#диққат
❓“11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” дам олиш куни бўладими?
Давлатимиз раҳбари 2022 йил 11 ноябрь – "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" муносабати билан йўллаган табригида ушбу кунни "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирган эди.
Шундан сўнг, мазкур кун ҳам тегишли қонун билан ишланмайдиган байрам кунлари рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аммо кейинчалик бу лойиҳа ҳақида бошқа хабар чиқмади. Ҳозирча бундай қонун қабул қилингани йўқ.
Шу сабабли 11 ноябрь иш куни ҳисобланади, дам олиш куни эмас. Жорий йилда 11 ноябрь душанба кунига тўғри келади ва барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.
@haqiqatonline_24