Хитой АҚШ божларига жавобан унинг товарларига 125 фоизлик бож жорий этди
Хитой Молия вазирлиги АҚШдан келадиган товарларга божлар 84 фоиздан 125 фоизгача оширилишини маълум қилди. Улар 12 апрелдан кучга киради.
Пекин бундай қарорни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойдан товарлар импортига бож ставкаларини 125 фоизга кўтарганидан икки кун ўтиб қабул қилди.
Хитой раиси Си Жинпин жума куни биринчи марта АҚШ билан савдо урушига изоҳ берди. «Савдо урушида ғолиблар йўқ, дунё билан қарама-қаршилик эса фақат ўз-ўзини изоляция қилишга олиб келади», — деди Хитой раҳбари Пекинда Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашувда.
Унинг қўшимча қилишича, Хитой «адолатсиз босимдан қўрқмайди», «ўзига бўлган ишончни сақлаб қолади» ва «ўз ишларини юритишга» эътибор қаратади.
Март ойида Трамп Хитойга 20 фоизли бож ўрнатганди. Апрель ойида у Хитой товарларига нисбатан қўшимча 34 фоизли божларни жорий қилди, умумий ставка 54 фоизни ташкил этди. Пекин ҳам шундай жавоб қайтарди. Кейин Трамп умумий тариф ставкасини 104% гача оширди. Хитой бунга жавобан божларнинг умумий миқдорини 84 фоизга оширди. Шундан сўнг Трамп Хитой товарларига божлар 125 фоизгача оширилишини эълон қилди. Оқ уй вакилининг CNBC телеканалига аниқлик киритишича, АҚШнинг Хитой товарларига божлари ҳозирда 145 фоизни ташкил этмоқда.
🔥 @fayzboguz