ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ТОҒАЙ МУРОД КУНДАЛИК ДАФТАРДАН КЎЧИРМА
* Тошкентда яшаётганимдан буён илк маротаба ўзим ҳақимда ўйладим: “Мен ўзи Тошкентда нима қилиб юрибман? Сурхонда тайёр уй, боғларимни ташлаб, ота-онам, уруғ-аймоқларимни ташлаб, нега Тошкентда дайдиб юрибман? Ёзувчи бўлмоқчимидим? Қани, ёзувчи бўлганим? Беш-олтита ҳикоями? Бу ҳикоялар ёзувчи бўлди, деган гап эмас. Бу ҳикоялар шунчаки машқлар. Йўқ, ким эканлигимни, ким бўлмоқчи эканлигимни бир кўрсатиб қўйишим керак”.
* Мен музейни томоша қилмишдай “Ойдинда юрган одамлар”ни томоша қилдим. Мен Рембрандт картиналарини томоша қилмишдай “Ойдинда юрган одамлар”ни томоша қилдим. “Ҳаёт бор экан, “Ойдинда юрган одамлар” ҳам бўлади, — дея яшадим. — Ўзбек халқи ҳаёт экан, “Ойдинда юрган одамлар” ҳам ҳаётдир”.
* “Отамдан қолган далалар” олти юз (600) бетдан ошиқ эди. Мен уни уч юз (300) бетга қисқартириб туширдим. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” беш юз (500) бетлар эди, мен уни икки юз эллик (250) бетга туширдим. Ўз қўлим билан қайчиладим. Йиллар давомида яратган, пешона тери тўкиб яратган меҳнатим самарасини ўз қўлим билан йўқ қилдим. Кўнглим… увишиб кетди. Кўнглим… ачишиб кетди. Кўкрагим остида бир нима ўпирилиб тушгандай бўлди…
* Асарларим қисқа-қисқа бўлиб қолди, жажжи-жажжи бўлиб қолди. Рубоий мисол бўлиб қолди, уч минутлик қўшиқ мисол бўлиб қолди. Бир дақиқалик табассум мисол бўлиб қолди. Икки дона маржон кўз ёш мисол бўлиб қолди. Бир зарблик, нафаслик ҳайқириқ мисол бўлиб қолди.
Билмадим, бундай, бу қабил жажжи санъат қанча умр кўради? Билмадим, бу қабил бадиий санъат кўзга кўринмай, бир бурчакда қолиб кетмасмикин? Бу мисол бадиий адабиёт, асар(ни) бешафқат вақт шамоли учириб кетадими, билмадим, билмадим…
* Яна тағин, менда… салом-аликни мазаси йўқ. Дуч келган одамга салом бергим келмайди. Бўлган-бўлмаганга салом-алик қилавергим келмайди. Нотаниш одамларга салом бергим келмайди. Айниқса… ёмон кўрган одамлар билан мутлақо саломлашгим келмайди. Айниқса… ғанимларимга қўл узатгим келмайди. Чин-да, ҳаммага салом бераверсангиз… салом чидайдими? Салом — дил-изҳори. Салом — кўнгил майли. Салом— шахсни тан олиш. Салом — бир шахсни иккинчи бошқа бир шахс томонидан тан олиниши. Шу боис, саломни эҳтиёт қилиш керак. Саломни иқтисод (қилиш), тежаш керак.
* В. Розанов айтганидай, ёзувчилик сири — кўнгилдаги мангу ва ихтиёрсиз музикадан иборат. Агарда кўнгилда ана шу музика янграмас экан, киши фақат “ўзидан ёзувчи ясайди”. Лекин у ёзувчи бўлмайди…
* Истеъдодлар бир-бирига соя солиб қўймаслик учун ёлғизликда улғаядилар, довруғ соладилар.
* Қўйлар пода-пода юради, шер ёлғиз яшайди.
* Рабиндранат Тагор: “Ҳақиқатнинг ўзидек ёзилган нарса адабиёт эмас!”
* Ёзувчи тириклигида унинг ҳаётидан нуқсон излайдилар. Ёзувчи дунёдан кетгач, ундан фақат фазилат излайдилар.
* Пушкин айтганидай, аниқлик ва қисқалик – прозанинг биринчи унсурларидандир. Айни шу унсурлар фикр ва яна… фикрни талаб қилади – уларсиз гўзал ташбеҳлару ифодалар ҳеч нимага арзимайди.
* Аёлнинг қудрати – эркакнинг бўшлигида.
* Дунё… ҳаёт гўзал эмас… гўзал бўлганида эди, адабиёт бўлмас эди.
* Бернард Шоу: “Ҳеч нарсага ишонмаган одам ҳамма нарсадан қўрқади”.
* Аҳду паймонларим қошу киприкларим орасига битилган.
* Оёғи майда суйганини кияди,
Оёғи катта топганини кияди.
* Ёмон гап ракетадан олдин юради, яхши гап тошбақадан кейин юради.
* Асалдан баҳор ҳиди келди.
* У оловга термулиб ўтиришни яхши кўради.
* Умр йўли – борса келмас йўл.
* Саратон – ошиқ юрагидай ёнди.
* Меҳр-оқибат она сути, қуёш тафти билан киради.
* Швейцариялик адиба Эрик Буркарт: “Бизнинг она тилимиз – сукут. Айнан сукутдан сўз туғилади”.
* Қадимги юнонлар: “Агарда халқнинг қандай яшаётганини билгингиз келса, икки жойга — қабристон ва бозорга боринг”.
* У тоғқишлоқдан шаҳар келди… У ўзи билан тоғ табиати… мағрурлиги… сукунатини олиб келди. Шу боис эл бўлмади…
@farmontosh