Bayonot.uz

@bayonotuz Нравится 4

Тижорий ҳамкорлик учун — @venkondigital
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
11.06.2017 16:48
реклама
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
11 228
подписчиков
~4.6k
охват 1 публикации
~15.4k
дневной охват
~4
постов / день
41.1%
ERR %
265.08
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
2011 упоминаний канала
183 упоминаний публикаций
1645 репостов
Norin tuman hokimligi
Medosfera
Beruniy-24 | Rasmiy
Norin tuman hokimligi
aktual.uz
OLOT VA OLOTLIKLAR
aktual.uz
aktual.uz
Beruniy-24 | Rasmiy
Norin tuman hokimligi
aktual.uz
TKTI Yoshlar Ittifoqi
OLX.UZ | UyJoylari ✅
Xorazm.uz I Rasmiy I Uyda qoling
OLX.UZ | UyJoylari ✅
Norin tuman hokimligi
TADBIRKOR.UZ 🇺🇿
TADBIRKOR.UZ 🇺🇿
aktual.uz
aktual.uz
Ulug'bek Sultonov ™
aktual.uz
Norin tuman hokimligi
Urmon News
aktual.uz
БУдни Bezdelnicka
Norin tuman hokimligi
Tosh oyna
Samuray yon daftari 🗒
АЛИ
Norin tuman hokimligi
aktual.uz
TADBIRKOR.UZ 🇺🇿
Bekchanov.uz
aktual.uz
Norin tuman hokimligi
aktual.uz
НУРАФШОН ЗИЁСИ
CHOYXONA TV • RASMIY KANAL
▶️ KUN YANGILIGI
Norin tuman hokimligi
Каналы, которые цитирует @bayonotuz
Xalq Banki | Rasmiy kanal
Human.uz | Rasmiy kanal
bakiroo
UzA | Tezkor xabarlar
Xalq Banki | Rasmiy kanal
davletovuz
Xalq Banki | Rasmiy kanal
Saida Mirziyoyeva
O'TKIR FIKRLAR
O'TKIR FIKRLAR
PAYNET
Bosh prokuratura
davletovuz
Xalq Banki | Rasmiy kanal
davletovuz
Sherzod Shermatov
Narxi Qancha?
Xalq Banki | Rasmiy kanal
IT Park Uzbekistan
Digital Generation Uzbekistan
Qalampir FM
.
Xushnudbek.uz
Go Sport!
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
UZ24
UzA | Tezkor xabarlar
Rasul Kusherbayev
AOKA / Test info
Kun.uz | Rasmiy kanal
Saida Mirziyoyeva
Daryo.uz | Расмий канал
davletovuz
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Bayonot.uz 22 Sep, 17:15
Ҳукумат қарорига кўра, бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, шу жумладан, бюджетдан ташқари ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Яъни 1 январгача бюджет ташкилотлари ходимларини қўшимча ҳақ, мукофот ва моддий рағбатлантиришлар тўхтатиб турилади.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 22 Sep, 15:03
Россияда нолегал бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан қатъи назар мамлакатда бўлишни қонунийлаштириши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Бунинг учун миграция нормаларини бузган ўзбекистонликлар 2020 йилнинг 15 декабригача яшаш манзили бўйича Россия ИИВ органларига мурожаат қилишлари лозим. Уларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек, Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди. Шундан сўнг фуқаролар яна яшаш манзили бўйича миграция рўйхатидан ўтишлари ва меҳнат патентларини олишлари мумкин.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 22 Sep, 14:16
Вақтингиз озми? 🤔
Юқори натижа керакми? 📈
Катта тезликка тайёрмисиз? 🚀

📣 "3 ОЙЛИК ТЕЗКОР ИНГЛИЗ ТИЛИ"

🏆 Бу курснинг афзаллиги:
1. Дарсларни 3 соат давомида 3 та ўқитувчи олиб боради;
2. Исталганча қўшимча дарсларга қатнашиш имконияти берилади;
3. Пулингиз ва вақтингиз тежалади;

📞+998712003030
Bayonot.uz 22 Sep, 13:59
Халқ банкидан ажойиб таклиф!

Коронавирус пандемияси ҳали-бери тугайдиганга ўхшамайди. Демак, бу хавфли касалликни юқтирмаслик учун яна анча вақт тиббий ниқоб тақиб юришимизга тўғри келади. Қолаверса, бундай ҳимоя воситалари келгусида ҳам керак! Чунки ён-атрофда коронавирусдан бошқа инфекция турлари ҳам кам эмас!

