#ибрат
Эрталаб она уйғотади:
— Тур, эшак, ҳўкизга ўхшаб ётверасанми. Ўқишингга кеч қолиб, менга гап эшиттирсанг, уйга киргизмайман, билиб қўй!
Дастурхон устида отаси:
— Кўзингга қара, довдир, чойингни тўкай дединг. Жаҳлимни чиқармагин эрталабдан лаллайиб, фалончининг боласини қарагин, қанақа "шустрий". Ўргансанг бўлмайдими...
Мактаб остонасида директор кутиб олади:
— Форма қани? Сенларам одаммисанлар. Неччи марта гапириш керак, сочини ол, калта кийма, кеч қолма деб. Энди участковой чақиртириб гаплашамиз шекилли...
Синфда устоз:
— Жим ўтирларинг, моллар. Ўзларинг алифни калтак билмайсан, биттанг уй ишини қилмагансанлар, яна гаплашиб ўтирибсанлар. Хамманг калласи ишламайдиган молсан. Дарсга кирмай қочиб юрасанлар...
На илож бола телефонни олади, ижтимоий тармоққа киради... У ерда у хўкиз хам, мол хам, довдир хам эмас. У ерда у ЮЛДУЗ...
Шундай қилиб, миллионлаб, гаджетларга қарам бўлган, иродасиз, ўзини чорва молларига тенг кўрадиган авлодни тарбия қилмаяпмизми?!
👫
@farzand_tarbiyasi_baxti- Обуна бўлишни унутманг!