Солиҳалар суҳбати.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Мурожат учун: @muqaddam_otinoyi
Кун давомида 👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#хайрли_тун

Қачонки тунги намозга туришга эринсангиз, уйқу ғолиб келиб, витрни ўқимасангиз.

Эсланг:

Жаннатга кўп саждалар орқали эришилишини эсланг.

Тунги намоз қабрда бизга нур бўлишини эсланг.

Аллоҳ бу вақтда дунё осмонига тушишлигини эсланг.

У Зот дуоларингизни эшитишини ва ижобат қилишлигини эсланг.

Тунги намозни ўқинг ва улкан ажрларга эга бўлинг, дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйинг!!!
Сизга ибодатли тун тилайман.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


#хикмат

Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари:

"Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.

Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 30- январь 2025 йил.
Хижрий 30- ражаб 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

✅ Бомдод
азон 06:04 такбир 06:40

ℹ️ Қуёш чиқиши 07:25

ℹ️ Туш (қиём) 12:31

✅ Пешин такбир 12:45

✅ Аср такбир 15:55

✅ Шом такбир 17:33

✅ Ҳуфтон такбир 19:00


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


«Мулк» сураси қаерда нозил бўлган ва неча оятдан иборат? «Тафсири Ҳилол» 6-жуз
Опрос
  •   Мадинада, 29 оят
  •   Маккада, 30 оят
  •   Маккада, 28 оят
  •   Энди билиб оламан
165 голосов


«Талоқ» сўзи қандай маънони англатади? «Тафсири Ҳилол» 6-жуз
Опрос
  •   Бирор нарсани бўшатиб қўйиш
  •   Бир нарсанинг ўрнига бошқа нарсани қўйиш
  •   Ўзаро жанжаллашиш
  •   Энди билиб оламан
171 голосов


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳашр» сурасининг охирги уч оятини тонгда ва кеч кирганда ўқиган инсонга қандай башоратни ваъда қилганлар? «Тафсири Ҳилол» 6-жуз
Опрос
  •   Шаҳидликни
  •   Мужоҳидликни
  •   Муҳожирликни
  •   Энди билиб оламан
166 голосов


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга минбар қилиб берилгунича ниманинг устида хутба қилганлар? «Тафсири Ҳилол» 6-жуз
Опрос
  •   Тўнканинг устида
  •   Тошнинг устида
  •   Эгарнинг устида
  •   Энди билиб оламан
168 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азиз диндошим, мунаввар тонгларда бу дуоларни ҳам такрор-такрор айтаверинг, шояд Дуо ижобат пайтига тўғри келиб қолса.

Аллоҳим хонадонларимизни хайр-барака уйи, ҳидоят ва тақво уйи қилгин.

Аллоҳим хонадонларимизни сатр ва саломатлик уйи, шодлик-бахтиёрлик уйи қилгин.

Аллоҳим хонадонларимизни мағфират ва раҳмат уйи, ҳотиржамлик- омонлик уйи қилгин.

Аллоҳим хонадонларимизни нажот ва офият уйи, тасбеҳ ва истиғфор уйларидан қилгин.

Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

3.2k 0 130 2 33

#хайрли_тун

Бир солиҳ кишидан сўрашди:
— Дуоси ижобат бўладиган
кишини танийсанми?

— Йўқ, мен дуони Ижобат қилувчи Зотни танийман - деб жавоб берди.

Доим қалбингизни одамларга эмас одамларни Роббисига боғланг!

Аниқ ишонч ила Аллоҳга боғланиш они, дуолари ижобатли оқшом муборак бўлсин.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


#ташаккур

Динимизда илм ва олимларнинг фазли улуғдир, чунки улар пайғамбарларнинг меросхўларидир.

Бирон кишининг динда фақиҳ бўлиши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилганлик аломатидир.

Илмни талаб қилиш ва унга амал қилиш жаннатга киришга сабаб бўлади.

Инсоннинг энг яхши мерос қилиб ташлаб кетадиган ҳазинаси фойдали илмдир, чунки унинг савоби ўлимидан кейин ҳам давом этиб туради.

Вақтларини аямай сонияли викторина мусобақамизда иштирок этган илмга ошиқ диндошларим, барчаларингизга ташаккур. Аллоҳ илмларимизни зиёда қилсин.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


🎲 “29-январь. Билимлар беллашуви” testi
🖊 20 ta savol · ⏱ 1 daqiqa


#мулоҳаза

Умрингизни зое қиладиган икки калима бор:

1- Қанийди замон ортга қайтсайди бошқача қилган бўлардим.

