Репост из: Илм-фан | Science | Наука
Борлиқдаги энг кичик зарралар нима?
Кўпчилик коинотдаги энг кичик зарралар атомлар деб ўйлаши табиий. Сиз ҳақсиз, фақат 1897-йилда Томсон электронни кашф қилгунича бўлган даврдаги қарашлар бўйича ҳақсиз
Орадан 100 йилдан ортиқ вақт ўтгач, биз коинотдаги ҳамма нарса гравитациявий ва электромагнит ўзаро таъсирларда фаол иштирок этадиган заррачалар - кварклардан иборат эканлигини биламиз.
Кварк ўзи нима?
Кварк - коинотнинг энг кичик заррасидир. Атомларнинг барча электронлари, нейтронлари ва протонлари кварклардан ташкил топган бўлиб, улар 13,7 миллиард йил аввал Катта портлашдан сўнг ҳосил бўлган. Коинотнинг туғилишидан бир неча дақиқа ўтгач, бизнинг коинотимиз шунчалик совиб кетганки, биринчи элементар зарралар, кварклар ва электронлар пайдо бўлишига шароит яралган.
Кварклар бирлашиб, атомлар ядросини ҳосил қилади. Тахминан 400 000 йил ўтгач, коинот шунчалар даражада совиб кетганки, электронлар ҳаракатининг секинлашиши содир бўлган, бу эса атом ядроларининг электронларни ушлаб туришига имкон берди.
Айнан шу тарзда бизга кўринадиган ва кўринмайдиган барча бўшлиқ гелий ва водороднинг биринчи атомлари билан тўлди ва улар ҳалигача коинотдаги энг кенг тарқалган моддалар бўлиб қолмоқда...
@themantiq