КАЛКУЛЯТОР ОДАМ
Maxarаштралик вундеркинд — Аарян Шукла исмли мактаб ўқувчиси ўзининг биринчи рекордини бир йил аввал ўрнатган эди: у 25,19 сония ичида 50 та беш хонали рақамларни қўшишга муваффақ бўлган.
Шу кунда доимий равишда математика ва ментал арифметика билан шуғулланиб келмоқда. Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари янги рекордларни қайд этиш учун уни Дубайга таклиф қилишди. Энди Ааряннинг ҳисобида яна олтита мукофот бор. Бола 30,9 сония ичида миясида 100 та тўрт хонали сонларни, 1 дақиқа 9,68 сонияда 200 та тўрт хонали сонларни, 18,71 сонияда эса 50 та беш хонали сонларни қўшди.
Аарянга 20 хонали сонни 10 хонали сонга бўлиш учун 5 дақиқа 42 сония керак бўлди. Шунингдек, у иккита беш хонали сонларни иккита саккиз хонали сонларга кўпайтириши учун 51,69 сония ва 2 дақиқа 35,41 сония керак бўлди.
“Калкулятор одам” номини олган ҳиндистонлик 14 ёшли бола ақл бовар қилмайдиган арифметика маҳоратини намойиш этиб, олтита жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида хабар берилди.