⚡️ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ УЧУН ОБ-ҲАВО: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 12 апрел, шанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиги мумкин.
Эртага, 13 апрел, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. Республиканинг қолган ҳудудларида фақат кечки пайтда баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар кузатилиб, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда кўпчилик вилоятларда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туриши, ҳаво ҳарорати +27…+32 даража атрофида, баъзи жойларда +34 даражагача, жанубда +36 даражагача бўлиши кутилади. Фақат республиканинг шимолида 12 апрелда ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача пасайиши, аммо 13 апрелга келиб, ҳарорат яна кўтарила бошлаши мумкин.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11–12 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 апрел куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат асосан кечалари +14…+19 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража илиқ бўлиши кутилади.
❕ЭСЛАТМА:
«Ўзгидромет» 13-18 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳри.
Аввалроқ иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов, 11-12-13 апрелда аввалига шимолий, кейин марказий ҳудудларда (Хоразм, Бухоро, Навоий) жуда ҳам иссиқ ҳарорат кузатилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, шу кунлари ҳарорат +32, +36 даражагача кўтарилади. Бу температура апрел ойининг ҳозирги муддатлари учун кузатувлар тарихида кузатилмаган иссиқлик бўлиши, яъни рекорд янгиланиши мумкин.
🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