ArtHouse Hamsa ижодий устахонасида «Ота» спектаклининг премьераси намойиш қилинди. Озарбайжон адиби Исмаил Иманнинг «Қадрли ота» пьесасида психологияда "Электра комплекси" деб ном олган ҳолат, қизнинг ҳаёлан отага интилиши, онаси билан мураккаб муносабатлари акс эттирилган. Спектакл режиссери С. Мелиев талқинида зиддиятлар кучайтирилиб, финалда персонажлар ўртасидаги эҳтирослар юқори нуқтага чиқарилади.
Тақдим этилган спектакл психологик драма жанрида қўйилган, финалга бориб эса экзистенциал драмага айланади. Она ва Қиз, ҳаётда бир бирига энг яқин инсонлар бир маконда келишиб яшай олмаслиги маълум бўлади. Бир тарафда Онанинг (Илмира Раҳимжонова) ҳаддан ортиқ қиз ҳаётини назорат қилиши, ўз йўл-йўриқларига, "қолип"ига солишга зўр бериб уриниши турса, бошқа тарафда онасининг бир хил гап, жумлаларни қайта-қайта такрорлаши, ўз ҳаётига ортиқча аралашуви Қизни (Моҳичеҳра Исломова) кун ўтган сайин хавотирга сола бошлайди, ҳатто қўрқита бошлайди. Қизнинг термулиб қарашида баъзида онасининг ақлий фаолиятига путур етганмикан деган фикрни кўрсак, баъзида ўзининг аллақайси сирларини очилишидан қўрқувни кўргандек бўламиз. Эҳтимол, бу унинг ҳимоя реакциясидир.
Бу икки аёл ҳар бири ўз дунёсида яшайди, уларнинг бири эрини йўқотганидан сўнг қайта оилавий бахт изламади, у сокин турмуш, сериаллар, пазандалик ютуб роликларидан иборат кичик ҳаловатлар "қобиғ"ига чекинади, бир хил ўтаётган кунларда ўз тинчини, осойишталигини топади. Қиз эса ҳаёти давомида у ёки бу сабабдан бахтини тополмагач, ширин хотиралар оламига, бахтли болалиги, ота ва она билан бир оила бўлиб яшаган даврга талпинади, хотиралар, отасидан қолган моддий ашёлар (галстук, шляпа ва ҳоказо) оғушида яшай бошлайди. У энди улғая бошлаганида отасини йўқотади, бу ҳодиса йиллар ўтиб унинг қалбида жароҳат чандиғини қолдиради. Бу оғриқ тобора кучая бораётгандек, у яна ва яна кундалик ҳаёти, кўрган-кечирганлари, муаммолари ҳақида отасига ҳаёлан мурожаат қилади. Ҳатто эротик фантазияларида мавҳум "ёр"ига "мени ёшлигимда отам эркалагандек эркала" деб мурожаат қилади.
Илмира Раҳимжонова ижросида Она тозаликка муккасидан кетган, ҳар куни бир неча бор стол, курси юзаларини артиб, гард қолдирмасликка интилувчи, белгиланган вақтда ҳамма ишини ташлаб, навбатдаги сериал ёки пазандалик видеосини томоша қилишга одатланган. Ҳалигача турмуш қурмаган, дала ҳовлида таътилини ўтказаётган қизини она диққат билан кузатади, унинг ҳатти-ҳаракатидан қизининг бахтсизлиги сабабларини қидиради, қизи қаршилик қилса-да ўз ўгитлари билан уни йўлга солмоқчи бўлади. И. Раҳимжонова талқинидаги она ўзини қизи ҳаётига аралашишга ҳақли ҳисоблайди. Актриса ўз персонажи ҳиссиётларини, оналаримизга хос ҳаддан ортиқ ғамхўрликнинг айрим ҳолларда таъқибга айланиб кетишини ишончли кўрсата олган.
Моҳичеҳра Исломова ўз персонажини асабий, онасининг сўзлари, насиҳатларини таранглик билан қабул қилишини ифодалайди. Бундай ўта асабийликнинг сабаби савдо менеджери бўлиб ишлаётган қизнинг ўз касбий фаолияти ёки шахсий оилавий ҳаётидан қониқмаслиги туфайлими, ёки онаси билан зиддиятларнинг узоқ тарихи туфайлими тушуниш қийин. Қиз фақат отасига мурожаат қилаётган сонияларда ҳотиржам, ўйчан, ўз орзулари дунёсида яшаётгандек туюлади.
Режиссер финалда персонажлар ўртасида тобора кучайиб бораётган қарама-қаршиликнинг ечимини қизнинг онага нисбатан жисмоний зўравонлиги (она қўллари боғланиб, ортиқ гапира олмаслиги учун юзига противогаз кийдирилиши) сифатида намойиш қилади. Бу ҳолатни айнан қабул қилмай, ҳиссиётлар жунбушининг метафорик ифодаси деб, умуман спектакл ғоясини эса бугунги жамиятда кузатилаётган тарқоқлик, яккаланиш, оиладаги узвий алоқаларнинг емирилиши тимсоли деб қабул қилиш тўғри бўларди, менимча.