Фильтр публикаций


Одамни мансаб бузмайди, уни шу мансабни йўқотиб қўйиш қўрқуви бузади...


Сиз хато қилганингиз сабабли ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни шахс сифатида қийматингиз ортишига олиб борувчи тажрибалардир.


Яхши инсонлар кам қолди, ўзингизни эхтиёт қилинг!


Репост из: Вафо Мўмин
Ватанпарвар ким?

Бир куни масъул ходим мени чақириб, ишимда ватанпарварлик етишмаётганидан шикоят қилишди. Чунки мен ҳужжатларда ёзилганидек таътилга чиқаётган, касал бўлсам, даволанаётган, иш вақти тугаганидан кейин ҳам ишламаётган эмишман.

Аслида бутун жамиятда ватанпарварлик деганда шунақа қараш шаклланган. Сизни ватанпарвар дейишлари учун таътилга чиқмаслигингиз, даволанмаслигингиз, ярим кечгача ишлашингиз керак. Ҳалоллигинг, иш самарадорлигинг, билим даражанг умуман аҳамиятсиз.

Аслида ватанпарварликнинг битта мезони бор: шунчаки ҳалол яшаш!

Ишонаверинг! Мен ярим кечгача ишлайдиган ўғриларни, таътилга чиқмайдиган таъмагирларни, касал бўлса ҳам ишлаган порахўрларни кўрдим.

Менимча, атрофда “ватанпарвар”лар тўлиб кетди. Тиним билмай ишлашишади. Лекин...

Ҳа, майли!

Ҳалол инсонларни қадрламас эканмиз, кундан кунга чўкиб бораверамиз…

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Биласизми, инсонларнинг нега армони кўп? Чунки инсонлар: тушунишдан кўра айблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра воз кечишни маъқул кўрадилар!


Энди аукциондан кўчмас мулк сотиб олсангиз, электр энергияси бўйича қарздорлигини ҳам СИЗ тўлайсиз, шунинг учун сотиб олишдан олдин қарздорлик миқдори катта-кичиклигини текширинг!


Кучли одамнинг ғазабидан қўрқманг. Ожизникидан қўрқинг! Кучли тўкса, ўз ғазабини тўкади. Ожиз эса ғазаби билан бирга ўзгалардан кўрган ситамини ҳам қўшиб сочади...

© Ўткир Хошимовнинг "Дафтар Ҳошиясидаги Битиклар" асаридан.


Nimaga qattiq ko'ngil qoʻygan bo'lsam, yo qo'ldan ketti, yo ko'ngildan." 🫀
@Umar (r.a)


Дунё. Дунё. Бепоён дунё.
Яшаб кўрдим. Мен сендан тўйдим.
Қувончлари ноаён дунё,
Аён ғамдан адоқсиз куйдим.... @Карим Бахриев


Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...
Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо...
Эрталаб кўзингизни очар-очмай оилангиз, болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...
Демак сиз қарамсиз!..


4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!


Дунё манфаатлар устига қурилган, ҳудди поезд бекатларидек...
Айрим инсонларга қайси бекат қулай бўлса шундан фойдаланади, кейинчалик бошқа қулай бекатларни қидира бошлайди...


Bahonalar toʻla dunyoda imkon qidirib yashash kerak. Inson chin dildan xohlasa va harakat qilsa har maqsadga erishgay.


Репост из: Foydali Moliya
Bugun 25-dekabr - Oila kuni!

Oila muqaddas dargoh, jamiyatning kichik boʻgʻini. Tinch oila - tinch jamiyat, davlat demak.

Bugungi kundan foydalanib, barcha oila aʼzolariningizni xursand qiling. Koʻproq vaqtingizni oila davrasida o‘tkazing!

