Hadis va Hayot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Бухоро вилоят Жондор туманининг "ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ" жоме масжиди расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Hadis va Hayot
#mutolaa #duo #ixlos
🤲 Фақирликдан қутулиш учун

📖Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.

🗣У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

📚“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Репост из: Hadis va Hayot
Ўкинма, Аллоҳ бир мусибат ортидан
икки яхшилик беради! Сабр қилсанг бас.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!!
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Бугун якшанба
—23 февраль 2025
—24 шаъбон 1446

🤲 Аллоҳим, қўрқоқликдан, бахилликдан, тубан умрдан, дунё фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўраймиз!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!!
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Дўстларим, ақлингиз фақат дунёга боғланиб қолмасин. Қалб кўзингиз очилишини ўйланг, нафсингизга енгилманг.

Мавлоно Жалолиддин Румий.

* * * * *

🌙 Тунни ёруғ қиларга
кўкда ой нурин сочар...


Келинг, бизлар ҳам шу ой мисол яқинларимиз қалбини ёритгувчи меҳр отлиғ бир инсон бўлайлик !

Меҳрингизни изҳор этинг:
«Сизни яхши кўраман, ўзингизни эхтиёт қилинг, Аллоҳга омонатсиз» - дея...

Тун хайрли бўлсин


#РУҲИЯТ

📝 ШУКУР

Аллоҳга шукур, алҳамдулиллоҳ,
Иймон неъматин
Берибди Аллоҳ.

Ҳеч бир мўминга
Дилимда ғаш йўқ.
Ҳар муслим–дўстим,
Бундан кўнглим тўқ.

Мўмин мўминга
бўлса ҳамки дўст,
Зотан бўлолмас
Бекам-у бекўст.

Баъзан адашар
Ва қилар хато.
Қасдан ёмонлик
Қилмайди аммо.

Кимдир қадримни
Билмаса, билмас.
Мўмин мўминга
Душманлик қилмас.

Ё Роббим, кечир
Ҳар бир муслимни.
Армонда қўйма
Иймон дўстимни.

Ноҳақ маломат
Остида қолсам,
Таъна тошларин
Ёғдирсалар ҳам,

Ҳақ бўла туриб
Бағрим тиларман.
Сендан уларга
Инсоф тилайман.

Зарра бўлса ҳам
Иймонлари бор.
Икки оламда
Асло қилма хор.

Иймонларига
Қувват эт ато.
Исломларига
Еткизма хато.

Тавбалар учун
Бер бизга фурсат.
Фирдавс боғида
Жамолинг кўрсат.

Бизга "тош отган"
Жаннатда кўрса,
"Дўстим", деб кулиб
Қучоқлаб турса,

Сенинг Раҳматинг
Кўрганимиз шу–
Ғиллу ғашликлар
Ва кетиб қайғу,

Боқий ҳаётда
Мангу бўлармиз.
Дунё "ғам"ларин
Эслаб кулармиз.

Ўзингга шукур,
Алҳамдулиллоҳ!
Иймон неъматин
Берибсан Аллоҳ!

🕊Шаҳобиддин Одил


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азиз дилимга яқинларим.
Бугунги файзли, хайрли кунда биргаликда оламлар Роббисидан қалбимизни, соғлигимизни, ишларимизни, ҳаловатимиз, бахтимиз, жигарларимиз, жондан азизларимизни бизга муборак қилишини сўрайлик.
Ҳар бир кунимиз нигоҳларимизда ёрқин лаҳзалар ила муҳрлансин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙ХАЙРЛИ ТУН⭐️

✨🌹Умр эрталарга боғланган
умидлар билан ўтиб бормоқда...

💫Вақтида биргина сўз билан
олишингиз мумкин бўлган
кўнгилни, вақт ўтгандан кейин
достон ёзсангиз ҳам
ололмайсиз...
🕊
✨Қадрдоним, яқинларингизни
қадрига етинг, уларни ардоқланг
ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш
насиб қилсин...

🌙Хайрли тун. Аллоҳимга
омонатсиз..


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲Дуо қилинг диндошларим, дуо ҳам ибодатдир.

Домла яхши гапларни айтдилар, ўтказиб юборманг!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Истиғфор ҳақида

АЛЛОҲ ҳақ субҳанаҳу ва таоло билиб,билмай қилган гуноҳларимизни мағфират айласин🤲


Ихлос сурасини 200 марта ўқиш гуноҳларни ўчиради

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки кун давомида икки юз маротаба “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса, ундан эллик йиллик гуноҳи ўчирилади. Илло қарзи бўлмаса”, дедилар.

Сунани Термизий”дан.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!!
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Муҳим ишларга кифоя

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува, алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул Аршил азийм» («Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ Аршнинг Раббисидир»), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривояти

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!!
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!!
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   21 -  27 Февраль

БОМДОД:              06,35.
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        16:50
ШО
М:                      18:35
ХУФТОН:                20,05.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ҳудуд: Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти)
Сана: 2025 йил 21-февраль, жума
Ҳижрий: 1446 йил 22-шаъбон
Мазҳаб: Ҳанафий (Карачи)


Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:55

Қуёш: 07:27

Ишроқ: 07:42*
Зуҳо: 09:55*


Аввобийн: Шом намозидан кейин*



Таҳажжуд: 02:05*


*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.

Албатта
яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃Бир донишманд айтган эди:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб.
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг".

Ҳайрли тун қадрдоним, тунингиз осуда ўтсин😊

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


🌙ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

✅(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)


©Ибн Сунний ривоятлари.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#сийлаи_раҳм

Аллоҳ бизга фақат сажда қилганимизда эмас, баъзан қараб юрганимиз: бирорта етимнинг кўзи билан, баъзан эса синдирганимиз: бирорта қалбнинг ичидан ҳам қарайди.!
    
Бизлар баъзида унутиб, фарқига бормасак ҳам...
    
У ҳар доим буларни билиб турган бўлади.!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Репост из: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🕋 Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди...
💬 Батафсил

🕌 Хушхабар: Хоразмдаги янги "Дарвеш бобо" масжиди фойдаланишга топширилди

Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 3000 нафар намозхонларга мўлжалланган...
💬 Батафсил

📖 Барча ҳудудларда қорилар сараланди

Жорий йилнинг 18 февраль санасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги вакилликларда 2025 ( ҳижрий 1446) йилги Рамазон ойида Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди....
💬 Батафсил

📝 Мурожаатлар тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилди. Уларнинг масжидлар ҳолати, Рамазонда масжидларга қори қўйилиши, ҳаж ва умра, моддий ёрдам масалаларида қилган мурожаатларини эшитди...
💬 Батафсил

🤝 Бош имом талабалар билан учрашди

19 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида модул таълим тизими асосида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидига ташриф буюрди...
💬 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Naqshband.uz

Показано 19 последних публикаций.