⚡️ПРЕЗИДЕНТ ИШТИРОКИДАГИ ВИДЕОСЕЛЕКТОР ТАФСИЛОТЛАРИ: Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилади.
Бугун, 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Йиғилишда баҳорги экиш тадбирларига тўхталиб ўтилди. Ҳокимликлар захирасида турган ерларни ажратишнинг соддалаштириш чоралари белгиланди.
Энди қишлоқ ерларини аукционда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бекор қилинади. Аукционда сотилмаган ернинг қиймати кейинги савдоларда кунига 10 фоиздан пасайтирилади. Такрорий аукционда битта иштирокчи қатнашса ҳам, ғолиб ҳисобланади. Ернинг 10-20 фоизи чорва учун озуқа экишга чиқарилади.
Ҳозирда 93 мингдан зиёд фермерлар фаолияти тадбиркорлик рейтинги орқали баҳоланаяпти. Энди бу рейтинг ҳосилдорлик, ишчи сони, маҳсулот ҳажми каби мезонлар бўйича алоҳида бўлиши маълум қилинди.
Юқори рейтингдаги фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлади. Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилади, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
▪️▪️▪️
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