Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Банк ходимасининг фирибгарлик йўли билан ўзгалар номига кредит расмийлаштирганини аниқлаган журналистнинг ўзига қарши маъмурий иш очилгани айтилмоқда
MY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Ушбу материални юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани тилга олинади.
Қайд этилишича, ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри — Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиев ўз пластик картаси орқали тўлаб келган. Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, банк ходимасининг аризасига кўра суриштирув олиб борган журналистнинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.
"Эмишки, журналист банк ходимасининг шаън ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди. Ҳужжатлардан кўринишича, судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлган ва эҳтимол қонунбузар аёлини ҳимоя қилган. Катта эҳтимол билан журналистга ҳужум ортида ҳам жанобнинг ўзлари турибди", деб ёзади у.
Таниқли ҳуқуқбон айни дамда журналист ҳимоясига уч нафар кўнгилли адвокат ишга киришганини маълум қилмоқда.
Журналистнинг тақдири қандай кечиши менга қоронғу, аммо шуниси аниқки, эълон қилинган журналистик суриштируви эътиборсиз қолмаслиги керак. Зотан, Жиноят Процессуал кодексининг 322-моддаси 3-бандига кўра Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари сифатида оммавий ахборот воситалари берган хабарлар ҳам асос бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
🔥@fayzboguz