FATVO.UZ:
ШУ НАМОЗНИНГ ҚАЗОСИНИ ЎҚИЙДИМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз #намоз
❓808-САВОЛ: Бир намоз вақтининг охирида аёл кишининг ҳайз қони тўхтаса, шу намознинг қазосини ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда намоз вақтининг охирига қараб ҳукм чиқарилади. Яъни, агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз қонидан пок бўлса, унга ўша намоз ва ундан кейинги намозларни ўқиш фарз бўлади. Масалан, Пешин намозининг вақти тугашидан ярим соат олдин аёл кишини ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилиб, Пешин намозидан бошлаб намоз ўқишга киришади.
Уламоларимиз бу масалани янада аниқлаштириб, шундай деганлар: “Агар ҳайзнинг энг кўп муддати бўлмиш 10 кунда қон тўхтаса ва намоз вақти тугашига андак (масалан, 2-3 дақиқа) вақт қолган бўлса ҳам ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Яъни, аёл киши зудлик билан ғусл қилади ва ушбу намозни вақти тугаган бўлса шу намозни қазосини ўқийди. Агар вақти ҳали тугамаган бўлса шу намозни ўқийди.
Агар ҳайзни энг кўп муддатидан камроғида ҳайз қони тўхтаса, яъни ҳайз қони аёл кишини одати бўйича 10 кунга етмасдан тўхтаса ва намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима (“Аллоҳу акбар”) калимасини айтадиган вақт қолган бўлса, ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтишга тақрибан, 20-25 дақиқа вақт сарфланади. Агар бу миқдордан кам вақт қолса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди.
Бу ҳақда “Мажмаул анҳур” китобида бундай дейилган:
الْمُعْتَبَرُ آخِرُ الْوَقْتِ عِنْدَنَا فَإِذَا حَاضَتْ فِي آخِرِ الْوَقْتِ سَقَطَتْ ، وَإِنْ طَهُرَتْ فِيهِ وَجَبَتْ فَإِذَا كَانَتْ طَهَارَتُهَا لِعَشَرَةٍ وَجَبَتْ الصَّلَاةُ وَإِنْ كَانَ الْبَاقِي لَمْحَةً ، وَإِنْ كَانَتْ لِأَقَلَّ مِنْهَا وَذَلِكَ عَادَتُهَا فَإِنْ كَانَ الْبَاقِي مِنْ الْوَقْتِ مِقْدَارَ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ ، وَالتَّحْرِيمَةَ وَجَبَتْ وَإِلَّا فَلَا
яъни: “Ҳанафий мазҳабимизда намознинг охирги вақти эътиборлидир. Агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз кўриб қолса, шу намозни ўқимайди. Агар ҳайз кўраётган аёл намознинг охирги вақтида пок бўлса, унга ўша намознинг ўқиш фарз бўлади. Демак, аёл киши 10 кун ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига бир лаҳза қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлади. Агар аёл киши ўзини одати бўйича 10 кундан кам муддатда ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиши фарз бўлади. Агар ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолмаганда пок бўлса, унга ўша намозни ўқиши фарз бўлмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollarСавол йўллаш
📲
@SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
БЕМОР КИШИ ЁШЛИГИДА ҚАЗО ҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНИ ЎТИРИБ ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#намоз
❓809-САВОЛ: Беморлик сабабли тик туриб намоз ўқий олмайдиган киши ёшлигида қазо қилган намозларини ўтириб, қазосини ўқиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, мумкин. Бунга фиқҳий китобларимизда рухсат берилган. Жумладан, “Фатовои ҳиндия” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَإِنْ قَضَى فِي الْمَرَضِ فَوَائِتَ الصِّحَّةِ قَضَاهَا كَمَا قَدَرَ قَاعِدًا أَوْ مُومِئًا
яъни: “Бемор киши соғлом вақтида ўқимаган қазо намозларини ўз ҳолига қараб, ўтириб ёки имо-ишора билан ўқиши мумкин”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollarСавол йўллаш
📲
@SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok