Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Анора» йилнинг энг яхши филми деб топилди
Ўзбекистонда шов-шувга сабаб бўлган «Анора» кинофилми жами 5 та «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.
У йилнинг энг яхши филмидан ташқари, энг яхши режиссёрлик, монтаж ва сценарий мукофотларини ҳам қўлга киритди. Бешинчи статуэтка эса кинода Анора ролини ижро этган Майки Мэдисонга насиб этди. Бу категорияда «Субстанция» филми учун мавсум фавориткаси Деми Мурнинг ҳам номзоди қўйилганди, аммо у мукофотсиз қолди.
Шунингдек, маросимда «Энг яхши актёр» номинациясида «Бруталист» драмасида Ласло Тота ролини ижро этган Эдриен Броуди «Оскар»ни қўлга киритган бўлса, латвиялик режиссёр Гинтс Зилбалодиснинг тошқиндан омон қолган мушук ҳақидаги «Оқим» (Flow) мултфилми энг яхши тўлиқ метражли анимацион филм сифатида тан олинди. Бу Латвиядан «Оскар» олган биринчи картинадир.
Эронлик режиссёрларнинг «Сарв соясида» (In the Shadow of the Cypress) картинаси — энг яхши қисқа метражли анимацион филм бўлди.
🔥@fayzboguz