Тарихий воқелик иштирокчилари яна учрашишдиБундан 12 йил муқаддам Англия Лига Кубоги ярим финалида “Суонси” ва “Челси” жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ўйин вақтида барчани диққат эътиборини тортган ва қисман мезбонларнинг ғалабасини кафолатлаган ҳамда футболга алоқадор бўлмаган воқелик юз беради.
Ўйиннинг 78-дақиқасида “Челси” 0:2 ҳисобида ортда борарди. Мезбон тараф максимал вақтни чўзишга ҳаракат қилади, ҳатто майдон атрофидаги тўпни узатувчи болалар ҳам бунга шерик бўлади. Бир вақт тўп дарвоза ёнидаги чизиқдан ташқарига чиқади. Бу пайт Эден Азар дарвозабон тўпни ўйинга киритишни яна кечиктирмаслиги учун уни ўзи тезроқ олиб келишга уринади, аммо майдон атрофидаги болакай бунга қаршилик қилиб, тўпни қорни билан босиб, қўли билан тўсиб олади. Азар эса унга қўпол муносабатда бўлиб, боланинг қорин қисмига “енгил” зарба беради. Болакайга тиббиёт ходимлари ёрдам беради.
Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками бу вазият учун меҳмонларнинг ўйинни ўзгартириши кутилаётган асосий футболчисига қизил карточка кўрсатади ва тамом. Якунда “Суонси” Лига Кубоги финалига чиқади ва финалда “Бредфорд”ни 0:5 ҳисобида таслим қилиб, чемпионга айланади. Шу-шу бу чемпионлик клуб тарихида ушбу мусобақадаги ягонаси бўлиб келмоқда.
Орадан йиллар ўтиб улар яна учрашишибди. Бу вақтга келиб Азар фаолиятини тугатган, болакай Чарли Морган эса бизнес фаолиятини давом эттираётган ва юқори сифатли ароқ брендининг эгасига айланган эди. Улар биргаликда гольф ўйнашибди. Азар эса ўзининг севимли ичимлигидан яна бир бор тотиб кўргани суратдан маълум.
▶️
GOALLAKTIKA ⚽️