⚡️ҲУКУМАТ ҚАРОРИГА АСОСАН НИЗОМ КУЧГА КИРМОҚДА: Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича талаблар кучайтирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра, янги тартиб татбиқ этилмоқда. Лицензия олиш учун талаблар қарор низомининг 36-иловасида белгиланган.
Эътиборлиси, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар ўсимликлар ҳимояси йўналишида олий ёки ўрта махсус мутахассисликка, шунингдек, edukarantin.uz онлайн платформасида малака оширгани тўғрисида сертификатга эга бўлиши керак.
Бунинг учун edukarantin.uz сайтидан ягона идентификатор орқали рўйхатдан ўтиб, тўловни амалга ошириш талаб этилади. Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тингловчилар сертификат асосида пуллик хизмат кўрсатишлари мумкин.
Лицензияни олиш учун ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки “Лицензия” автоматлаштирилган тизим (licnct.gov.uz) орқали 5 февраль санасидан қабул қилинади. Лицензия 5 йил муддатга берилади.
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари импорти эса бундан буён рухсатнома асосида амалга оширилади. Бунда талабгор электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда рухсатномани олиш учун “Ягона дарча” божхона ахборот тизими (singlewindow.uz) орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловни амалга ошириб, маҳсулот олиб кирилишидан 30 кун олдин мурожаат қилиши талаб этилади, дейилади хабарда.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