Ёрқин сиймолар
📜Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 542 йил
-Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!
Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!
-Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.
Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?
-Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ,
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!
Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!
-Бобур, неча бу даҳр мени зор айлар,
Сабримни каму ғамимни бисёр айлар.
То даҳрдурур, будур анинг расмиким,
Ойриб кишини азизидин хор айлар.
-Қиш бўлди - ю, бўлди борча тому тош қор,
Жамъияти бор кишига бордур хуш қор.
Бу қишда ёмон йўлу паришон ҳолим,
Ё Раб, мени яхшилиғ сори бошқор!
@grandtalim