Айни пайтда сиз хозирдасиз, сиз учун фойдали бўлган нарсани қилиб қолиш фурсатидасиз. Хозирда имконингиз бор нарсани қилиб олмасангиз, замон ортга қайтса ҳам қилмайсиз. …ваҳолангки у аниқ қайтмайди!

2- Бир кун албатта шундай қиламан.

Сиз келажакда ҳам хеч нима қилолмайсиз илло Роббингиз ҳоҳласагина қила оласиз.
Ўтмиш ўтиб кетди, келажакка етамизми, йўқми, нақд бўлиб турган хозиримизни қўлдан бой бермайлик

Ҳеч бир жон эртага нима қилишини билмайди, ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди. Барчасининг илми ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига хосдир. Аллоҳ зоҳиру ботиндаги нарсаларни яхши билувчи ва улардан хабардордир. Булардан ҳеч бири Унга махфий эмасдир.
(Луқмон-34)

Хулоса ўзингиздан диндошим.


Яқинларингизга ҳам улашинг.
Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


#намоз_вақтлари


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун 29- январь 2025 йил.
Хижрий 29- ражаб 1446 йил.

Марғилон ва атроф масжидларда намоз вақтлари.

✅ Бомдод
азон 06:05 такбир 06:40

ℹ️ Қуёш чиқиши 07:26

ℹ️ Туш (қиём) 12:31

✅ Пешин такбир 12:45

✅ Аср такбир 15:55

✅ Шом такбир 17:32

✅ Ҳуфтон такбир 18:55


Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati


Ансорлар қаердан бўлишган?
Опрос
  •   Маккадан
  •   Мадинадан
  •   Мирсдан
147 голосов


Асо яъни хассалари илонга айланган пайғамбар ким?
Опрос
  •   Исо алайҳиссалом
  •   Сулаймон алайҳиссалом
  •   Мусо алайҳиссалом
148 голосов


"Сакаротул мавт" қайси холат?
Опрос
  •   Уйқу холати
  •   Жон чиқар холати
  •   Қабр ичидаги холат
149 голосов


Қуйидаги қайси сўз "сақланмоқ", "эхтиёт бўлмоқ" деган маънони билдиради?
Опрос
  •   Иффат
  •   Ихлос
  •   Тақво
150 голосов


#хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар.

Агар инсон ҳар куни тонгда: "Омонатни зое қилмайдиган Аллоҳга динимни, нафсимни, омонатларимни, амалимнинг хотимасини, аҳли-оиламни, дўсту биродарларимни, мол-мулкимни ва Аллоҳ менга инъом этган барча неъматларни Унинг Ўзига топширдим", деб дуо қилса, албатта, Аллоҳ унга бу нарсаларнинг ҳаммасини сақлаб қўяди.

Бу гўзал дуони ўқиган азиз диндошим. Аллоҳим дуоларни ижобат қилсин.

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/solihalar_suxbati


#хайрли_тун

Улуғ донишмандлар айтадилар:

Ҳар куни Қуръон тиловат қилинадиган уйлар муборакдир, у уйда яшовчилар сакинат неъматларида яшайдилар.
Чунки уларнинг қалблари ҳар куни Аллоҳ таолонинг каломидан сув ичиб, суғорилиб турган бўлади ва ҳеч қачон қуриб қолмайди.

Қуръонга мухаббати зиёда диндошим, сизга ибодатли оқшом тилайман.

Тунингиз осуда ўтсин.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

2.9k 0 63 10 56

#хикмат

Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳнинг мана бу сўзларини оғир кунларингизда бир эслаб қўйинглар:

"Агар Аллоҳ таоло бандасидан тақдир пардасини кўтариб, унинг ишларини қандай тадбир қилаётганини кўрсатиб қўйса ва бандасининг фойдасига банданинг ўзидан ҳам харисроқ эканлигини ва хатто унга онасидан ҳам меҳрибонроқ эканлигини билдириб қўйса банданинг қалби Аллоҳга бўлган муҳаббатдан эриб кетган бўларди, Аллоҳга шукр қилганидан қалби парча-парча бўлиб кетган бўларди".

Хулоса ўзингиздан.

Бизни кузатишда давом этинг.
https://t.me/solihalar_suxbati

Показано 20 последних публикаций.