📖 ЁРДАМ
Ёши саксондан сакраб ўтган касалманд, қадди эгик қария бирор олижаноб йўловчининг ёрдами билан серқатнов кўчадан ўтиб олиш илинжида теваракка жонсарак кўз югуртиб турарди.
− Ассалому алайкум, амаки, − деб салом берди ногоҳ қаршисида пайдо бўлган ўспирин.
Қария ғоят ажабланганидан алик олишни ҳам унутиб болага тикилди.
«Амаки?!»
Ҳа, у беҳуда лол қолмади. Мана, салкам ўттиз йилдан бери қулоқлари «отахон», «бобожон» деган атамаларга кўниккан эди. Ўспириннинг кутилмаган мурожаатидан унинг эгик қадди бироз ростлангандай бўлди.
− «Амаки» дедингми? − қайта сўради қария.
− Ҳа, амакижон, − деди бола гўёки илтижоли тикилиб, − машиналар қатновидан қўрқаман, шундай касаллигим бор, илтимос, кўчани кесиб ўтишимга ёрдам беринг.
− Хўп, − деди қария ва шу баробарида кўзлари равшан тортиб, қўл-оёқлари тетиклашгандай бўлди.
Ўспирин қандайдир сирли кулимсираб чолни қўлтиқлаб олди.
«Шўрлик, − ўйлади қария серқатнов йўлни кесиб ўтишаркан, − шугина ёшидан ғалати касалга чалинибди-я?! Минг бор шукр, менда ундай кароҳат йўқ...»
Хаёллар оғушидаги отахон ўзи боланинг етагида юраётганини пайқамади... Айни пайтда унинг руҳи тетик, вужуди енгил, кўз олди ёруғ эди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy