Рамазон муборак!
Барчангизни қутлуғ ва фазилатли Рамазон ойининг кириб келиши билан муборакбод этаман! Ушбу ойнинг ҳар бир онида Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғиладиган кунлар келмоқда. Рамазон – тақво, сабр, раҳм-шафқат ва дуо ойидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ فُتِحَتْ أَبْوَابُ الجَنَّةِ وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ وَصُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ
"Рамазон келганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади."
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Бу ойда ҳар биримиз ўз нафсимизни тарбия қилиб, ибодат ва эзгу амаллар билан банд бўлишимиз лозим. Аллоҳ таоло тутган рўзаларимиз, қилган ибодатларимизни қабул қилсин, қалбларимизни покласин ва бизни дўзахдан озод қилинган бандалар қаторидан қилсин!
Рамазон муборак бўлсин!
Ҳазрати Имом жоме масжиди имом-хатиби
устоз Ҳабибуллоҳ қори Абдуразоқов