Халқ банки шуларни ҳисобга олиб тадбиркорларимиз учун ажойиб таклиф билан чиқди. 140 000 000 сўмлик бизнес-режа! Сизга бу маблағни Халқ банки тақдим этади. Қўшимчасига бизнес-режа билан ҳам таъминлайди. Албатта, бепул! Шу билан бирга, профессионал маслаҳатлардан баҳраманд бўласиз.

Сиз мазкур имкониятдан фойдаланиб, Халқ банкидан имтиёзли шартларда кредит оласиз ва тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўясиз! Натижада ҳам даромад оласиз, ҳам халқимизга фойдангиз тегади. Истасангиз, ташқи бозордан ҳам харидор ва буюртмачилар топишингиз мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг! Вақт эса кутиб турмайди.

Кредит шартлари:
Муддати – 3 йил
Имтиёзли даври – 6 ой
+ бизнес-режа

Батафсил: https://t.me/xalqbankinfo/1217
Читать полностью
Bayonot.uz 22 Sep, 13:41
Россиянинг Самара вилоятидаги ўзбекистонлик муҳожирлар жойлашган лагер. Бу ерда минглаб одамлар ватанга қайтиш учун навбат кутишмоқда. Чартер рейслар билан ҳаммани қайтаришга улгуриб бўлмаслигига исбот

@bayonotuz
Bayonot.uz 22 Sep, 13:15
Ҳукумат қарори билан Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири этиб тайинланди.

@bayonotuz
Bayonot.uz 22 Sep, 12:01
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилишингиз мумкин:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали
Читать полностью
Bayonot.uz 22 Sep, 11:47
Таниқли сухандон ва хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этибди. Марҳум 51 ёшда бўлган.

Маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Яқинларига ва оила аъзоларига сабр тилаймиз

@bayonotuz
Bayonot.uz 22 Sep, 11:14
​​​​"Ибрат" - 1 октябрдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилинг

Киноларимиз савияси тушиб кетгани, яхши кинолар ишланмаётгани, бой тарихимиз очиб берилмаётгани ҳақида кўп гапирганмиз. Охирги йилларда «Ўзбеккино»да бўлган ўзгаришлар натижасида фильмларнинг сифати ҳам ўзгарди. Тарихимизни ўзида акс эттирган яхши фильмлар ҳам пайдо бўла бошлади.

Шундай фильмлардан бири, жадидчи олим ҳақидаги «Ибрат» фильми ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1 октябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилиши бошланаркан. Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан суратга олинган ушбу киноасар реал воқеаларга асосланган.

Жадидчилик даври, умуман тарихга қизиқадиган ҳар бир томошабинлар учун томоша қилишга арзийдиган фильм бўлиши керак. Фильм режиссёри Жаҳонгир Қосимов, бош ролларни Фарҳод Маҳмудов, Карим Мирходиев, Акбархўжа Расулов ва бошқа бир қатор ўзбек киноси юлдузлари ижро этишган.

Фильмнинг илк намойишлари янги таъмирдан чиқарилган Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади. Яхши, айниқса реал воқеаларга асосланган фильмларни соғинганларни кинотеатрга таклиф этиб қоламиз.
Attached file
Читать полностью
Bayonot.uz 22 Sep, 09:54
Бобохон Пўлатович Бобожонов "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот учун, Бобохон Бобожонов Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ўғли саналади.

@bayonotuz
Bayonot.uz 22 Sep, 08:33
🚙 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга хориждан 73 дона электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 50 дона, Корея Республикасидан – 12 дона ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 11 дона электромобиль импорт қилинган.

✅ Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион АҚШ доллари сарфланган.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 21 Sep, 18:20
Репост из: bakiroo
Чет эл инвестициясини олиб кириш, инвесторларни жалб қилиш энг катта минбарлардан туриб гапирилади. Бунинг учун масъул раҳбарлардан керак бўлса, тун-у кун ишлаш талаб қилинмоқда. Бу қанчалик муҳим масала эканини шундан ҳам англаб олиш мумкин. Аммо шундай ҳолатлар борки, дилни хира қилмасдан қолмайди.

