Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.

Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.me/haqiqatonline_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#мутолаа

ЁЛҒИЗЛИКНИНГ ЮЗ КУНИ

Ҳиндистонда Ашраф Али Таҳонавий деган буюк олим бўлган. У юздан ортиқ китоб ёзган дейишади. Ул зот “Баёнул Қуръон” деб номланган тафсирни ёзаётганида аёли: “Мадрасага кетаётиб қафасдаги қушга донини бериб кетинг”, дебди. “Баёнул Қуръон”дан хаёли бузилган ҳазратнинг аччиғи келиб, аёлига нимадир деб норизо ўдағайлабди.
Ўша куни мадрасага келиб тафсирни давом эттирмоқчи бўлган олимнинг қалами ёзмай қолибди. Ҳарчанд уринмасин, фойдаси бўлмабди. Шунда у: “Ё Раббий, мендан нима гуноҳ ўтдики, каломингни тавсир қилаётган қаламим ёзмай қолса...”, деб ҳайратланибди. Шунда ногоҳ қафасдаги қуш эсига тушибди ва югурганча уйга қайтиб кетибди. Уйга бориб, қушга дон бериб қайтибди ва тавсирни келган жойидан давом эттирмоқчи бўлса, қалам ёза бошлабди. Қалам ёзишни бошлаган жой эса “Нисо” сурасидаги “Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!” деган мазмундаги оят экан...


👉БАТАФСИЛ👈

Тошкент ҳақиқати


#Матбуот
#Пресс_анонс


“ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ” ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 12 МАРТДАГИ 15-СОНИ

👉Аёл борки, олам мунаввар

👉Билим ва ҳунар бир-бирини тўлдирса, натижа аъло бўлади

👉Томорқачилик: имкониятлар фасли

👉Ёлғизликнинг юз куни

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!


@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Ўзбекистонда март ойининг қолган қисми одатдагидан иссиқроқ ўтиши кутилмоқда

Кейинги ҳафтада ҳарорат кўтарилиши мумкин ва шимолий ҳудудларда +30°C атрофидаги иссиқлик кузатилиши эҳтимоли бор.

Европадан Осиёга томон жуда катта млнлаб км квадрат майдон "қизиб" кетган.

Ҳиндистонда аллақачон мартнинг бош бўлишига қарамай, ҳарорат максимумлари +43 дан ошиб кетди. Бу жанубий Осиё учун энг эрта исиб кетиши мумкин деганидир.

@haqiqatonline_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кайфият

Дангаса келин😂😂

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline_24


#об_ҳаво

☀️🌥🌧ҲАҚИҚИЙ БАҲОР ҲАВОСИ: Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 12 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 4-9, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24


#таъсирли

⚡️⚡️Она!

@haqiqatonline_24


#эшитдингизми

⚡️Эндиликда Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Chevrolet Tahoe, бош вазир ўринбосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса “Taho” ёки “Traverse”дан фойдаланишади.

@haqiqatonline_24


#фойдали
#тарқатинг

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўзадорларга ифторлик ва саҳарлик чоғида тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар берди

@haqiqatonline_24


#тайинловлар

➖Икромов Дониёр Тулкунович Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Файзуллахўжаев Жасур Хакимович Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Камолиддинов Фазлиддин Камолиддинович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Тошкент ҳудудий филиали бошлиғи этиб тайинланди.

@haqiqatonline_24


#йиғилиш

❗️Зойир Мирзаев қатор ҳокимларни жиддий огоҳлантирди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раислигида бир қатор муҳим масалалар юзасидан ҳокимлик соати ўтказилди.

Унда раҳбарлар айрим йўналишларда иш ўринлари ташкил этишга етарлича эътибор қаратмаётганлиги ёки имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлиги танқид қилинди.

Хусусан, жорий йилнинг январь-февраль ойларида 3 184 та оилаларга жами 5 220 та хизматлар кўрсатилган. Оҳангарон, Бекобод шаҳарлари ва Бекобод туманида юқори натижага эришган бўлса, бироқ Оҳангарон, Бўстонлиқ, Янгийўл туманларида бу борадаги ишлар суст эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2025 йилда вилоят маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича "маҳалла еттилиги" , яъни "Ижтимоий профилактика" томонидан олиб борилаётган ишлар хусусига ҳам тўхталди.

Юқоридаги масалалар юзасидан камчиликка йўлга қўйган ҳокимлар ва вилоят раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. Йўналишлар бўйича аниқ топшириқлар берилиб, муддатлари белгиланди.

@haqiqatonline_24


#статистика

📊2025 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн нафарга етди


@haqiqatonline_24


#диққат

⚡️Ўзбекистон Журналистлари уюшмасига янги раҳбар келади

Икки йилдан (2023 йил январь) буён Ўзбекистон журналистлар уюшмаси биринчи раҳбарсиз ишлаб келмоқда. Маълумотларга кўра, тез орада Журналистлар уюшмасига янги раҳбар сайланади.

Ҳозирги вақтгача уюшма бошқарувини раис вазифасини бажарувчи сифатида Холмурод Салимов бошқариб келаётган эди.


@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Аҳолини иш билан таъминлаш бўйича сафарбарлик эълон қилинди


Президентнинг Ф-18-сонли Фармойишига асосан 2025 йил 11 мартдан бошлаб "долзарб бир ойлик" сафарбарлиги эълон қилинди.

Сафарбарлик доирасида мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилди.

Фармойишга асосан, Бандлик вазирлиги, Марказий банк ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан биргаликда сафарбарлик даврида аҳолига парранда, чорва моллари, асалари қутилари, ихчам иссиқхоналарни етказиб бериш чораларини кўриш белгиланди.

Сафарбарликка жалб қилинган масъулларни сафарбарлик даврида ушбу Фармойишда белгиланган вазифалар билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқиланди.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкент шаҳрига оммавий кўчирилади

Уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда янги маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги Янги Тошкентда фаолият олиб бормоқда.

@haqiqatonline_24


#диққат

⚡️⚡️Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Бухорога ҳам қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади

Қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

🔸778-сонли “Тошкент — Бухоро” рейси Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14

🔸777-сонли “Бухоро – Тошкент” рейси Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Бугундан бошлаб барча қишлоқ хўжалиги ерларини аукционда сотиш бўйича янги енгиллаштирувчи тартиб жорий қилинди.

Фармонга асосан янги ўзгаришлар:
- такрорий аукционлар хар куни ўтказилади;
- аукционда 1 нафар иштирокчи қатнашса хам аукцион ўтказилган ҳисобланади;
- такрорий аукционда бошланғич нарх 10%дан камайтириб борилади.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

Uzbekistan Airways’нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербургга қўнди.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган «ковёр» (гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, захира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.

Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.

@haqiqatonline_24


#БИЛГАНИНГИЗ_ФОЙДА

🗣ЧEКИШНИ ТАШЛАСАНГИЗ НИМАЛАРГА ЭРИШАСИЗ?

@haqiqatonline_24


#эслатма

❗️Бугундан барча ходимлар учун иш куни

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунлари тугади.

Бугундан барча ташкилотларда иш жараёни, ўқув муассасаларида эса дарс жараёнлари бошланади.

@haqiqatonline_24


#об_ҳаво

🌤🌦🌨 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 11 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.   

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, баъзи   жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24

Показано 20 последних публикаций.