#Иқтибос
Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамизни фарзандлари Исмоил алайҳиссалом билан Сафо ва Марва орасида қолдириб кетар чоғларида рафиқалари "Эй, Иброҳим, бизни кимсасиз бу водийга ташлаб кетаверасизми?" деб бир неча бор сўрадилар. Жавоб бўлмади. Кейин буни "Буни Аллоҳ буюрдими?" дедилар. Тасдиқ ишораси берилди. "Аллоҳ буюрган бўлса, У бизни зое қилмайди", дедилару итоатни маҳкам тутдилар. Ўша итоатнинг мукофоти ўлароқ Ҳожар онамизга Зам-зам берилди. Биринчи қониб ичган у бўлди. Улуғланган у бўлди.
Ўз ҳолимдан келиб чиқиб бир савол қийнайди, биз бесабрлик ва итоатсизлик ортидан қанча булоқларнинг кўзини беркитдик экан-а?!
Муаллиф: Умму Аминa
https://t.me/Yoldoshbek_Ibrohim