Яқинда Kun.uz ва Human.uz интернет нашрларида муҳим суриштирув чоп этилибди. Мақолани ўқиб (ёки видеотасвирларни кўриб )шуни тушуниш мумкинки, инвестор Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан хорижий инвестиция евазига бошланган лойиҳаси устида келишув имзолайди. Бироқ орадан кўп ўтмай, кутилмаганда турли важлар билан айрим мутасаддилар ушбу келишувни бекор қилишга уринишиб, инвесторга турли муаммолар туғдирадиган ҳаракатларни амалга ошира бошлашади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳокимликнинг инвесторга қўяётган қатор шартлари дастлабки келишувни тамоман инкор этади. Бу масала юзасидан ноилож инвестор тегишли жойларга мурожаат билан ҳам чиққан, аммо ҳозирча инвесторга ҳеч қандай кўмак кўрсатилгани йўқ. Унинг ўрнига эса ҳокимлик мутасаддиларининг босимларига дуч келмоқда.

Хўш, давлат раҳбари, ҳукумат томонидан чиқарилаётган шунча ҳужжатлар, берилаётган топшириқлар, раҳбарлар томонидан айтилаётган гаплар ўша жойида қолмоқдами?! Қонун-қарорларнинг ижросини таъминлашга қуйи бўғиндаги масъул ходимлар юқоридаги ҳолат каби ўз вазифаларини суиистеъмол қилишда қачонгача давом этишади?!

Афсуски, қанча ҳаракат қилинмасин, қанча гапирилмасин, ҳозиргача мана шу каби ҳолатлар такрорланишда давом этмоқда. Муаммо шундаки, ҳаммаси фақат юқоридан бўлган гап билан ҳал бўлиб қолмайди. Қуйи бўғинларда ишлаётган масъуллар ўзгармас экан ҳаммаси «эски ҳаммом эски тосдек» кўринаверади.
Читать полностью
Bayonot.uz 21 Sep, 15:46
“Роспотребнадзор” Ўзбекистон «Вектор» маркази ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

@bayonotuz
Bayonot.uz 21 Sep, 13:45
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 21 Sep, 13:24
Чироқчида гумондорни калтаклаб, ўлдириб қўйган ИИБ ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 21 сентябрдаги
ҳукмига кўра:

Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Н. Овлаевга ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 ой ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган А. Жанқабиловга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Ш. Рахмоновга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган А. Тожиноровга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Б. Ғайратовга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 21 Sep, 12:45
Ўзбек-Туркман чегарасида отишма бўлиб ўтди

17 cентябрга ўтар кечаси Туркманистоннинг Фараб этрапи ва Ўзбекистоннинг Олот тумани ўртасидаги давлат чегараси қисмида ўтказилган рейд вақтида Аму-Бухоро каналида ҳарбийлар резина эшкакли қайиқда юк ташиётган одамларни пайқашган.

Чегарачилар аввалига, ҳавога огоҳлантирувчи ўт очишган. Қарама-қарши соҳилдан номаълум киши, тахминга кўра, помпали милтиқдан Туркманистон томонга ўқ узган. Қайиқда бўлган фуқаролардан бири сувга сакраб, Ўзбекистон томондаги қирғоққа қараб сузиб кетган. Шундан сўнг, икки томон ўртасида бир неча маротаба бир-бирларига қарата ўқ отилган. Аммо ҳодиса натижасида ҳеч ким шикастланмаган.

Туркманистонликлар 50та катта қутидаги Россияда ишлаб чиқарилган сигаретни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Туркманистон фуқаросини қўлга олган.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 20 Sep, 17:43
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.

Давлат раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 20 Sep, 10:55
Маълум бўлишича, Ўктам Барноев коронавирус асоратларидан сўнг инсультни бошидан ўтказган. Марҳум даволаниш ва бош миясидан жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун Германияга олиб кетилган. Айнан Германияда Барноевнинг вафот этгани айтилмоқда.

Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

@bayonotuz
Bayonot.uz 20 Sep, 10:35
Ижтимоий тармоқларда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари собиқ ҳокими Ўктам Барноевнинг коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шундай хабарлардан бирини чоп этган телеграм канали муаллифи, кейинроқ бу хабарни ўчириб ташлади. Ҳозирча бу борада расмий маълумот олишнинг имкони бўлгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Ўктам Барноевнинг коронавирусга чалиниб даволанаётгани ҳақида хабар берилганди.

@bayonotuz
Читать полностью
Bayonot.uz 19 Sep, 17:09
Президент қарори билан Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@bayonotuz