⚡️ШАВКАТ ДАВИРОВ, жамоат фаоли: "Деҳқонларга не бўлди, ерларни ташлаб кетмоқда, ерларимиз хор бўлмоқда".
"Ушбу кунда Арнасой туманидаги "Арнасойда Дилмурод чорваси" фермер хўжалигимиздаги ер майдонларида беда суғориш ишлари ила ҳар куни далага боряпман, ҳоҳлайсизми-йўқми қўни-қўшнилар ерларини кўриб ўтасиз, атрофдаги фермерларнинг кўпи ерларини батамом ташлаб кетишган.
Сабабини ишчилардан, ташлаб кетилган ерларда мол боқиб юрган чўпонлардан сўрасангиз, буғдойдан ҳам, пахтадан ҳам катта зарарлар қилишиб, банкрот бўлиб, "қайтиб келмас" бўлиб кетишдилар, миниб келган машинасини ҳам ерга тикиб пиёда кетди, дея қўядилар.
Чўпонлар ҳам оми эмас, улар ўта ҳисоб-китобчи, ҳамма нарсанинг хисобини биладилар, улар беғубор, ростгўй бўлишадилар. Мана бугун кўкламнинг биринчи ойи ярми ўтди, лекин кўп деҳқонлар ҳали ғафлат уйқусида ётибди. Кўпи 40, 50 гектарлик ерини ташлаб нон излаб, ўзга юртларга кетишган. Жуда катта гектар ерлар эгасиз, қаровсиз, ҳайдовсиз, раиссиз қолган, қаровсиз ерларда чўпонлар мол боқиб юрибдилар.
Фермерларимизнинг шу аҳволга келишига давлат тепасида ўтирган вазиру вузаролар, кластерлар, мансаб эгаларининг ҳисоб-китобсиз иш юритуви ва бюрократик буйруқбозликлар, мажбурлашлар, ойлик бермаслик, мажбурий равишдаги режабозликлар, пахтанинг ортидан қувиш, деҳқонларга хақ ва ер бермасликлар сабаб бўлди.
Охир оқибатда ерлар эгасиз, қаровсиз, хайдовсиз, қамиш босган ҳолда ташлаб кетилди. Энди эса бу ерларни қайта ишга туширишга кўп одамнинг кучи, духи, пули етмайди. Ҳамма қочади, ҳокимларимиз энг замонавий, қонуний йўл ила сотишга аукционга чиқарадилар, бошқа чоралаир йўқ, хозирги очиқлик кунда ҳеч ким хеч кимни мажбурий равишда меҳнатга ишлата олмайдилар.
Мана энди ташландиқ ерларни жаноб хитойлик тадбиркорлар кўзларига суртиб осмон баҳода олишга шай турибдилар. Энди айтингчи, бу ерда ким хақу, ким нохақ, инвестор кириб, ерни обод қилгани яхшими ёки ерларимиз тўқайзор бўлгани яхшими, мол боқиб юриш яхшими?
Келгусида ерлар аукцион орқали сотилиб, ўзга юрт бойларига ўтиб кетиб ташлаб кетилган ерларда катта-катта миқдорлардаги даромадлар қилишса, ичингиз куйиб айюҳаннос солиб юрмайсизми??? Шунинг учун ерларимиз кетиб қолмаслик олдини олайлик, еримизга эгалик қилайлик, ғафлат уйқусидан уйғонайлик, ерни ҳам ўзимизни ҳам алдамайлик, қолгани ўзингиз фикрлаш учун қолди. Соғ-омон бўлингиз, барчангиздан фикр, мулоҳазалар кутиб қоламан!
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER UZ