🔝 @foydali_moliya


Бировни яхши кўрсанг, ҳаддан ортиқ яхши кўрма, чунки бир кун келиб уни ёмон кўриб қолишинг мумкин. Бировни ёмон кўрсанг ҳам ҳаддан ортиқ ёмон кўрма, чунки бир кун келиб уни яхши кўриб қолишинг мумкин. Демак, ўзаро муносабатларда ҳам ҳаддан ошиб кетиш керак эмас экан. Инсон турли ҳолатларга тушиши, фикри, қарашлари ўзгариши мумкин, шунинг учун ўзаро муносабатларда ҳам мўътадил бўлиш афзал.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.
©️Шамс Табризий


Инсон мияси секундига 10 бит тезликда ишлар экан
Инсон сезги органлари ҳар сонияда тахминан 1 миллиард бит маълумотни қабул қилади. Лекин мия бу маълумотларнинг фақат 10 битини қайта ишлашга улгуради, қолганлари эса фильтрланиб, умуман қабул қилинмайди. Бу шунчаки физиологик чеклов эмас, балки миянинг ишлаш принципига асосланган ҳолат.
Мия учун энг муҳим вазифа — энергияни тежаш. Шунинг учун у фақат зарур ва аҳамиятли бўлган маълумотга эътибор қаратади. Бизнинг мулоҳазаларимиз, қарорларимиз ва дунёни ҳис қилишимиз айнан шу 10 бит маълумотга боғлиқ. Қолган маълумотлар эса ё хотирага асосланиб “тасаввур қилинади”, ёки умуман четлаб ўтилади.
Икки ёки ундан ортиқ вазифани бир вақтнинг ўзида бажаришга ҳаракат қилиш мия учун оғир юк. Чунки у бир вақтда биргина вазифани аниқ бажара олади. Бунга сабаб миянинг тартиблиликка бўлган эҳтиёжи. Мултитаскинг шунчаки иллюзия, ўйлаб топилган тушунча холос.
Биз дунёни барча деталлари билан кўриб, тушуняпмиз деб ўйлаймиз. Аслида эса диққатимиз фақат кичик бир нуқтага йўналтирилади, қолган маълумот эса мия томонидан хотира ва тахминларга асосланиб “тўлдирилади”. Шунинг учун жуда кўп ҳолларда дунё ҳақидаги тасаввуримиз субъектив бўлиб чиқади.
Шунингдек, бу маълумот иш жойидаги талабларга ҳам тегишли. Агар раҳбар сиздан бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажаришни талаб қилса, унга мия ҳақидаги шу маълумотларни айтинг. Кўпроқ самарадорликка эришиш учун миянинг бир вақтда фақат бир вазифа бажаришга қодир эканлигини ҳисобга олиш керак.


Репост из: Мўъжизавий олам! 🌎🍂
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅✅✅✅✅✅

Кўплаб инсонлар йўқотган нарсалари учун ичикиб, касалликларни ортириб оладилар. Ушбу оят қалбингизга сокинлик улашсин:

«...Сизлар ёқтирмаган нарсалар сизлар учун яхшидир ва сизлар яхши кўрган нарсалар эса сизлар учун ёмон бўлиши мумкин. Аллоҳ билади, сизлар эса билмассизлар.»

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

🙂 @mojizaviyda - дунё мўъжизаларини бизнинг каналда кузатиб боринг!


МЕҲР қаерда жойлашган?

- Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
- Мияда ақл.
- Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
- Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
- Қошда кибр.
- Киприкларда ҳасрат.
- Пешонада тақдир.
- Яноқларда орият.
- Бурунда димоғ.
- Оғизда тартибсизлик.
- Қулоқларда ишончсизлик.
- Бошда ташвиш.
- Бўйинда қарз.

- Елкаларда бурч ва мажбурият
- Қўлларда меҳнат.
- Қоринда нафс.
- Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган!

- ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
- Қизини бағрига босган отада,
- Боласига кўксини тутган онада....


Одамлар нима дейишар экан" деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир.

Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли.

Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади.

Ишонтириш — ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир.

Қийинчилик — бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир.

Показано 20 последних публикаций.