#ҳикoя📝
Бир куни Умар ▫ Усмон ▫га салом берган эдилар, у киши жавоб қайтармадилар. Умар ▫ буни Абу Бакр ▫га етказиб, "Усмонга насиҳат қилинг, саломга алик олиш кераклигини таькидлаб қўйинг", дедилар. Ҳазрат Абу Бакр бу шикоятни эшитиб, Усмон ▫га насиҳат қилдилар.
📌Демак, эшитиб туриб саломга алик олмаган кишининг бу иши ҳақида унга сўзи ўтадиган бирор кишига айтиб, насиҳат қилиб қўйишни сўраш ҳам ғийбат эмас экан. Шунингдек, бу ҳикоядан саломга жавоб қайтариш қай даражада зарурлиги ҳам маьлум бўлади. Акс ҳолда, Умар розияллоҳу анҳу Усмон ▫нинг устидан шикоят қилмас ва у кишининг жавоб қайтармагани учун хафа бўлмас эдилар. Фиқҳ китобларида салом бериш суннати муаккада, жавоб қайтариш эса фарзи кифоя дейилган.
🟣 Агар мажлисда фақат бир киши саломга алик олса, қолган барчанинг зиммасидан фарз соқит бўлади.
✈️@Habibullohdomla