Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Беларуслик Александр Лукашенко кеча, 26 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида йиғилишга онлайн форматда қатнашган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан тортишиб кетди.
"Агар кузатувчилар бизнинг иттифоқимизга қизиқиш билдирса, мен улардан телевизор орқали биз билан қандай ҳамкорлик қилишларини айтмасдан йиғилишларда қатнашишларини сўраган бўлардим", деган Лукашенко.
Бунга жавобан Пашинян Минскда Арманистон делегацияси бўлмаслигини айтган.
"Муаммо нимада? Арманистон Минскдан узоқми ёки сизни келтирадиган ҳеч ким йўқми? Агар керак бўлса, делегациянгизни етказиб беришни ташкил қиламиз”, дея жавоб қайтарган Лукашенко. Арманистон бош вазири бу бўйича баёнот бериб бўлганини таъкидлаган. Лукашенко эса арман томонининг баёноти кўриб чиқилишини айтган.
"Нимани кўриб чиқиш керак? Сиз менинг расмий баёнотимни кўриб чиқа олмайсиз, чунки у кўриб чиқилмайди”, деб кескин жавоб қайтарган Арманистон Бош вазири.
Бунга жавобан “батька” лақаби билан танилган Беларусь фуқароси кейинги мажлисда телевизор бўлмаслиги мумкинлигини айтган. “Муаммо йўқ. Сизларда ҳатто телевизор билан ҳам муаммолар кузатилаётган экан, мен буни тушунаман”, дея жавоб қайтарган Пашинян.
Маълумот учун, Никол Пашинян жорий йилнинг июн ойида Беларусда Лукашенко ҳукмронлик қилар экан, ҳеч бир арман амалдори у ерга қадам қўймаслигини айтганди.
🔥@fayzboguz