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.

Қориннинг шукури ҳалолни сингдириб, ҳаромдан ирганмоғидир.

Қўлларнинг шукури фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

Оёқларнинг шукури фақат яҳшилик сари юрмоғидир...

Бишр Хофий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ибрат

Бошингизга тушган ноҳушликни аллакимларга сўзлаб -тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.

Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта ҳатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.

Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизнинг устингиздан Аллоҳдан ўзгаси ҳукмронлик қилолмайди.


Бодо Шефернинг
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀ ⠀ ⠀


Бу — Ванг Дешун

• 63 ёшида инглиз тилини ўрганган;
• 67 ёшида спорт залига борган;
• 79 ёшида модел бўлиб, ёшлар билан подиумга чиққан.

Бирор нимани ўрганиш ёки қилишга ҳеч қачон кеч бўлмайди. Ёшимиз ўтиб қолди, энди бизга тўғри келмайди, дейиш дангасаларнинг баҳонаси!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


#ибрат

Бу — Ванг Дешун

• 63 ёшида инглиз тилини ўрганган;
• 67 ёшида спорт залига борган;
• 79 ёшида модел бўлиб, ёшлар билан подиумга чиққан.

Бирор нимани ўрганиш ёки қилишга ҳеч қачон кеч бўлмайди. Ёшимиз ўтиб қолди, энди бизга тўғри келмайди, дейиш дангасаларнинг баҳонаси!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR


Дўзахнинг 7 та, Жаннатнинг эса 8 та дарвозаси бор! Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан устун эканига шунинг ўзи гўзал исбот эмасми?!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR

Показано 20 последних публикаций.