𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор канал:
@agrobloger
Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi
Мурожаат: @agrobloger_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️ДАЛИЛ ВА ИСБОТЛАР ИНОБАТГА ОЛИНМАДИ: ИИБ фермер хўжалигига 179 млн сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича жиноят ишини ёпиб юборгани хабар қилинди.

Жиззах вилояти, Зомин туманида фаолият юритаётган “Азизбек Мафтуни Нишонгул” фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонига экилган 1509 туп ёнғоқ кўчатларини Пшоғар МФЙ аҳолисининг чорва моллари томонидан пайҳон қилиниб фермер хўжалигига жами 179 млн 715 минг 360 сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши 30.03.2025 йилда тугатилган.

Ваҳоланки, фермер хўжалигига етказилган зарарни тасдиқловчи 24.02.2022 йилда расмийлаштирилган мутахассислар далолатномаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази хулосаси инобатга олинмаган.

Шу боис, Фермерлар Кенгаши 2025 йил 10 апрель куни Бош прокуратурага Жиззах вилоят ИИБнинг жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида 2025 йил 30 мартдаги қарорини бекор қилиб, фермерга етказилган зарарларни ундириб бериш мақсадида қўшимча тергов ўтказиш бўйича кўрсатма киритилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритилди, дейилади хабарда.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


Репост из: Ikar Uzbekistan
🟩IKAR SILICARE: УЧТАСИ "БИР"ДА МУЖАССАМ!

🔥САЛМОҚЛИ ҲОСИЛ КАФОЛАТЛАНАДИ!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган!

Сарф меъёри: 0,5 л-0,7л/га
Қадоғи: 5л
Нархи: 1 литри 340000 сўм.

💎ФОЙДАЛАРИ:

• Экинларнинг умумий ривожланишини таъминлайди.
• Илдиз тизими фаолиятини оптималлаштиради.
• Барг майдони катталашади ва фотосинтез жараёни фаоллашади.
• Қуруқ моддаларни кўпроқ тўплайди.
• Ўсимликлардаги суюқлик балансини тартибга солади.
• Экинлар шакарни кўпроқ ушлаб туради.

💎ТАЪРИФИ:

Мазкур юқори самарали бўлган суюқ ўғитнинг таркиби калий (К), фосфор (P) макроэлементлари ва кремний (Si) микроэлементидан иборат бўлиб, минерал озиқланишни тўғрилайди ҳамда ўсимликнинг табиий ҳимоя функцияларини рағбатлантиради. У ўсимликларнинг ҳаётийлигини ва яшовчанлигини ошириб, унга мураккаб таъсир кўрсата олади.

Кремний (Si)нинг таъсири туфайли ўсимлик тўқималари механик кучга эга бўлади. Кўпроқ фаол фотосинтез органик моддаларни яшил тўқималардан уруғларга ўтказишни тезлаштиради. Калий (K) ўсимликдаги суюқлик мувозанатини сақлайди. Фосфор (P) озуқа моддалари ва энергия алмашинувини рағбатлантиради. Силикон ўсимликларни даволашда катта рол ўйнайди. Бундай фойдаланишнинг мақсади турли стрессларга, касалликларга ва патогенларга қаршиликни рағбатлантиришдир. L-пролин кислотаси ўсимликнинг суюқлик тизимини тартибга солиб, ноқулай иқлим шароитларига қарши табиий иммунитетни кучайтирувчи восита сифатида ишлайди ва ҳаётийлиги учун ҳам жавобгардир.

💎ТАРКИБИ:

Кремний: 8%, 115 г/л.
Сувда эрувчан кремний: 6%,85 г/л.
Калий: 20%, 290г/л.
Фосфор: 10% 145 г/л.
Аминокислоталар: L-пролин 4,3%.
Ўсимлик экстракти: 0,1%, 1,4г/л
pH=11,0-11,5

💎МУВОФИҚЛИГИ:

IKAR SILICARE кўплаб ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга ишлатилиши мумкин. Кўп миқдорда мис (Cu), олтингугурт (S), минерал мойлар, ишқорли маҳсулотлар (pH > 8), гербитсидлар ва ёрлиғида "ўғитлар билан аралаштирманг" деб кўрсатилган маҳсулотлар билан қўллаш мумкин эмас.

Аралаштииришдан олдин, чўкма мавжудлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш, ўсимликларнинг фитотоксик таьсирини текшириш учун кичик майдонга синов ишлови тавсия этилади.

💎САРФ МЕЪЁРИ:

Донли экинлар, мойли ўсимликлар: 0,5-0,7 л/га.

Пахта: 0,5-0,8л/га

Лавлаги: 0,5-1,0 л/га

Маккажўхори: 0,5-1,0 л/га

Картошка: 0,25-0,5 л/100 л сув

Сабзавотлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

Резаворлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

Мевали дарахтлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

📱IKAR Uzbekistan


⚡️ТАРИХИЙ ФОТО: Гигант чигиртка овлаган фермер. 1937 йил, АҚШ, Монтана штати, Майлс сити шаҳарчаси.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️221-СОНЛИ ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Чигитни вилоятлараро тақсимлаш билан боғлиқ эски тартиблар бекор қилинди.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН: Фермерларимиз имтиёзли кредитларни қайси мақсадларга йўналтириши мумкин?

Тижорат банки ва кредит олувчи пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхонаси ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан имтиёзли кредитлар ойма-ой агротехник тадбирлардан келиб чиқиб қуйидаги мақсадлар учун ишлатилиши мумкин:

минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга;

ёнилғи мойлаш маҳсулотларини харид қилишга;

иш ҳақи ва унга тегишли бўлган солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларга;

уруғлик учун тўловларга;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган механизация хизматларига;

Лизингга берилган техника воситаларининг лизинг тўловига;

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассаси учун тўловларга;

қишлоқ хўжалиги корхонасининг пахта етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа зарурий эҳтиёжларига;
Зарурий эҳтиёж ҳисобидан ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатларига;

суғурта тўловларига.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️203-СОНЛИ ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Барча азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар ҳамда микроўғитлар маркировка қилиниши белгиланмоқда.

Жорий йил 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими синов тариқасида ишга туширилади. Лойиҳада бешта компания иштирок этади. Янги тартиб 2026 йил 1 майдан бошлаб мажбурий бўлади.

Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этилaди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, барча азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар, микроўғитлар ва бромметан (метилбромид) маркировка қилиниши белгиланяпти.

Тизим 2025 йил 1 майдан 31 октябргача тажриба асосида йўлга қўйилади. Лойиҳада бешта компания иштирок этади:

Maxam-Chirchiq АЖ;
Swissagro МЧЖ;
Ifoda Agro Kimyo Himoya МЧЖ;
Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals АЖ;
Schelkova Agrohim-Oʻzbekiston ҚК.

2026 йил 1 майдан бошлаб эса ушбу маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мажбурий бўлади.

Маълумот учун, 2024 йилнинг апрел ойида қабул қилинган президент қарори билан йўл харитасида пестицид ва минерал ўғитларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берилганди.

🔹Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.2025 йилдаги 203-сон:
https://lex.uz/pdfs/7468249

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


Репост из: ANGUZAL AGROSERVIS
🟦🟦🟦СУРУНКАЛИ ЁМҒИРЛАРДАН СЎНГ, УНИБ ЧИҚАЁТГАН ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИДА ВИЛТ КАСАЛЛИГИ ТУРЛАРИ ВА БУҒДОЙ ЗАНГИ КАСАЛЛИКЛАРИ АВЖ ОЛАДИ!

СПОРАГИН - ҒЎЗА ВА БУҒДОЙ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЮҚОРИ САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ВА УЗОҚ МУДДАТ ҲИМОЯЛОВЧИ ТЕНГСИЗ МИКРОБИОЛОГИК ФУНГИЦИД!

Таркиби: Bacillus subtilis бактериялари

Қуйидаги касалликларга қарши қўлланилади: Буғдой занги, Септориоз, Гоммоз, Илдиз чириши, Вертицеллёз ва Фузариоз вилти, Ун шудринг, Поя некрози ва ҳ.к.

Препарат самараси:

3 кундан 5 кунгача муддатда замбуруғ касалликларининг ривожланишини тўла тўхтатади.

Ўсимликларни даволайди ва ривожланишини тиклайди.

Сарф меъёри: Гектарига 2 литрдан 3 литргача.

1 литрининг нархи 55 минг сўм.

Кутиш муддати 1-2 кун.

Ҳимоялаш даври 1-1,5 ой.

Кимёвий фунгицидлардан фарқли ўлароқ, касаллик қўзғатувчи патогенларда кўникма ҳосил қилмайди.

⚠️Қалбаки маҳсулотдан эҳтиёт бўлинг!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Телеграмда саволлар учун:
@anguzal манзилига ёзинг.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

🔥БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


⚡️УНИБ ЧИҚҚАН ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИНИНГ ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ: Кузги тунлам (Agrotis segetum).

Илдиз қурти нафақат ғўза, балки кунгабоқар, маккажўхори ва иссиқхона экинлари, жами 150 турдаги ўсимлик ва майсаларни зарарлайдиган зараркунанда.

Капалагининг қанотлари ёйилганда 34-45мм, олдинги қанотлари оч қўнғирдан қорамтир тусгача. Қуртлари тупроқнинг 10-25см чуқурлигида қишлайди. Йилига 3-4 марта авлод беради.

Капалакларнинг энг кўп учиб чиқиши ва жуда кўп миқдорда тухум қўйиши ҳаво ҳарорати 12-20° бўлганда кузатилади. Тухумларини тарқоқ ҳолда ўсимлик баргининг орқасига қўяди. 4-15 кундан кейин тухумдан чиқади, улар кундузи тупроқда яшириниб ётади, тунда юзага чиқиб, майса ва ёш ниҳоллар танаси, куртаги, нишини кемиради.

Кураш чоралари:

Бегона ўтларни йўқотиш, капалаклар учиши бошланиши кузатилган далаларга трихограмма тарқатилади, феромон тутқичлар қўйилади, 1 та феромон тутқичга бир кечада 15—20 капалак тушса, биологик инсектицидлардан Престиж, кимёвий препаратлардан Актара ёки Конфидор воситалари пуркалади.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРИНИ ТУРАР ЖОЙГА АЙЛАНТИРИШ 10 МИНГ ДОЛЛАР: Кадастр агентлиги собиқ бошлиғи ва ходими ушлангани хабар қилинди.

Хабар қилинишича, улар 1 гектар ер майдони тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, эвазига пул олаётганида қўлга олинди.

Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи А.М. ҳамда собиқ ходими С.О. 10 минг доллар олаётганида ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.

Қайд қилинишича, улар Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Республика Кадастр палатасида ишловчи танишлари орқали турар жой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтган.

Ҳолат юзасидан А.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️136-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ ВА 10 АПРЕЛ САНАСИДАН ЭЪТИБОРАН КУЧГА КИРДИ:

Фермер хўжаликлари учун ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами ер майдонининг 1 фоизига музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилди.

Батафсил: 08.04.2025 йилдаги ПҚ-136-сон.
https://lex.uz/pdfs/7469633

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ УЧУН ОБ-ҲАВО: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 12 апрел, шанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиги мумкин.

Эртага, 13 апрел, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. Республиканинг қолган ҳудудларида фақат кечки пайтда баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар кузатилиб, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда кўпчилик вилоятларда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туриши, ҳаво ҳарорати +27…+32 даража атрофида, баъзи жойларда +34 даражагача, жанубда +36 даражагача бўлиши кутилади. Фақат республиканинг шимолида 12 апрелда ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача пасайиши, аммо 13 апрелга келиб, ҳарорат яна кўтарила бошлаши мумкин.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11–12 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 апрел куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат асосан кечалари +14…+19 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража илиқ бўлиши кутилади.

ЭСЛАТМА:

«Ўзгидромет» 13-18 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келишидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳри.

Аввалроқ иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов, 11-12-13 апрелда аввалига шимолий, кейин марказий ҳудудларда (Хоразм, Бухоро, Навоий) жуда ҳам иссиқ ҳарорат кузатилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, шу кунлари ҳарорат +32, +36 даражагача кўтарилади. Бу температура апрел ойининг ҳозирги муддатлари учун кузатувлар тарихида кузатилмаган иссиқлик бўлиши, яъни рекорд янгиланиши мумкин.


🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️31 МЛН СЎМ = KIA K5: МИБ фермер хўжалигининг солиқ қарзи эвазига автомашинасини хатламоқчи эди...

Хабар қилишича, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида фермер хўжалиги раҳбари МИБ ходимларига автомашинасини шунчаки бериб қўйишни хоҳламади. Аксинча, у дарҳол 31,4 млн. сўмни нақд кўринишда тўлашни маъқул кўрди.

Гап шундаки, Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг қарздор “К.Й.” (номи ошкор қилинмади) фермер хўжалигидан 37,4 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорлари ижроси бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сардоба туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

МИБ хабарига кўра, берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг “КIA К5” русумли автомашинаси хатланган.
Натижада автомашинадан ажралишни истамаган фермер 31,4 млн. сўм солиқ қарзини тўлиқ тўлаб берган.

Шунингдек, қарздорлик сабаб юзага келган жами 1,5 млн. сўм ижро йиғими ҳам ундириладиган бўлди, дейилади ЎзА хабарида.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


🆘ҚУВВАТСИЗ ЭКИНЛАР ЭНДИ БИР ИШЛОВДА МУТЛОҚ ЎЗГАРАДИ!

🔥ЧУНКИ ГЕРМАНИЯНИНГ ДУНЁГА МАШҲУР ВОСИТАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА!

АМИНОЗОЛ®-ЭКИНЛАРНИНГ БАҚУВВАТ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЕТАКЧИ ВОСИТА!

ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИ МАҲСУЛОТИ!

😀Асосий маълумотлар:
Суюқ органик ўғит, ҳайвон маҳсулотларининг қолдиқ материалларидан (3-тоифа) тайёрланган бўлиб, Европа Иттифоқи (EG (VO) 1069/2009) регламентига мувофиқ ҳисобланади. Гидролизланган оқсилларни ўз ичига олади.

💎Таркиби:
Органик моддалар: 815 г/л (66,3%)
Эркин аминокислоталар: 689-713 г/л (56-58%)

Маҳсулотлар 2024 йилда ишлаб чиқарилган. Сақлаш муддати 3 йил.

😀Бир литрда озуқа моддалар:
Умумий азот (N): 115 г (9,4%)
Калий оксиди (K2O): 15 г (1,1%)
Эрувчи натрий (Na): 16 г (1,28%)
Умумий олтингурут (S): 3 г (0,25%)

💎Физик-кимёвий кўрсаткичлари:
Хажм зичлиги: 1,23 кг/л
pH: 5,0 - 7,0
Ранги: жигарранг.

😀Сертификация:
Германияда FIBL рўйхатига мувофиқ органик ишлаб чиқаришга мос келади.

😀Қўлланилиши:
Ўғит органик ва ноорганик деҳқончилик учун мукаммал, ўсимликлар ўсишини яхшилаш ва юқори сифатли озуқа моддаларидан фойдаланган ҳолда ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради.

Аминозол® — бу органик ўғит ва биостимулятор бўлиб, ўсимликларнинг стрессга устуворлигини, вегетатив ва генератив ривожланишини, шунингдек, биохимик сифат кўрсаткичларини оширишда кучли ижобий таъсир кўрсатади. Аминозол® органик ва ноорганик деҳқончилик учун тасдиқланган.

Аминозол® аминокислотали ўғитлар туркумида етакчи ҳисобланади. Аминокислоталар ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилиб, барги орқали қабул қилинади ва фотосинтезга интеграцияланади.

😀Аминозол® қандай ишлайди?

Аминозол® билан барг орқали ишлов берилиши ўсимликларга керакли озиқа моддаларини одатдаги каби алоҳида қисмлар (азот, углерод диоксид, сув) сифатида эмас, балки тўла аминокислоталар сифатида олиш имконини беради. Шундай қилиб, ўсимликларнинг ривожланиши, айниқса, стресс ҳолатларида ўзини яхши тутади. Бу совуқ ва иссиқ ҳароратоарда ҳамда кимёвий заҳарлардан сўнг жуда қўл келади.

😀Аминозол® қандай бошқа афзалликларга эга?

Аминокислоталар ауксинларнинг қурилиш блоклари сифатида хизмат қилади ва шунинг учун ҳужайраларнинг бўлиниши ва тамирларнинг ривожланишини кўмаклашади.

Экстремал иқлим шароитлари ёки гербицидлар сабабли юзага келган стресс ҳолатларида қайта тикланиш тезлашади.

Аминозол® ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг самарадорлигини яхшилайди.

😀САРФ МЕЪЁРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ.

Пуркагич билан:

ёш кўчатлар учун - 10 литр сувга 20 мл.

ёш кўчатларни кўчириб ўтқазишда ёки ботириб экишда - 10 литр сувга 50 мл.

экинларни стрессдан чиқариб, ривожланишини яхшилаш учун - 10 литр сувга 50 мл.

экинлар параариши, бақувват ўсиши ва ҳосилдорликни ошириш учун - 10 литр сувга 30 мл.

Катта майдонларга қўлланилганда:

донли ва ғўза экинлари учун - ўсиш фазасига қараб, гектарига 0,5 литрдан 1 литргача

🔷🔷🔷🔷

Германиянинг "Lebosol Dunger" GmbH компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771

ДУНЁ ТАН ОЛГАН ГЕРМАНИЯ СИФАТИГА ГУВОҲ БЎЛИНГ!

📱Расмий каналимиз:
@lebosol_uzbekistan


⚡️ШОК-ВИДЕО: ЧИГИТЛАР АХЛАТГА ТАШЛАНДИ!

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида нималар бўляпти?

👇👇👇
https://youtube.com/shorts/oY5uRUp3r_o?si=DvoKsIeGOJp0Wu20

➡️FERMER.UZ

6k 0 19 5 41

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️22 КВТ=30 ТА ҚУЁШ ПАНЕЛИ: Ғалла экинларини суғориш жараёни.

▪️Мавзу долзарблигини ҳисобга олиб, устанинг телефон рақамини изоҳда ёзиб қолдирдик.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ

8.4k 0 63 15 40

⚡️5 ОЙДА 12 МЛРД КУБ.М: Ўзбекистондан Қозоғистонга режадан кўпроқ сув жўнатилгани хабар қилинди.

Ўзбекистон Қозоғистонга 2024 йилнинг октябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар 12,6 миллиард куб метр сув жўнатди, бу аввалроқ режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метрга кўпдир.

2025 йилги суғориш мавсумида Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали қарийб 3,7 миллиард куб метр сув жўнатади, дея хабар бермоқда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.
Суғориш даврида Қозоғистон давлатлараро Дўстлик канали орқали 909 миллион куб метр сув олади, Шимолий Орол денгизига эса 975 миллион куб метр сув жўнатиш режалаштирилган.

“Сирдарё орқали Қозоғистонга оқиб келувчи сув Шардара сув омборига тўпланиб, жанубий вилоятлар деҳқонларини етказиб бериш учун фойдаланилади. Ўтган йили сувни самарали тақсимлаш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва қўшни давлатлар билан ўз вақтида олиб борилган музокаралар натижасида фермер хўжаликларининг суғориш сувига бўлган эҳтиёжини қондиришга муваффақ бўлдик", - дейди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали
: FERMER.UZ


⚡️ВАЗИРЛИК МАЖБУРИЙ ЭМАСЛИГИНИ АЙТГАНДИ: Сирдарёда фермерларга Хитой чигитини экишга қаратилган босим қилингани хабар қилинди.

Сайхунобод тумани, «Бирлашган» СИУдаги фермер хўжалиги раҳбари М.Шомирзаев «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш хати берилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаат Фермерлар кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган.

ОГОҲЛАНТИШИ ХАТИ қуйидагича:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 43-сонли қарори билан пахтачиликда юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллаш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамли хорижий ғўза навлари етиштириш орқали ҳосилдорликни ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур қарор ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги 05/22-07-117-сонли топшириқ хатида, жорий йил ҳосили учун юқори ҳосилдор хорижий навларни етиштириш ҳамда кейинги йиллар учун хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навларидан сифатли уруғлик фондини яратиш белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжалик «E-urug'» ахборот тизимида ўтказилган тендер танлови ғолиб сифатида 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экишингиз бўйича огоҳлантирамиз.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази".

🔹🔹🔹

Фермерлар кенгашининг муносабати:

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига асосан фермер ижарага олинган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи бор.

Қайд этиш жоизки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг расмий телеграм каналида 2025 йил 20 март куни Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслиги ҳақида расмий муносабат билдирган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Фермерлар кенгаши томонидан 2025 йил 7 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Уруғчиликни ривожлантириш марказига фермерларга қонунчиликка зид мажбуриятлар юкламасликни, уларнинг ижарага олинган ерида ўз устави, ихтисослашуви, ижарага олиш шартномасига мувофиқ экинларни мустақил жойлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқларига риоя этишини сўраб мурожаат киритилган, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 8 апрел, ҳафтанинг сешанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+15, кундузи +26..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин, баъзи жойларда эса, 15-20 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади .

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси +4..+9, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

ЭСЛАТМА:

"Ўзгидромет" хабарига кўра , бугун, 8 ва эртага, 9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг
Kun.uz’га маълум қилишича, 8 апрел куннинг иккинчи ярмида Туркманистондан Мурғоб циклонининнг аввалига жанубий вилоятлар, воҳага кириб келиши кузатилади. Бу ҳолат кучли жала, ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқли об-ҳаво фонида юз бериши сабабли айнан мана шу ҳудудларда қисқа вақт оралиғида интенсив ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли юқори.

🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️УЛГУРИБ ҚОЛИНГ: Ўзбекистонда эгаллаб олинган ерларни рўйхатга олиш бошланди.

Ўзбекистонда илк бор ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш амалга оширилди. Бу ҳақда Республика кадастр агентлиги маълум қилди.

Ерларни легаллаштириш жараёни 2024 йил ноябрда бошланган ва 2028 йил бошигача давом этади. 2024 йилнинг августида қабул қилинган қонунга кўра, фуқаролар ўзлаштириб олган ер участкалари ва уларда қурилган биноларга мулк ҳуқуқини расмийлаштиришлари мумкин.

Ерни расмийлаштиришдаги максимал майдон ва тўлов миқдори ҳудудга ва ерни ўзлаштириш вақтига боғлиқ:

Агар ер 1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса — 0,24 гектаргача;

1998–2018 йиллар орасида — 0,12 гектаргача;

Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида — 0,06 гектаргача.

Расмийлаштириш учун 1 дан 5 гача БРВ миқдорида (375 минг сўмдан 1,9 млн сўмгача) тўлов белгиланган.

Легаллаштириш тўғрисидаги қарорлар ҳудудий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади. Бундан аввал тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан текширилади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

15k 0 312 2 67
Показано 19 последних публикаций.